Ўзбекистонда 2025 йилнинг I-чораги давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2,03 трлн сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 299 минг 384 та суд буйруғи чиқарилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, 142 минг 185 та фуқаролик иши кўриб чиқилиб, уларнинг 115 минг 148 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган. Яна 10 662 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 14 696 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган. Шу билан бирга, 1 679 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.
Фуқаролик иш (суд буйруқларидан)лардан 186 минг 151 таси кредит қарзини ундириш, 62 375 таси солиқ қарзини ундириш, 43 243 таси коммунал қарзларини ундириш, 19 313 таси алимент ундириш ҳамда 17 131 таси никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.
Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 9 063 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган). Яна 6 010 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 1 481 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 577 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.
Бундан ташқари, ишга тиклашга доир кўриб тамомланган 717 та ишнинг 316 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган. Яна 275 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, 160 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 20 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.
Изоҳ (0)