Жорий йил 1-ярмида банклар ва аҳоли ўртасидаги чет эл валютаси савдоси ҳажми 24 фоиз ўсди. Бу ҳақда Марказий банкнинг навбатдаги шарҳида маълум қилинди.

Олти ой ичида Ўзбекистонда 14,5 млрд долларлик хориж валюталари олди-сотди қилинди. Бу 2024 йил мос давридагидан 2,8 млрд долларга кўп.
Банклар аҳолидан 9,1 млрд доллар (бир йил аввалгидан 27 фоиз кўп) чет эл валютаси харид қилган. Аҳоли эса банклардан 5,4 млрд долларлик валюта сотиб олган.
Пул савдосининг 8,4 млрд доллари валюта айирбошлаш шохобчаларида амалга оширилган. Қолган 5,9 млрд доллар онлайн, 252 млн доллар эса банкоматлар орқали олди-сотди қилинган.
Маълумот учун, 2024 йилда банклар ва жисмоний шахслар ўртасидаги чет эл валютаси савдоси ҳажми 25,5 млрд долларга етган (2023 йилда 21,1 млрд доллар). Бунда аҳоли банкларга 16,1 млрд доллар сотган, 9,4 млрд долларлик чет эл валюталарини харид қилган.
Мамлакатда доллар энг кўп олди-сотди қилинадиган валюта бўлиб қолмоқда. Масалан, 2025 йил I чоракда аҳоли ва банклар ўртасидаги АҚШ валютаси савдоси ҳажми 6,4 млрд долларни ташкил этган. 2023 йил мос даврида бу рақам 5,2 млрд доллар бўлганди.
Изоҳ (0)