Хоразмда икки ўсмир қиз 7-қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Унда айтилишича, 7 июль куни соат 06:10 да Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 2 нафар вояга етмаган С.Д. (2009 йилда туғилган) ва Б.С. (2010 йилда туғилган) кўп қаватли уй биноси томидан сакраб, ўз жонига қасд қилгани ҳолати юзасидан болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини олиб бормоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
“Айтиш керакки, мазкур оғир фожиали ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда ва интернет ОАВида турли тасдиқланмаган, ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тарқалаётгани кузатилмоқда.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасига кўра, қизларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани аломатлари аниқланмаган.
Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
ъБола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаъги қонунининг 10-моддасига кўра, ҳар бир бола ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Марҳума вояга етмаган қизларнинг манфаатига зид равишда расмий манбага таянмаган хабарлар уларнинг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказаётганини қатъий таъкидлаган ҳолда, терговга қадар текширув якунига қадар ҳолат юзасидан асоссиз хабарлар тарқатмасликка чақирамиз.
Ҳақиқатга зид маълумотлар тарқатиш қонунан жавобгарликка асос бўлади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 202-2-моддасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Болалар омбудсмани мазкур иш юритуви юзасидан ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)