Қўшма Штатлар ўзининг савдо ҳамкорларидан Америка товарларини кўпроқ сотиб олишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда ушбу мамлакатлар маҳсулотларига катта божлар жорий қилиниши маълум этилган.
Ҳиндистон бу чақириққа жавоб беришга тайёр. 2025 йилда Ҳиндистоннинг Қўшма Штатлардан энергия сотиб олиши икки баравар кўпайиши мумкин. Нью-Деҳли Вашингтоннинг юқори балансни тенглаштириш талабига шундай муносабатда бўлмоқда, акс ҳолда катта бож жорий этилишидан чўчияпти. Business Standard газетаси воқеаларнинг шундай ривожланиши эҳтимоли юқорилиги ҳақида ёзди.
АҚШ етакчиси Дональд Трамп кўплаб давлатлар, жумладан, Ҳиндистонга божларни ошириши биланоқ, Америка қора олтинининг Ҳиндистонга импорти ортди.
Нашр Ҳиндистоннинг Америкадан йиллик нефть ва нефть маҳсулотлари импортини йилига 10 миллиард доллар сифатида баҳолаган.
АҚШ президенти Дональд Трамп апрель ойи бошида импорт учун 10% дан 49% гача бўлган божлар жорий этилишини эълон қилганди.

Трамп божхона тўловлари жорий этиладиган 185 давлат рўйхатини келтирди. Унга кўра Ҳиндистон товарларига 52% божлар жорий қилиниши кўрсатилган.
Оқ уй раҳбари божлар киритилишини “иқтисодий мустақиллик декларацияси” деб атади ва 2 апрель “Америка саноатининг тикланиш куни” сифатида тарихга киришини айтди.
Изоҳ (0)