• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёевнинг 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган маросимда сўзлаган нутқи

    Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев ушбу маросимда иштирок этиб, бутун Ўзбекистон хотин-қизларини байрам билан табриклади. Унинг нутқи Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Assalomу алайкум, муҳтарама онахонлар! Мунис опа-сингиллар! Дилбар қизларим!

    Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.

    Биз бу қутлуғ байрамни доимо орзиқиб, катта қувонч ва ҳаяжон билан кутамиз. Чунки бу шукуҳли айём юртимизга яшариш ва янгиланиш фаслини — фасли навбаҳорни бошлаб келади. Бу байрам дилимиздаги сиз, азизларга бўлган самимий ҳурмат ва эҳтиромимизни, меҳр-у муҳаббатимизни яна бир бор ифода этишга имкон беради.

    Бугун ҳар биримиз чексиз миннатдорлик ҳисси билан Яратганнинг буюк мўжизаси бўлган аёл зотига – меҳрибон оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, лобар қизларимиз шаънига энг гўзал сўзларни айтишимиз табиийдир.

    Биз сизларни энг аввало фидойилик тимсоли деб биламиз. Меҳридарё қалбингиз, ақл-заковатингиз, севги ва садоқатингиз учун сизлардан бир умр қарздормиз.

    Янги Ўзбекистонни барпо этишда, Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлган ёш авлодни тарбиялашда сизларга, сизларнинг буюк мураббийлик фазилатларингизга таянамиз.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қадрли опа-сингиллар!

    Биз эркин ва фаровон, демократик, дунёга очиқ мамлакатни барпо этишда бутун халқимиз қатори хотин-қизларимиз ҳам беқиёс ҳисса қўшаётганини албатта юксак қадрлаймиз.

    Шу борада фақат айрим рақамларни келтириб ўтишга рухсат бергайсиз.

    Ҳозирги вақтда юртимизда фидокорона меҳнат қилаётган ҳурматли аёлларимизнинг улуши тиббиётда – 77 фоизни, таълим соҳасида – 74 фоизни, иқтисодиёт ва саноат тармоқларида эса 46 фоизни ташкил этмоқда.

    Агар 2017 йилда хотин-қизларнинг бошқарув соҳасидаги улуши 27 фоиз бўлган бўлса, бугунги кунда 33 фоизга, сиёсий партиялар сафида 40 фоиздан – 47 фоизга, тадбиркорликда 21 фоиздан – 37 фоизга етди.

    Билимли, ташаббускор ва фаол аёлларимиздан 2 минг нафарга яқини давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 33 фоизи, Сенат аъзолари ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатларининг 25 фоизи хотин-қизлар эканини таъкидлаш лозим.

    Ватанимиз ва халқимиз олдидаги муносиб хизматлари учун аёлларимиздан 17 нафари энг олий мукофот – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. Хотин-қизларимиз орасида 5 нафар академик, олий таълим муассасаларининг ўзида 700 нафардан зиёд фан доктори, қарийб 3 минг нафар фан номзоди, шунингдек, “Ўзбекистон халқ шоири”, “Халқ артисти”, “Халқ ўқитувчиси” ва бошқа фахрий унвонларга сазовор бўлган кўплаб аёлларимиз бор.

    Бундай жонкуяр опа-сингилларимизни Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

    Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳаёт ва меҳнат шароитларини яхшилаш, уларга дахлдор ижтимоий муаммоларни ҳал этишга устувор аҳамият қаратилмоқда.

    Шу мақсадда ўтган йили 872 мингдан зиёд хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 233 мингдан кўпроқ аёлларга 4 триллион 700 миллиард сўм кредит ажратилди. 252 мингдан ортиқ опа-сингилларимиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарлар ва тадбиркорликка ўқитилди.

    Хабарингиз бор, биз халқимиз, айниқса, опа-сингилларимизни кўпдан буён қийнаб келган уй-жой муаммосини ечиш мақсадида катта дастурларни амалга оширмоқдамиз. Агар 2017 йилда мамлакатимиз бўйича қарийб 8 минг квартирали 191 та кўп қаватли уй-жой қурилган бўлса, ўтган йили – шунга эътибор беришингизни сўрайман – 56 минг квартирали 1433 та уй-жой барпо этилди. Жорий йилда эса яна 90 минг хонадон учун турар-жойлар қурилади.

    Ўтган йили 14 мингга яқин опа-сингилларимизнинг уй-жой шароити яхшиланди, қарийб 7 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловлари қоплаб берилди.

    Мана шундай эзгу ишларимиз орқали қанча хонадонларга қувонч ва шодлик киргани, қанча-қанча одамларнинг ҳаёт даражаси ва сифати тубдан ўзгаргани, минглаб аёлларимизнинг руҳи кўтарилиб, уларнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкамлангани биз учун энг муҳим натижадир.

    Сўнгги йилларда “Аёллар дафтари” доирасида ҳам катта тадбирлар амалга оширилмоқда. Қисқа муддатда салкам 642 минг нафар опа-сингилларимизга амалий ёрдам кўрсатилгани бу борадаги ишларимиз кўламидан далолат беради.

    Хотин-қизлар саломатлигини асраш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, миллий генофондни яхшилаш мақсадида ўтган йили 9 миллион нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 3 миллиондан зиёди амбулатор, 347 минг нафари эса стационар шароитда даволанди.

    Юртимизда хотин-қизларнинг сифатли таълим ва тарбия олишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мутафаккир жадид бобомиз Абдурауф Фитрат таъбири билан айтганда, “Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир”.

    Дарҳақиқат, оилада бир нафар қиз ўқиб, олий маълумотга, замонавий касб-ҳунарга эга бўлса, хонадондаги муҳит бутунлай ўзгаради. Биз шу мақсадда хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим дастурни қабул қилдик.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қиёслаш учун бир мисол келтирмоқчиман.

    Агар бундан 6 йил аввал олийгоҳларда 110 минг нафар хотин-қиз таҳсил олган бўлса, ҳозирги кунда бу рақам қарийб 5 баробар кўпайиб, 500 минг нафарни ташкил этмоқда. Бу борада қизларимизнинг улуши 50 фоизга етгани тарихимизда мисли кўрилмаган натижадир.

    Янги тартибга мувофиқ, магистратурада ўқиётган 10 мингдан ортиқ талаба қизлар учун 68 миллиард сўмдан зиёд контракт пуллари давлат томонидан тўлаб берилди. 65 мингдан кўпроқ талаба хотин-қизларга 727 миллиард сўмга яқин фоизсиз таълим кредити ажратилди.

    Эҳтиёжманд оилаларда яшаётган қарийб 2 минг нафар қизлар, шунингдек, мутахассислиги бўйича беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган 500 нафардан ортиқ хотин-қизларимиз олийгоҳларга алоҳида квота асосида ўқишга қабул қилинди.

    Дунёда чуқур иқтисодий инқироз давом этаётган ҳозирги кунда, қанчалик қийин бўлмасин, зарур маблағ ва имкониятларни топиб амалга ошираётган бундай саъй-ҳаракатларимиз албатта ўз натижасини беради. Олийгоҳларда таҳсил олаётган хотин-қизларимиз орасидан илм-фан, сиёсат ва жамоат арбоблари, машҳур маданият ва санъат, спорт намояндалари етишиб чиқади, деб ишонаман.

    Азиз опа-сингиллар!

    Кейинги йилларда Ўзбекистон хотин-қизларининг овози халқаро минбарлардан ҳам дадил янграётгани барчамизни қувонтиради. Улар минтақавий ва халқаро тузилмалар, нуфузли форум ва анжуманларда фаол иштирок этаётганидан хабарингиз бор.

    Бу ҳақда сўз юритганда, мамлакатимиз ташаббуси билан 2020 йилда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотига асос солинганини таъкидлаш лозим. Ўтган йили эса Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Хотин-қизлар форуми бўлиб ўтди. Буларнинг барчаси хотин-қизлар муаммоларини минтақа ва халқаро миқёсда муҳокама қилиш, уларни ҳал этиш бўйича янги ташаббусларни илгари суриш имконини бермоқда.

    Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тантанамизда иштирок этаётган, ана шундай саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлаб келаётган хорижий давлатларнинг ҳурматли элчилари ва халқаро ташкилотлар вакилаларини ҳам самимий қутлайман. Барчамиз чин дилдан уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.

    Қадрли ватандошлар!

    Шу ўринда кўнглимдаги бир эзгу фикрни сиз, азизларга айтишни жоиз деб биламан.

    Биз Ўзбекистонда қандай қонун ва қарорларни қабул қилмайлик, қандай ислоҳотларни ҳаётга жорий этмайлик, давлат раҳбари сифатида менинг кўз ўнгимда аввало мунис оналаримиз, меҳрибон опа-сингилларимиз сиймоси, уларнинг дарду ташвишлари туради.

    Сиз, азизларимнинг оила даврасида тинч-омон, соғ-саломат, фаровон ва бахтли турмуш кечиришингиз, жамият ҳаётида фаол иштирок этишингиз учун хизмат қилишни мен ўзим учун нафақат асосий вазифа, балки шарафли бурч, деб биламан. Чунки оила таянчи, жамият устуни бўлган оналаримиз, аёлларимиз ҳаётдан рози бўлса, бутун халқимиз ҳаётдан рози бўлади. Халқ рози бўлса, Яратганимиз ҳам биздан рози бўлади.

    Хабарингиз бор, республика хотин-қизлар ташкилоти ҳозирги вақтда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси сифатида янгича мазмунда фаолият кўрсатмоқда. Қўмитанинг ваколат ва фаолият доираси кенгайтирилиб, унинг таркибига билимдон ва юқори малакали янги кадрлар жалб этилди. Жумладан, биринчи марта энг қуйи бўғинда – 9 минг 400 дан зиёд маҳаллада аёллар муаммоларини ҳал этишга кўмаклашадиган хотин-қизлар фаоли лавозимлари жорий этилди.

    Буларнинг барчаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасини Ўзбекистон аёлларининг чинакам таянчи ва суянчига айлантиришга хизмат қилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Муҳтарам ватандошлар!

    Маълумки, турли соҳаларда дастлабки муҳим натижаларга эришиб, ёшларимизга намуна бўлаётган истеъдодли қизларимизни шу қутлуғ байрам арафасида Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш яхши анъанамизга айланган. Бугун Зулфияхонимга муносиб издош сифатида эътироф этилган яна 28 нафар оқила ва истеъдодли қизларимизга ана шу мукофотларни топширамиз.

    Сиз, азиз қизларимни ҳаётингиздаги илк зафар билан чин дилдан табриклаб, барчангизга янги-янги ютуқлар тилайман.

    Бугунги хурсандчилик кунда ўз соҳасида ибратли натижаларга эришган, давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиб, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳурматли аёлларимиздан катта бир гуруҳи давлатимизнинг юксак орден ва медалларига сазовор бўлдилар.

    Фурсатдан фойдаланиб, уларнинг барчасини самимий табриклайман.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Азиз ва қадрли ватандошлар!

    Бугунги ўта оғир ва мураккаб замонда биз ўз олдимизга улкан вазифаларни қўймоқдамиз. Уларни бажариш албатта осон бўлмайди. Лекин, бу шарафли йўлда бизга чексиз куч ва мадад берадиган мард ва олижаноб халқимиз, муҳтарама оналаримиз, азиз опа-сингилларимиз бор экан, кўзлаган улуғ мақсадларимизга албатта етамиз.

    Янги Ўзбекистонни барчамиз биргаликда бунёд этамиз!

    Сизларга, бутун мамлакатимиз аёлларига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файз-у барака тилайман.

    Қутлуғ байрамингиз муборак бўлсин!

    07.03.2023, 15:11   Изоҳ (0)   20609
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

    06.03.2023, 20:34

    Қорақалпоғистонда сифатсиз озиқ-овқатлар тарқатилган мактаблар директорлари жаримага тортилди

    07.03.2023, 13:40

    Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига директор тайинланди

    07.03.2023, 13:37

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 8 март куни ёмғир ёғади

    07.03.2023, 12:53

    Фарғонада 20 ёшли йигит ўз онасини пичоқлаб ўлдирди

    07.03.2023, 11:44

    Олий Мажлис палаталарининг ваколатлари оширилади

    07.03.2023, 11:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати муҳожирлар ҳақида реалити-шоу суратга олмоқчи

    Дунё | 16 май, 23:55

    “Дарё” дайжести: 16 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 май, 23:40

    Мадура бўғози тубидан қадимги ҳаёт излари топилди

    Дунё | 16 май, 23:30

    Тошкентдаги гўзаллик салонида аёлнинг юзи 80 фоиз куйдириб қўйилди 

    Ўзбекистон | 16 май, 23:16

    Суперлига. “Сурхон” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди

    Спорт | 16 май, 23:06

    Дунёнинг энг бадавлат инсонларнинг рафиқалари қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 16 май, 23:05

    Францияда 200 дан ортиқ фермер чекловларни бекор қилиш учун намойишга чиқди

    Дунё | 16 май, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.