• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Август учун қанча фуқарога пенсия ва нафақа тўлангани маълум қилинди

    Жорий йил август ойи учун пенсия ва нафақа тўловлари банкларга тўлиқ ўтказиб берилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Маълум қилинишича, жорий ой учун Ўзбекистондаги жами 721 минг фуқарога 721,3 миллиард сўм нафақа пуллари тўланган. Шундан 602,2 минг киши (82,8 фоиз) нафақасини нақд пулсиз шаклда, банк карталарига қабул қилиб олган.

    “Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, нафақа пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилаётганини маълум қиламиз”, дейилади Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарида.

    Шу билан бирга, август ойи учун пенсия тўловлари ҳам нақдсиз шаклда олувчиларга тўлиқ тўлангани хабар қилинган.

    “Пенсия жамғармаси томонидан тўлов рўйхатларига киритилган 4,2 миллион нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар тижорат банкларига молиялаштирилиб берилди”, дейилади манбада.

    Қайд этилишича, пенсионерларнинг 3,6 миллион нафари (85 фоиз) тўловларни нақд пулсиз шаклда қабул қилмоқда. Нақд пуллар эса тасдиқланган графикларга асосан етказиб берилиши билдирилган. Бироқ умумий тўлов миқдори очиқланмаган. Лекин масалан, май ойи учун 4,1 миллион нафар пенсионерга жами 6 триллион 57 миллиард сўм тўлаб берилганди.

    Аввалроқ маълум қилинганидек, Пенсия жамғармаси рўйхати мамлакатдаги жами пенсионерлар сонини ифодаламайди. Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тузилмаларидан пенсияга чиққанлар ҳисоби ва тўловлари алоҳида юритилади. Ва уларнинг сони ва қанча пенсия олаётгани ёпиқ маълумот сифатида қаралади.

    Сўнги йилларда давлат бюджетидан ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва компенсациялар учун тўловлар камайиб бормоқда. Масалан, мазкур йўналишга 2025 йил I ярмида 6,5 триллион сўм ажратилди. Таққослаш учун, 2024 йил мос даврида бу мақсадга 8 триллион сўм йўналтирилган.

    Жорий йилда нафақалар, моддий ёрдам ва аҳолига бошқа имтиёзли тўловлар учун 17,4 триллион сўм ажратилиши кутилмоқда. 2026 йилда бу рақам қарийб 900 миллиард сўмга қисқартирилиб, жами 16,5 триллион сўм тўланади.

    2023 йил ноябрда эълон қилинган 2024—2026 йилларга мўлжалланган Бюджетномада юқоридагидан фарқли кутилмалар берилганди. Яъни 2025 йилда нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари учун бюджетдан 22,2 триллион сўм, 2026 йилга бориб эса 24 триллион сўм тўланиши кўзда тутилган.

    6 август, 20:10   Изоҳ (0)   305
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия маданият арбоблари Мерцдан Исроилга қурол етказиб бермасликни сўради

    Дунё | 6 август, 22:45

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитлар машина ўғирлаб, ИИБ ва ЙПХ ходимларини жароҳатлади

    Ўзбекистон | 6 август, 22:35

    АҚШ собиқ президенти ва унинг рафиқаси Эпштейн иши бўйича сўроққа чақирилди

    Дунё | 6 август, 22:25

    Хоразм вилоятида 119 нафар ходимнинг жами 1 млрд сўмдан ортиқ маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 22:11

    АҚШ армияси ҳаво операцияларини бошқаришда сунъий интеллектни жорий этиши мумкин

    Дунё | 6 август, 21:57

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Тошкентда нафақахўр қариндоши номига 35 млн сўм кредит олган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 6 август, 21:40

    Ғазо аҳолиси сув етишмовчилигига дуч келяпти

    Дунё | 6 август, 21:25

    Андижонлик фуқаро 10 йиллик алиментни олдиндан тўлади

    Ўзбекистон | 6 август, 21:15

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 6 август, 21:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.