• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятида умумий қиймати 2 млрд долларлик 9 та лойиҳага старт берилди

    Тошкент вилояти Янгийўл туманида 14 октябрь куни вилоятдаги муҳим лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тошкент вилояти мамлакат иқтисодиётида стратегик аҳамиятга эга. Бу ҳудуд ва пойтахт салоҳияти ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдириб келади.

    Сўнгги беш йилда Тошкент вилоятида саноат ҳажми 1,5 баробарга кўпайиб, 107 триллион сўмни ташкил этган, маҳаллий экспорт ҳажми 3,5 карра ошиб, қарийб 1 миллиард долларга етган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳити сармоялар ҳажмини ошириш, илғор технологияларни жорий этишга хизмат қилмоқда. 2018 йилда вилоятда жами бўлиб 20 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилган бўлса, ўтган йили бу рақам 1 миллиард долларга етган. Чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони ҳам йил сайин ортиб, ҳозирда 1 минг 700 тани ташкил этмоқда.

    Бугунги кунда 20 миллиард 360 миллион долларлик 91 та хорижий, 4 ярим миллиард долларлик 28 та маҳаллий инвестиция лойиҳалари бўйича иш олиб борилмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президент Шавкат Мирзиёев маросим доирасидаги лойиҳаларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.

    Хусусан, Олмалиқ шаҳрида 1 миллиард доллар инвестиция ҳисобидан 227 гектар майдонда “Буюк ипак йўли” махсус саноат технопарки қурилади. У ерда электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика каби йўналишларда 100 га яқин корхона жойлаштирилади. 3 мингта янги иш ўрни яратилиб, йилига 5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади ва 300 миллион долларлик экспорт имконияти пайдо бўлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Юқори Чирчиқ туманида 350 миллион доллар эвазига 69 гектар майдонда тўқимачилик саноат парки ташкил этилади. Бу мажмуада 20 дан ортиқ ип-калава, мато тўқиш ва бўяш, тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари жойлаштирилади.

    Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш изчил кўпайиб бормоқда. 2030 йилгача озиқ-овқат ишлаб чиқаришни 2 баробар, экспортини 5 баробар ва қўшилган қиймат даражасини 3 марта ошириш мақсад қилинган. Бунга эришишда Тошкент вилоятининг ҳиссаси катта.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Жумладан, Янгийўл туманида йилига 50 минг тонна минерал ўғит ва кимёвий воситалар, Қибрайда юқори сифатли экспортбоп озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш корхоналари ишга туширилмоқда.

    Тошкент вилояти энергетика соҳасида ҳам катта салоҳиятга эга бўлиб, бу ерда 5,7 гигаваттли қувватлар мавжуд. Бу миқдорни ошириш мақсадида 1,5 миллиард долларлик 800 мегаваттдан ортиқ 6 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Яшил” энергетикани ривожлантириш билан бирга, юртимизда энергетика тизими барқарорлигини сақлаш бўйича ҳам кўп ишлар қилинмоқда. Шунинг учун 2030 йилгача умумий қуввати 4 минг 100 мегаваттли электр энергиясини сақлаш тизимларини барпо этиш режалаштирилган.

    Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида барпо этиладиган 3 та лойиҳа бунда муҳим ўрин тутади. Аввало China Datang компанияси билан Бўка туманида қиймати 240 миллион долларлик қуёш электр станцияси барпо этилади. Бу станцияда йилига 576 миллион киловатт соат ёки 240 минг хонадон учун етарли электр энергияси олинади. Натижада вилоятда генерация қувватлари 6,5 гигаваттга, электр энергияси ишлаб чиқариш йилига 24 миллиард киловатт/соатга етказилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Яна иккита лойиҳа – China Energy Оverseas Investment компанияси билан ҳамкорликда Паркент ва Пискент туманларида қуриладиган 220 миллион долларлик, 200 мегаваттли энергия сақлаш тизимларидир. Улар куннинг тиғиз пайтларида узилишга йўл қўймаслик ва истеъмолчиларни электр билан ишончли таъминлаш имконини беради.

    Сўнгги йилларда юртимизда 630 миллион доллар инвестиция ҳисобидан 400 мегаваттдан ортиқ янги гидроэлектр станциялари барпо этилиб, уларнинг қуввати 2,2 гигаваттга етказилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки юртимизда 3 минг 280 мегаватт қувватга эга бўлган 44 та ГЭС қуриш имконияти мавжуд. Айниқса, Тошкент вилоятида гидроэнергетика бўйича жуда катта салоҳият бор.

    Ҳозирда вилоятда умумий қуввати 1 минг 330 мегаватт бўлган 25 та гидроэлектр станцияси мавжуд. Бу республикамиздаги жами гидроэнергетика қувватининг 60 фоизига тенгдир.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бугунги кунда қиймати 880 миллион доллар ва қуввати 340 мегаватт бўлган яна 4 та ГЭС қурилмоқда. Шунингдек, 2028 йилгача вилоятда умумий қуввати қарийб 2 минг 400 мегаватт бўлган, 4 миллиард 800 миллион долларлик 23 та лойиҳа амалга оширилади.

    Маросимда шундан иккитаси – Оҳангарон туманида барпо этилган 2,5 мегаваттли кичик ГЭС ҳамда Бўстонлиқ туманида қурилган 1,5 мегаваттли Угам кичик ГЭСи ишга туширилмоқда. Мазкур қувватлар йилига 18 миллион 400 минг киловатт соат “яшил” энергия ишлаб чиқаради ва 7 минг 600 та хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шавкат Мирзиёев юртимизга инвестиция киритаётган хорижий компанияларга миннатдорлик билдириб, ишларига муваффақият тилади.

    Рамзий тугма босилиб, мазкур 9 та лойиҳанинг қурилиши ва фаолиятига старт берилди. Уларнинг умумий қиймати 2 миллиард доллардир.

    14.10.2024, 21:38   Изоҳ (0)   14581
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида иштирок этди 

    08.10.2024, 21:18

    МДҲ бош котибининг ўринбосари Илҳом Неъматов Россиянинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

    08.10.2024, 21:29

    Тошкент шаҳри 7,5 млн одам яшаши учун қулай шароитга эга йирик мегаполисга айлантирилади 

    09.10.2024, 20:11

    Шавкат Мирзиёевга Бухоро халқаро аэропорти лойиҳаси бўйича ахборот берилди

    09.10.2024, 20:31

    Ўзбекистонда “Техник тартибга солиш” электрон платформаси ишга туширилади

    10.10.2024, 19:48

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди 

    10.10.2024, 20:13

    “Дарё” дайжести: 10 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    10.10.2024, 22:40

    Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига етиб борди

    10.10.2024, 22:05

    Ўзбекистонда Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади

    11.10.2024, 12:25

    Шавкат Мирзиёев Махтумқулининг 300 йиллик юбилейи муносабати билан медал билан мукофотланди

    11.10.2024, 14:45

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган танланган асарлари тўпламини совға қилди

    11.10.2024, 16:55

    Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан учрашув ўтказди

    11.10.2024, 18:36

    “Дарё” дайжести: 11 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    11.10.2024, 22:50

    Байден “Милтон” тўфони келтирган зарарни 50 млрд долларга баҳолади

    12.10.2024, 08:42

    Тошкент вилоятида қанча камбағал оила борлиги маълум қилинди

    12.10.2024, 08:55

    Ўзбекистоннинг кўп асрлик дарахтлари халқаро рўйхатига киритилди

    12.10.2024, 10:15

    Садоқатми ёки билим — Ўзбекистонда кадрлар қайси мезонлар асосида танланмоқда?

    12.10.2024, 10:35

    Байден Трампга суиқасдни уруш ҳаракати деб ҳисоблашини айтиб, Эронни огоҳлантирди

    12.10.2024, 11:15

    Трамп штаби унинг хавфсизлигини ҳарбий авиация билан кучайтиришни сўради

    12.10.2024, 14:53

    Путин ва Пезешкиён Ашхободда учрашди. Россия энди Яқин Шарқ можаросига аралашдими?

    12.10.2024, 19:00

    Бразилия президенти хориждаги легионерларни терма жамоага чақирмасликни сўради 

    12.10.2024, 19:45

    Камала Ҳаррис тиббий хулосасини эълон қилди

    12.10.2024, 22:25

    Трамп учинчи жаҳон уриши яқин ойларда бошланишини айтди

    13.10.2024, 11:55

    Ўзбекистон давлатларнинг космик фазони тадқиқ қилиш ва фойдаланиш тўғрисидаги шартномага қўшилди 

    13.10.2024, 21:28

    Ўзбекистонда айрим ҳоким ёрдамчилари қўшимча рағбатлантирилади

    13.10.2024, 23:30

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди

    14.10.2024, 11:20

    “Иш тўғри ташкил қилинса, бу туманда камбағаллик бўлиши мумкин эмас” — президент Тошкент туманида бўлди

    14.10.2024, 13:54

    Солиқ қўмитаси раиси номидан Telegram орқали фейк хабарлар юборилаётгани айтилди

    14.10.2024, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.