• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бир макон — бир йўл»: Ўзбекистон нималарни қўлга киритади?

    Маълум бир давлат кучайиб бориши билан жаҳон майдонида ўзига бўлган ишончи ҳам ортиб боради. Нисбатан яқин даврда миллиард кишилик аҳолисини энг зарур нарсалар билан таъминлаш устувор вазифаси бўлган Хитой ҳам бугунги кунга келиб «Битта камар — битта йўл» каби глобал кўламдаги лойиҳаларни илгари сурмоқда. Хитой дунё келажагини қандай кўриши ва Ўзбекистоннинг ундаги ўрни ҳақида Анвар Арабов «Коммерсантъ.uz»да мушоҳада юритади.

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Бир қўшилган бир — иккидан ортиқми?

    «Ипак йўли иқтисодий камари»ни шакллантириш ғояси ҳақида илк бор ХХР раиси Си Цзиньпин 2013 йилнинг сентябрида Қозоғистонга ташрифи давомида маълум қилди. Ўшанда Хитой раҳбари учта транс Евро-Осиё иқтисодий йўлаги:

    • Хитойдан Марказий Осиё, Россия орқали Европага (Болтиқ денгизга қадар);
    • Хитойдан Марказий Осиё ва Ғарбий Осиё орқали Форс кўрфази ва Ўртаер денгизга қадар;
    • Хитойдан Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Ҳинд океанига қадар иқтисодий йўлак барпо этишни таклиф қилди.
    Ўша йилнинг октябрида Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига ташрифи давомида Хитой раиси «XXI аср Денгиз Ипак йўли»ни ҳамкорликда қуриш ғоясини илгари сурди. У ўз навбатида:
    • Хитойнинг денгиз портларидан Жанубий Хитой денгизи орқали Ҳинд океани ва Европага қадар;
    • Хитой портларидан Жанубий Хитой денгизи орқали Тинч океани жанубий акваториясигача бўлган икки йўналишни ўз ичига олиши лозим.
    2015 йилда ҳар иккала ташаббус «Бир макон — бир йўл» номи остидаги умумий стратегик концепцияга бирлаштирилди ва у мамлакатнинг ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий йўлининг асосий йўналишларидан бирига айланди.

    2017 йилнинг майида Пекинда бўлиб ўтган Халқаро форумда 68 та мамлакат ва халқаро ташкилот ташаббус доирасида Хитой билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни имзолади.

    Молиявий асос

    «Бир макон — бир йўл» 60 дан ортиқ мамлакатда 900 га яқин турли инфратузилма лойиҳаларини (автомобиль ва темирйўллар, портлар, электр станциялари, кўприклар ва ҳоказо) ўз ичига олади. Уни ҳаётга татбиқ этиш учун зарур инвестицияларни экспертлар 2 триллиондан 3,5 триллион долларгача баҳоламоқда.

    Лойиҳани молиялаштириш мақсадида 2014 йилда Хитойда икки янги институт: 100 миллиард доллар капиталга эга бўлган Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва устав капитали 40 миллиард долларни ташкил этган Ипак йўли жамғармаси ташкил этилди. Хитой саноат маҳсулотларини Ипак йўли орқали экспорт қилиш билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун 30 миллиард долларлик устав капиталига эга бўлган алоҳида жамғарма ташкил этиш Пекин режаларидан жой олган.

    Иқтисодий камар ва денгиз йўлини рўёбга чиқаришнинг асосий молиявий механизми инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун Хитой молия институтлари томонидан кредитлар тақдим этишдан иборатдир. Асосий шарт — Made in China қурилмалари, маҳсулоатлари, хизматлари ва ишчи кучидан фойдаланиш.

    Пекиндаги май ойидаги форумда Си Цзиньпин охирги уч йил ичида «Бир макон — бир йўл»га қўшилган мамлакатлардаги Хитой инвестицияси 50 миллиард долларга яқин маблағни ташкил этганлигини маълум қилди. Яқин йилларда ушбу кўрсаткични 150 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.

    Ҳозирги пайтга келиб, ХХР «Бир макон — бир йўл» доирасида Венгрия, Мўғулистон, Россия, Тожикистон ва Туркия билан ҳамкорлик тўғрисидаги иккитомонлама битимларни имзолаган. Шарқий Хитойни Эрон ва Европа мамлакатларига қадар боғловчи темирйўл тармоқларининг кенгайтирилиши ҳақида эълон қилинди. ХХРдан Лаос ва Таиландга, Эфиопия—Жибути, Венгрия—Сербия йўналишидаги темирйўл, Индонезияга тезюрар магистраллар қурилиши, ХХР—Покистон, Хитой—Мўғулистон—Россия, Бангладеш—Хитой—Ҳиндистон—Мьянма иқтисодий йўлакларини шакллантириш, Гвадар (Покистон) ва Пирей (Греция) портларини модернизация қилиш тўғрисидаги келишувларга эришилган.

    SWOT-таҳлилга уриниш

    SWOT-таҳлил стратегик режалаштиришнинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади. У таҳскилот ёки объектнинг ички ва ташқи муҳити омилларини аниқлаш ва уларни тўртта:

    • - Strengths (кучли томонлари);
    • - Weaknesses (заиф томонлари);
    • - Opportunities (имкониятлари);
    • - Threats (таҳдидлари) категорияга ажратишни кўзда тутади.
    Юқоридаги омиллар бўйича маълумотларни «Бир макон — бир йўл» ташаббуси бўйича умумлаштиришга уриниб кўрамиз.

    Кучли томонлари:

    • - мамлакатда макроиқтисодий ва сиёсий барқарорлик;
    • - кенг кўламли ташаббусларни қисқа муддатларда амалга ошириш имконини берувчи марказлаштирилган сиёсат;
    • - йирик лойиҳаларга инвестиция киритиш учун қўлланиши мумкин бўлган улкан олтин-валюта заҳираларининг (уч триллион доллардан ортиқ) мавжудлиги;
    • - чет элда йирик инфратузилма объектларини қуришга жалб этилиши мумкин бўлган нисбатан арзон ишчи кучи.
    Заиф томонлари:
    • - кўплаб лойиҳалар бўйича аниқ маълумотларнинг (муддатлари, зарур инвестициялар ва бошқалар) йўқлиги;
    • - мамлакатдаги иқтисодий дифференсиация. Хитой даромадлар нотенглиги бўйича етакчилар сафидан жой олган. Мамлакат бойлигининг учдан бир қисми энг бой бир фоиз хитойликлар қўлида тўпланган;
    • - Хитойда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг нисбатан паст сифатга эга эканлиги;
    • - барпо этилаётган транспорт йўлакларининг даромади пастлиги.
    Имкониятлари:
    • - дунёнинг турли мамлакатларига маҳсулотларни етказиш бўйича муқобил энергетика ва савдо йўналишларини барпо этиш;
    • - олтин-валюта жамғармаларга инвестиция киритиш имкониятининг юзага келиши;
    • - маҳсулотларни ҳаддан ортиқ ишлаб чиқаришдан азият чекаётган Хитой саноати учун янги бозорлар шакллантириш;
    • - ташқи бозорларга қўшилган қиймат билан маҳсулотлар экспортини ошириш;
    • - мегалойиҳаларни амалга ошириш ва ижтимоий-маданий алмашувни ривожлантириш орқали Хитойнинг дунёдаги ижобий тимсолини яратиш.
    Хавфли жиҳатлари:
    • - дунёдаги номувофиқ иқтисодий вазият;
    • - «Бир макон — бир йўл» йўналишлари ўтувчи маълум бир зоналарда (Афғонистон, Ироқ, Эрон) сақланиб келаётган беқарорлик;
    • - иштирокчи мамлакатлар темирйўл, экология ва бошқа соҳалардаги меъёрларнинг турли-туман эканлиги, бу транспорт йўлаклари барпо этиш жараёнини қийинлаштириши мумкин;
    • - инфратузилма объектлари қурилишида техноген авариялар хавфи;
    • - транзит давлатлар томонидан транзит маҳсулотларга нисбатан сиёсат ва тарифларни ўзгартириш эҳтимоли;
    • - лойиҳаларни амалга ошириш муддатининг чўзилиши ва улар қийматининг ошиши;
    • - бошқа марказий кучлар томонидан аниқ қўллаб-қувватлашнинг мавжуд эмаслиги. БМТ Хавфсизлик кенгашининг бешта доимий аъзосидан фақат Россия ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Ҳиндистон уни амалга оширишдан бош тортди;
    • - орасида қашшоқ ва сиёсий беқарор давлатлар бўлган транзит мамлакатларга қарамликка тушиб қолиш эҳтимоли.
    Биз нимага эга бўламиз?

    Хитойнинг лойиҳани амалга оширишдаги очиқ-ойдин манфаатларини инкор этиб бўлмайди, бироқ бировлар фойдасига ўз манфаатларидан воз кечиш сиёсатда ҳеч қачон ҳурмат келтирмаган. Шунинг учун лойиҳада иштирок этаётган давлатлар унда ўзи учун иқтисодий ва сиёсий фойда келтирувчи жиҳатларини топиши лозим.

    Марказий Осиё юрагида жойлашган Ўзбекистон Хитой иқтисодий кооперацияси амалга оширилишидан максимум фойда олиши учун жиддий имкониятларга эга. Республикада денгизга чиқиш имконининг йўқлигини ҳисобга олсак, «Ипак йўли иқтисодий камари» у учун катта қизиқиш уйғотади.

    Жорий йилнинг май ойида Пекинда бўлиб ўтган олий даражадаги форумда Ўзбекистон Хитой ғоясини амалий рўёбга чиқаришга қаратилган бир қатор аниқ таклифларни илгари сурди. Шу жумладан, президент Шавкат Мирзиёев «Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон» темирйўли қурилишини тезроқ бошлаш аҳамиятига урғу берди.

    Бундан ташқари, июнь ойида Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммитида ўзбек томони ташкилотга аъзо давлатлар, кузатувчилар ва ҳамкор давлатлар темирйўл маъмуриятлари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини йўлга қўйиш ташаббуси билан чиқди. Янги майдончанинг асосий вазифалари шаффоф транспорт тарифларини шакллантириш, юк ва йўловчилар ташишнинг ягона хавфсизлик меъёрларини ўрнатишдан иборат бўлиши таклиф қилинмоқда.

    Шу тариқа, Ўзбекистон маҳаллий маҳсулотларни янги — Хитой ва бошқа мамлакатлар бозорларига олиб чиқиш учун ХХР имкониятлари ва манбаларидан фойдаланиши, миллий иқтисодиётнинг асосий соҳаларига инвестициялар жалб қилиш, логистик имкониятларини янада тўлиқроқ амалга ошириши мумкин.

    20.06.2017, 12:51   Изоҳ (0)   26470
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирзо Улуғбек туманида уйида фоҳишахона сақлаган аёл қўлга олинди

    20.06.2017, 12:15

    Ўзбекистонга Туркиядан пойабзал қутиларида дори олиб киришга уринган фуқаролар қўлга олинди

    20.06.2017, 11:40

    Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик фаолияти ривожини тубдан ўзгартирувчи янги фармонни имзолади

    20.06.2017, 11:14

    Рамазон муносабати билан Real House кўчмас мулк сотиб олишда чегирмаларни тақдим этади

    20.06.2017, 10:36

    Россияда ўзбекистонлик таксичи йўл ҳақини мобил дастур орқали тўлаган йўловчиларни дўппослади (видео)

    20.06.2017, 08:57

    Улуғбек Рўзиқулов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Душанбега боради

    19.06.2017, 20:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38

    Лондон полицияси Флоренсияда ясалган 285 йиллик скрипкани қидирмоқда 

    Дунё | 24 июн, 22:21

    “Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга қабул қилиш мумкин эмас” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 24 июн, 22:05

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари рафиқалари билан бирга қўшма концертда иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:51

    Ўзбекистонда беш ойда қанча фуқаро овқатдан заҳарлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:45

    Ўзбекистон Кубоги. “Машъал” меҳмонда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 24 июн, 21:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.