• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2022 йилда Ўзбекистонда нафақа олган оилаларнинг 18 фоизи  ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлмагани аниқланган

    Ўзбекистонда ижтимоий дастурларни молиялаштириш харажатлари ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)га нисбатан 2 бараварга ошиб, кам таъминланган нафақа олувчи оилалар қамрови 5 баробарга кўпайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлганлар учун янги нафақа турлари жорий этилди.

    Буларнинг натижасида бугунги кунда 2,3 млн дан ортиқроқ кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўланмоқда. 2023 йилда ушбу тўловлар учун 12,2 трлн сўм йўналтирилади. Шундан 1,8 трлн сўми қўшимча ажратилади.

    Давлат томонидан сарфланаётган ушбу маблағлар аслида кам таъминланган ва оғир аҳволга тушиб қолган шахсларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қоплашга қаратилган. 

    Аммо сўнгги йилларда баъзи бир ўзига тўқ фуқаролар ижтимоий заиф қатламларга мўлжалланган нафақадан фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди. Мисол учун нафақа олаётган шаҳслар томонидан мулк (ҳонадонлар, автотранспорт ва бошқалар) ҳарид қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. 

    Бундан ташқари, маблағларга эришиш учун бир қатор шахслар мол мулкини қариндошлари номига ўтказиб ўзини сунъий равишда камбағаллик критериясига олиб келиб нафақалардан фойдаланаётган ҳолатлар кўзга ташланиб турибти. 

    Вахоланки, улар чинакам муҳтожларга йўналтирилиши керак бўлган маблағларидан фойдаланяптилар. 

    Жаҳон банкининг тадқиқотига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда ижтимоий ҳимоя дастурлари доирасида нафақа олганларнинг 5,6 фоизи ўзига тўқ ва 12,5 фоизи ўрта аҳволдаги оилалар эканлиги анқланган. Шундан келиб чиқиб 2022 йилда жами нафақа олувчи оилаларнинг 18,1 фоизи  ҳақиқатда ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлмаган оилалар ҳисобланади.

    Шу каби ҳолатларни олдини олиш ва ижтимоий нафақаларнинг манзиллигини ошириш ҳамда уни тайинлашдаги адолатликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

    Ушбу қарор лойиҳаси билан ижтимоий нафақаларни тайинлаш мезонига қуйидаги ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда:

    Биринчидан, нафақа олувчиларнинг даромади ва мол-мулкини ҳар ойда электрон ахборот тизими орқали ўрганиш ҳамда кам таъминланганлик мезонларига тўғри келмайдиган оилаларни реестрдан чиқариш таклиф этилмоқда.
    Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан “маҳалла еттилиги” томонидан жойига чиққан ҳолда оиланинг номига расмийлаштирилмаган, бироқ фойдаланувида бўлган мол-мулклари ўрганилади. Ўрганиш натижалари дастурга киритилади ва ахборот тизими томонидан нафақа тўловини тўхтатиш ёки давом эттириш бўйича автоматик қарор қабул қилиш тизими жорий этилади.

    Шуни таъкидлаш керакки, ушбу тизим янгилик емас, масалан, Туркияда ва Озарбайжонда нафақа олиш учун мурожаат қилган оилалар фойдаланувидаги мол-мулк ижтимоий ходимлар томонидан хонадонга бориб ўрганилади. Бундан ташқари, ҳар ойда оилаларнинг моддий ҳолати электрон ахборот тизимлари орқали текшириб борилади.

    Бундан кутилаётган мақсад — маҳаллада ушбу оилага нисбатан кам таъминланган бироқ нафақа олмайдиган оилаларнинг ҳақли эътирозларини олдини олади. Шу билан бирга, ноўрин ёки тизимни хатолик сабаб кириб қолган ўзига тўқ оилалар аниқланиб, уларни нафақаси тўхтатилади. Ижтимоий нафалар тўловини манзиллиги ошади.

    Иккинчидан, бандлик органларида маслаҳат олиш учун мурожаат қилган ишсиз фуқаролар уч ой давомида касбга ўқимаса, ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса ҳамда меҳнат фаолиятини расмийлаштирмаса, тўловни тўхтатиш таклиф этилмоқда.

    Амалдаги тартибга кўра ижтимоий нафақа тайинлаш учун оиланинг банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аъзоси ҳудудий бандлик органидан иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

    Бунда, бандлик органларига маслаҳат учун ҳам мурожаат қилган фуқароларда (224 минг нафар) ижтимоий нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлмоқда. Бундай тартиб ишсизларнинг бандлигини таъминлашда самарасиз бўлиб, фуқаролар бундан фақат нафақа олиш учун фойдаланмоқда.

    Фото: Дарё

    Бундан кутилаётган мақсад - ишсиз фуқароларни иш излашга рағбатлантириш, фуқароларни меҳнат фаолиятини расмийлаштиришга ундаш ва меҳнат стажига ва пенсия ёшига етганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиш.
    Учинчидан, кредит олган, томорқа ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан шуғулланувчи шахслар Солиқ органларида расмий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳамда хорижда ишлаётган шахслар Давлат персоналлаштириш марказининг электрон маълумотига асосан автоматик равишда бандлигини аниқлаш тартиби жорий этилмоқда.

    Бунда, фуқароларда нафақа олиш учун “проактив” мурожаат қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади.

    Бугунги кунда маҳалла раислари томонидан фуқаролар қуйидаги тоифаларга тегишли эканлиги белгиланмоқда ва шу асосида уларнинг “банд бўлган оилалар” сифатида нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлмоқда:

    •  “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредит олган оилалар (фаолиятини амалга оширишидан қатъи назар);
    •  хорижда ишлашга кетган шахслар.
    •  кадастр агентлиги ахборот тизимида томорқа ери мавжуд бўлган (327 минг) оилалар ҳам (ундан фойдаланишидан қатъи назар) банд бўлган шахс сифатида инобатга олинмоқда.

    Маълумот учун: оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини маҳалла идоралари томонидан асоссиз равишда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида банд этиб кўрсатилиши оқибатида 3,4 минг ҳолатда 4,7 млрд. сўмлик нафақалар нотўғри тайинланган.

    Бундан кутилаётган мақсад - фуқароларни бандлигини белгилашда инсон омили бартараф этиш.

    Тўртинчидан, 2024 йил 1 июлдан бошлаб оила аъзоси ногирон бўлмаган тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзанди бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларига расман банд бўлиш талаби жорий этилмоқда.
    Амалдаги тартибга кўра тўрт ва ундан ортиқ боласи бор оилалар учун банд бўлиш талаби татбиқ этилмасдан, нафақа олиши мумкин.

    Бундан кутилаётган мақсад - ишсиз фуқароларни иш излашга рағбатлантириш, фуқароларни меҳнат фаолиятини расмийлаштиришга ундаш ва меҳнат стажига ва пенсия ёшига етганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиш.
    Бешинчидан, эгалигида енгил автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган муддати 12 йилгача бўлган оилаларга нафақа олишга чеклов белгиланмоқда.

    Бунда, оила аъзоси ногирон бўлса, амалдаги тартиб, яъни 7 йиллик чегара сақлаб қолинади.

    Мисол учун: амалдаги тартибга кўра эгалигида ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаси (ёки 15 йилдан ошмаган юк автотранспорти) бўлган оилаларга нафақа тайинлаш рад этилади.

    Ҳар ойда ишлаб чиқариш санаси 7 йилдан 12 йилгача енгил автомашинаси бўлган ўртача 6,5 минг оилага нафақа тайинланмоқда. Буларнинг ичида 2008 йилдан кейин ишлаб чиқарилган Malibu, Orlando, Каптива, Ласетти ва бошқа русумдаги хорижий автомашина эгалари мавжудлиги аниқланмоқда.

    Шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий нафақалар билан қамраб олишнинг манзиллилигини ошириш мақсадида  оиланинг руҳий касалликлар диспансери рўйхатидаги аъзосига меҳнат органида ишсиз сифатида рўйхатда туриш талаби бекор қилинмоқда.

    Бундан расман никоҳи бекор қилинмаган ҳолда суд қарорига асосан алимент тўлаб турган эрининг даромадини нафақа тайинлашда ҳисобга олмаслик белгиланмоқда.

    Бу дегани ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг сонини қисқартириб уларга берилаётган моддий ёрдамни қисқартириш эмас балким давлат томонидан берилаётган нафақаларни адолатлилик тамойили билан тақсимланиши ва ушбу тоифага кирмайдиган фуқароларни виждонсиз ҳатти-ҳаракатларини олдини олишга қаратилган.

    Ҳозирги кунда ижтимоий боқимандалик (қарамлик) муаммоси ижтимоий давлат концепциясини амалга оширишда юзага келадиган энг долзарб муаммолардан биридир. 

    Мисол тариқасида бир қатор ривожланган давлатларда амалга оширилган ижтимоий сиёсат доирасида ижтимоий боқимандалик тенденцияси пайдо бўлиб улғайиб келаётган ёшлар орасида ишламаслик ва “боқиманда” услубида ҳаёт кечириш ҳолатлари пайдо бўлиб қолганини кузатиш мумкин. 

    Мазкур салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида эксперталар ижтимоий нафақалар фақатгина қийинчиликка тушиб қолган ва камбағал деб тан олинган фуқаролар қатламига берилишини яъни мақсадли йўналтирилишини назоратга олиш таклифини илгари сурмоқдалар. 

    Шуларни инобатга олган ҳолда мазкур қарор нафақаларни тайинлашнинг мезонлари такомиллаштирилиб боқимандаликни олиш ва манзилли ёрдам кўрсатишга қаратилган.

    25.10.2023, 19:10   Изоҳ (0)   12313
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош вазир Абдулла Арипов 25–26 октябрь кунлари Қирғизистонда бўлади

    25.10.2023, 19:00

    “Хато қилган бўлсам, қонун олдида жавоб бераман” — Учкўприкда қарта ўйнаган давлат хизматчилари ишдан олинди

    25.10.2023, 17:54

    Электромобил қандай ҳолатда ёниши ва портлаши мумкин? Мутахассис тушунтириш берди

    25.10.2023, 17:18

    Қашқадарёдаги 100 минг гектар яйловни яшил экинлар билан қоплаш дастури амалга оширилади

    25.10.2023, 16:14

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна тушди

    25.10.2023, 16:11

    Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилади

    25.10.2023, 15:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.