• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “ Ҳозир ўқиш ва карьера қилиш учун зўр пайт — IELTS’дан 9 олган Гуласал Бутаеванинг ҳикояси

    Яқин ўтмишда хорижда ўқиган ўзбекистонлик ёшлар бармоқ билан санарли бўлган бўлса, бугун улар жамиятнинг энг фаол, мақсадли ва ташаббускор қатламига айланиб улгурди.

    Улар халқаро дастурлар орқали нафақат билим олишяпти, балки ўз юрти учун илҳом манбаига ҳам айланмоқда. Бугунги ҳикоямиз Америкада мактаб, Ўзбекистонда университет, халқаро лойиҳалар, семинарлар ва таълимга бағишланган Гуласал Бутаева ҳаёти ҳақида.

    “Мен катта ҳаётга қадам қўйишим қанақадир зўр пайтга тўғри келди”, дейди ўқув маркази ўқитувчиси Гуласал Бутаева.

    Қашқадарёлик қиз ҳаётидаги илк бурилиш айнан 9-синфда содир бўлади. Ўзбекистонда узоқ йиллар ёпиқ бўлган FLEX дастури айнан ўша йил қайта йўлга қўйилади. Бу дастурнинг илк иштирокчиларидан бири сифатида Гуласал АҚШнинг Нью Йорк штатидаги Irondequoit High School’да бир йил давомида ўқийди.

    “Америкада мустақил яшаш, инглиз тилида фикрлаш, танимаган одамлар билан тезда алоқа ўрнатиш — ҳаётимни ўзгартирди. Ўзимга бўлган ишонч айнан ўша даврда шаклланди”, дея эслайди у.

    Ўз фаолияти давомида Гуласал ТеchGirls дастурига ҳам танлаб олинади. АҚШ Давлат департаменти томонидан ўтказиладиган мазкур нуфузли дастур доирасида у 12 мамлакатдан келган тенгдошлари билан технологиялар, лидерлик ва маданиятлараро мулоқот бўйича чуқур билим олади. Орадан кўп ўтмай, у ТеchGirls alumnae кенгашида офицер, кейин эса катта маслаҳатчи сифатида фаолият юритади.

    2022 йил Қаршида ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчилар учун BraveCoders номли дастурлаш бўйича боотcамп ташкил этилади. Бу лойиҳа орқали Гуласал уч ҳафта давомида ўқувчиларга фронтенд ва баcкенд асосларини ўргатади, компанияларга ташрифлар, меҳмонлар билан учрашувлар уюштиради. Қаҳрамонимизнинг ушбу лойиҳаси АҚШдаги Legacy International халқаро ташкилоти томонидан Outstanding Project Award билан тақдирланади.

    У фаолияти давомида Вашингтонда бўлиб ўтган Давлат департаментининг катта брифингида 250 дан ортиқ дипломат ва талабалар олдида нутқ сўзлаш шарафига муяссар бўлган. CyberStart America дастурлаш марафонларидан тортиб, WSIS Forum’даги Python тренингларгача, Edukhan онлайн мактабидаги фаолиятидан American Corner Qarshi’даги волонтёрлик ишлари — буларнинг барчаси Гуласал ҳаётидаги ажралмас босқичлар бўлиб, қаҳрамонимиз ҳар бир босқичда янги тажриба орттирди ва бугунгидек ўз соҳасининг энг олди мутахассиси бўлиб шаклланди.

    Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида Business Information Systems йўналишида 2-босқичда таҳсил олаётган Гуласал айни пайтда ўқув марказида ҳам инглиз тили ўқитувчиси сифатида фаолият юритмоқда. IELTS имтиҳони топширадиганлар ичида максимал балл олганлар “niner” (тўққизчи) дейилади. Гуласал ишхонасида шундай натижа қайд этган тўққиз нафар мутахассисдан бири сифатида катта ҳурматга эга.

    Маълумот учун: ҳозирда Ўзбекистонда атиги 3 нафар аёл “niner” бўлиб, улардан энг ёши Гуласалдир. Бугун Гуласал ўзини нафақат инглиз тили ўқитувчиси, балки технологиялар орқали аёллар ҳаётига ижобий таъсир кўрсата оладиган ёш лидер сифатида кўради. Унинг ҳикояси — кучли ирода, режалаштирилган ҳаракат ва имкониятдан тўғри фойдаланиш намунаси.

    “Мен режалаштиришни яхши кўраман. Энг оддий кун ҳам қандайдир фойдали натижа билан тугаши керак. Аёллар тил билиши керак, улар ҳам технологияда яшай олиши керак — бу мени ишончим, орзум ва мақсадим. Бу йўлда президентимизнинг раҳбар аёлларга кўрсатаётган эътибори менга илҳом бўляпти. Мен ҳам келажакда ўз компаниямни барпо этиб, мамлакатимизнинг киберхавфсизлиги йўлида хизмат қилишни, кибер фронтда туриб, юртимиз ва фуқароларимизни рақамли таҳдидлардан ҳимоя қилишни истайман”, дейди қаҳрамонимиз.

    Бу ҳикоя фақат ютуқ ва муваффақиятлар ҳақида эмас, балки машаққатли меҳнат, қатъият, тўғри қарорлар ва энг муҳими, имкониятлардан фойдаланишни билиш ҳақида. Гуласал ҳали жуда ёш. Аммо босиб ўтган йўли, ўзлаштирган тажрибаси ва юрагидаги катта орзулар уни келажакдаги ижтимоий ўзгаришлар, илм-фан ва таълим соҳасидаги илғор ташаббусларнинг етакчисига айлантирмоқда.

    У фақат ўз йўлини топгани йўқ — у орқасидан келаётганлар учун ҳам йўл очмоқда. Унинг ҳар бир қадами нафақат ўзи учун, балки келажак авлод учун ҳам замин бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирамиз. 

    28 май, 20:20   Изоҳ (0)   2247
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зоминда йўл бўйида айиқ юргани акс этган видео тарқалди (видео) 

    28 май, 19:45

    Ўзбекистонда санъат соҳасидаги иқтидорли ёшлар рағбатлантирилади 

    28 май, 19:35

    “БМТ-аёллар” тузилмаси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди

    28 май, 19:30

    Тошкентда “Болалар учун мулоқот: Марказий Осиё ва ЮНИСEФ” минтақавий форуми ўтказилди

    28 май, 19:15

    Маош 2800 евродан бошланади: ўзбекистонлик ҳамширалар Германияга ишга таклиф қилинди

    28 май, 19:03

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

    28 май, 18:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.