• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон аҳолисидан қарздорликни ундиришда мамлакат даражасида алоҳида, вилоят ва туманлар миқёсида алоҳида тизимда иш олиб борилади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 10 ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига 4 миллионга яқин ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, шундан 1 миллион 200 мингтаси бажарилмаган. Яъни бугунги кун ҳолатига 17 триллион сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланмай турибди. Бунинг 7,2 триллион сўми давлат ундирувига, қолган 9,7 триллион сўми жисмоний ва юридик шахсларга тегишли. «Ушбу маблағларнинг ундирилиши тадбиркорларнинг молиявий аҳволини яхшилаш, кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, кўплаб ижтимоий масалаларни ҳал этишда муҳим омил бўлади», — дейилади хабарда.

    Йиғилишда суд ҳужжатларини ижро этиш ҳолати туман ва шаҳарлар мисолида кўриб чиқилди. Қарздорликларни қисқартириш бўйича мамлакат даражасида алоҳида, вилоят ва туманлар миқёсида алоҳида тизимда иш олиб борилиши белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хусусан, Мажбурий ижро бюроси 20 миллиард сўмдан юқори қарзларни ундириш билан шуғулланади. Бюронинг вилоят бошқармалари 10 миллиард сўмдан 20 миллиард сўмгача бўлган қарзлар ундируви билан ишлайди.

    МИБнинг туман ва шаҳар бўлими бошлиқлари ҳокимлар ва сектор раҳбарлари билан бирга оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг манзилли рўйхатларини тузиб, уларга кўмаклашади. Бунинг учун ундирувчи илтимосига кўра ижро иши юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколати судлардан давлат ижрочисига ўтказилади.

    Шунингдек, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсманга давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича тадбиркорлик субъектларининг қарзлари юзасидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида мурожаат этиш ҳуқуқи берилади.

    Йиғилишда қарздорнинг мол-мулки йўқлиги сабабли тўхтатилган ижро ҳужжатлари билан ишлаш масаласи муҳокама қилинди. Қарздорлар тўғрисида ягона электрон платформа яратиб, уларни нотариус, банк, солиқ, давлат хизматлари, божхона, кадастр, ички ишлар ва бошқа идоралар базасига интеграция қилиш зарурлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу пайтгача мажбурий ижро таъминланишидан ҳудудларга манфаат йўқ эди. Эндиликда ундириладиган маблағларнинг бир қисми «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари» бўйича жамғармаларга ўтказиладиган тартиб жорий қилиниши белгиланди.

    Давлат ижрочиларининг иш ҳажми масаласи ҳам эътибордан четда қолмади. Кўп жойларда битта ижрочига тўғри келаётган ҳужжатлар сони меъёрлардан зиёд экани кўрсатиб ўтилди.

    Масалан, мулкий ҳуқуқларни рўйхатга олиш, ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш, жарима ва коммунал тўловларни тўлаш каби 8 тоифадаги ҳужжатларни мажбурловсиз ҳам амалга ошириш мумкин. Ҳозирда МИБ зиммасида бундай ижро ҳужжатлари 1,6 миллионта, бу эса жами ишларнинг 35 фоизи. 400 минг сўмгача бўлган маблағларни ундиришга оид ҳужжатлар бўлса 60 фоизни ташкил этади.

    Шу боис, суд қарорларини ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилиш, кам миқдордаги маблағлар билан ахборот технологиялари ёрдамида ишлайдиган махсус бўлимлар ташкил этиш топшириқлари берилди. Давлат ижрочиларини илғор методикалар асосида қайта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

    Мусодара қилинган мулкларни сотиш тизимини қайта кўриб чиқиш, E-ijro auksion’га қўйилган буюмларни бошқа электрон савдо платформаларига ҳам интеграция қилиш зарурлиги қайд этилди.

    Таҳлилларга кўра, фуқаролар шикоятларининг қарийб 64 фоизини алимент масалалари ташкил этмоқда. Бу борадаги ижро ишлари ва тўловларнинг ягона ҳисоби йўлга қўйилмагани кўплаб тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда. Шу боис алимент олувчилар ва тўловчиларнинг тўлиқ реестрини шакллантириб, автоматлашган назорат тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, 2020 йил 1 августдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ бўйича қарздорликни ундириш ваколати штатлари билан электр ва газ таъминоти корхоналарига ўтказилди. Электр тармоқларининг 3,5 триллион сўм, табиий газ етказиб берувчиларнинг 11 триллион сўм дебитор қарздорлиги борлиги қайд этилиб, уларни қисқартириш бўйича қатъий иш олиб бориш кераклиги айтилди.

    Суд ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича бош прокурор раҳбарлигида Республика кенгаши ва вилоят ҳокимлари бошчилигида ҳудудий кенгашлар тузилиб, уларга вилоят прокурорлари ўринбосар этиб бириктирилиши белгиланди.

    Видеоселектор йиғилишида жойларда қишга тайёргарлик ишлари ҳам танқидий кўриб чиқилди. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахборот берди.

    Мавзуга доир:

    • МИБ Самарқандда банк фойдасига 1 млрд 610 млн сўм кредит қарздорлигини ундириб берди
    • Фарғонада МИБ авария оқибатида вафот этган шахснинг вакилига 86 млн сўм ундириб берди
    • МИБ Самарқанддаги қарздор корхонадан 416 млн сўм ундирди

    17.11.2020, 22:47   Изоҳ (0)   17708
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кунга бағишланган фестиваль ўтказилади

    17.11.2020, 22:35

    Қорақалпоғистонда шахсий машинасини ходимига ювдирган поликлиника бўлим мудираси жаримага тортилди

    17.11.2020, 21:57

    Ўзбекистон 2 кун ичида Қирғизистонга иккинчи инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

    17.11.2020, 21:22

    Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар учун ажратилган койкаларда 6 570 бемор ётибди. Бу ССВ статистикасидаги рақамдан уч баробар кўп

    17.11.2020, 21:14

    Ўзбекистонда банан импорти камайди. Йил бошида COVID-19 банан орқали юқиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди

    17.11.2020, 21:10

    Ўзбекистон меҳнат вазири ўринбосари ҳомиладор аёлларни ишга олмайдиганларни савияси паст раҳбарлар деб атади

    17.11.2020, 20:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05

    Самарқанд вилояти ҳокимининг тўрт ўринбосари ўзгарди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:51

    Эндокринолог мармелад шаклидаги витаминлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Фарзанд | 5 август, 18:45

    Ҳиндистонда кучли сел қишлоқни ювиб кетди (видео)

    Дунё | 5 август, 18:35

    “Ўзбекистон—Туркманистон—Озарбайжон” форматида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.