Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда хусусий айблов институти жорий этилади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Келтирилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Кодексга айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни бекор қилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди, жумладан:
- автомат телефонларни шикастлантирганлик;
- рухсатсиз радиоузаткич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланганлик.
Шунингдек, айрим белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар (хусусан, туҳмат, ҳақорат қилиш ва бошқалар) жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.
Бироқ жабрланувчи ночор аҳволда бўлгани, вояга етмагани ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаса, ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг аризасисиз иш юритишни бошлаши шарт.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон суд тизимида сунъий интеллектдан фойдаланиш тезроқ йўлга қўйилиши керак. Бу ҳақда собиқ ташқи ишлар вазири, айни пайтда Марказий Осиё сунъий идрок ассоциацияси раиси Владимир Норов “Дарё” мухбирига берган интервьюсида айтган.
Изоҳ (0)