Ўзбекистонда қидирувда бўлган блогер Россиянинг Москва районида қўлга олинди. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Маълум бўлишича, 2024 йилнинг декабрь ойида 30 ёшли блогер ўзининг YouTube каналида икки аёлни ҳақоратлаган видео жойлаштирган. Шундан кейин у Россияга кетган. Бу вақт ичида Ўзбекистонда унга нисбатан “туҳмат” ва “ҳақорат” моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ўзбекистонлик эркак халқаро қидирувга берилган.
Таъкидланишича, у илгари туҳмат ва товламачиликда айбланиб судланган. Эркак полиция бўлимига олиб кетилган. Ўзбекистонлик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эркак қўлга олингани ҳақида хабардор қилинган. Гумонланувчининг шахсига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)