• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Американинг Филадельфиясидаги мактабда шундай фикрласангиз ўқувчининг ўзи пешонангиздан отарди». Вазирлик масъулининг Намангандаги мактаб воқеасига муносабати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

    Наманган вилоятининг Давлатобод туманида 58-мактаб ўқитувчиси ўқувчисини аёвсиз калтаклади. Вилоят ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳолатга эътибор қаратиб, воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.

    Мазкур воқеа ҳақида ёзган Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова блогерларга мурожаат қилиб, ўқитувчини ваҳшийликда айблашдан аввал асл ҳолатнинг тагига етиш кераклигини уқтирди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот
    Ҳурматли блогерлардан ўқитувчини қоралаб, «ваҳший» деб аташдан аввал ҳолатнинг тагига етишни мақсадга мувофиқ деб санаймиз. Болалар ўртасида юзага келаётган турли тарбиясизликка айнан бефарқлик ва лоқайдлик сабаб бўлмоқда. Шу боис ўқитувчини қоралашдан олдин яхшилаб мулоҳаза қилиб кўринг, — деди Лайло Рустамова Telegram’даги расмий каналида.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбарининг мазкур чиқиши жамоатчилик, хусусан журналистлар муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Журналист Барно Султонова вазирлик масъулининг бу чиқишига жавобан шундай дейди: «Сиз Американинг Филадельфияси мактабида шунақа фикрласангиз, ўқувчининг ўзи пешонангиздан отарди. Бутунлай жиноят ботқоғидаги ўша Филадельфиядаги мактабнинг директори сизни отиш керак деган ўқувчиларга ‘мен сени яхши кўраман, сенинг зўр ўқувчи бўлишингга ишонаман’, деб мактабнинг қора рўйхатидан чиқарган экан. Бу ҳақида пост қўйганман. Лайло Рустамова таълимда сиздек болани яхши кўрмаётганлар ишлаётгани ачинарли».

    Мазкур изоҳга жавоб берган Лайло Рустамова «Мен ҳолатни оқлаганим йўқ. Бу ҳаракатни ваҳший деб аташга шошилманг, иккинчи томонни ҳам эшитинг дедим. Муносиб ўқитувчи таълимдаги бугунги ҳолатни кўриб мактабга келмайди. Болалар бетарбиялигида ота-она эмас ўқитувчи айбдор бўлиб қоляпти. Лекин ўқитувчига болага ортиқча гап гапиришга йўл қўйилмаяпти. Бирор гап гапириб кўрсин ўқитувчи ота-она мактабни бошига кўтаради. Хўш, нима қилиш керак? Ўқитувчи ҳам мактабда ота-она. Агар бола отасини сўкса ёки сенсираса ота-она қандай йўл тутади? Яна айтаман мен урганини ёқламаяпман, шунчаки ўқитувчининг ҳам ўз ҳақиқати бор уни ҳам эшитиш керак. Мен болани нега яхши кўрмайман?! Лекин ўқитувчи хор бўлган жамиятимизда уларнинг баттар хор бўлишини истамайман. Болаларнинг тарбияси, афсуски ташлаб қўйилган. Истаганини қиляпти улар», — деди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Журналист Нуруллоҳ Шаъриф «Менда педагоглик дипломи бор-да, ўқитувчини оқлаганларнинг боласини бирма бир худди шундай калтакласам, менинг ҳам ёнимни олишармикин?», дейди. Бу гапга жавоб берган Лайло Рустамова «Мен ўқитувчи бекорга бундай қилмаганига 100 фоиз ишончим комил. Эртага синфда ёки мактабда билганини қилиб ўтирган ўқувчи чиқса ўқитувчи қаерга қараяпти деб чиқишни биламиз, лекин қилган ёмонлиги учун жазоланганида ваҳший деймиз. Мен ўқитувчи 100 фоиз ҳақ демадим, лекин ўқувчи шу ҳолатни атайин келтириб чиқарган бўлса ҳам ҳайрон бўлмайман», — деди. Вазирлик масъулининг гапини қўллаб-қувватлаган яна бир журналист Низомжон Исломов «Агар бу ерда ўқувчининг айби бўлса, ўқитувчини қораламайман. Биз мактабда бундан баттар калтакларни еганмиз. Зато ўқитувчидан қўрқардик, айтганини қилардик, ҳурмат қилардик. Ҳозирги ўқувчилар эса бир тийинга олмайди», — деб ёзади.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Ушбу мунозарани кузатиб турган Facebook фойдаланувчиси Муродилла Михлиев вазирлик масъулининг бу гапига жавобан «Бу опажонимизнинг боласини шундай калтаклаб кўриш керак. Кейин англайди», — деса, фотомухбир Нозим Абдулла «Ўқитувчининг иши ваҳшийлик, унинг ёнини олганларни ҳам ваҳший деб ҳисоблайман», дейди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Бобур Йўлдошев исмли Facebook фойдаланувчиси «Нима бўлганда ҳам болани калтаклаш хато, иш калтаклаш билан ҳал қилинадиган бўлса, уни ақл билан битирадиганларга топшириш керак», — деса, «Маърифат» газетаси бош муҳаррири Ҳусан Карвонли «Ўқитувчи бир шаппат урсин, боринг икки шаппат урсин. Буни кўрдингизми ўзи? Ҳолатни юз кун ўргансангиз ҳам бир грамм ҳам оқлаб бўлмайди», — дейди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Юлдуз Холиқова исмли Facebook фойдаланувчиси эса Лайло Рустамовага мурожаат қилиб, «Боланинг ота-онаси ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Ўрнида сизнинг болангиз бўлса ҳам шундай дермидингиз? Ҳатто оилада ҳам болага зўравонлик ишлатилмасин деяпмиз. Шу ҳолатда ўқитувчини оқлашга қандай асос кўряпсиз? Нима сабаб бўлган тақдирда ҳам унинг болага бу даражада азоб беришга қандай ҳаққи бор? Ўқитувчининг гавдасини қаранг, боланинг гавдасини қаранг. Иккаласининг вазни, кучи тенгми? Мана шу калтаклашда бир уриб ўлдириб қўйса нима бўлади? Бу эркак агар оилали бўлса хотинини ҳам, боласини ҳам шундай калтаклашдан қайтмайди деб ким кафолат беради? Шуми ўқитувчи, педагог? Қандай асос бўлган тақдирда ҳам ҳеч ким бу ‘ўқитувчи’га болага жисмоний зўравонлик қилишига ҳуқуқ бермаган. ‘Сабаб бордир’, дебсиз. Сабаб бор, албатта. Бу ҳолатда бўлмаслиги мумкин эмас. Агар шу ўқитувчи педагоглик маҳоратини эгаллаганида нима сабаб бўлган тақдирда ҳам жаҳлини жиловлаб, болани судраб директор хонасига олиб бориб, ота-онасини чақиртиришга ақли етган бўларди. Ғазабини жиловлаш қўлидан келмайдиган, жаҳл отига минганида кўзига ҳеч нарса кўринмайдиган руҳий касалми-у? Педагог бўлса, боланинг кейинги тақдирига жавобгар бўлса, аввало ўзининг руҳий ҳолатига жавоб берсин. Кучини болани ушлаб туришга ишлатиб ота-онасини чақиртирсин, директорга олиб борсин. Сал қолса ўлдириб қўядиган қилиб урмасин», дейди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Тармоқ фойдаланувчиси Музаффар Сайфиддинов ҳам Лайло Рустамованинг бу чиқишига жавобан «Сиз кабилар туфайли бўлади бундай ҳолатлар. Узи айбдор бўлса керак деб оқлаганлар ушбу чала-педагогларга куч ишлатишга рухсат бергандай бўлади. Нафақат педагог, балки ўз ота-онаси ҳам қўл кўтармаслиги керак болага. Нима қилишининг фарқи йўқ. Нима қилган тақдирда ҳам у куч ишлатишга сабаб бўла олмайди», — дейди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Блогер Муфаса вазирлик масъулига мурожаат қилиб, «Агар бу бола ўзини жонига қасд қилса-чи? Шунда ҳам ўқитувчига адвокатлик қилиб ўтирасизми?», — деб савол берди, бироқ савол очиқ қолди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Яна бир журналист Миролим Исажонов «Ростдан ўзидан ўзи урмайди-ку одам одамни. Матбуот котиб сифатида ҳолатнинг тагига етиш керак деяпти. Бу гапни деярли ҳамма матбуот котиб ҳар қанақа ҳолатга нисбатан ишлатади. Аммо ўқитувчи ўқувчини аямай ургани ачинарли», — дейди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    «Дарё» мазкур мавзу юзасидан бўлаётган муҳокамаларни кузатишда давом этади.

    15.10.2022, 12:38   Изоҳ (0)   60555
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 36 млрд доллардан ошди

    15.10.2022, 11:57

    Зангиота ва Бўкада умумий ҳисобда 28 минг долларлик ноқонуний дори воситаларининг савдосига чек қўйилди

    15.10.2022, 10:58

    Ўзбекистон экспортидаги топ-10 ҳамкор давлатлар номи маълум бўлди

    15.10.2022, 10:39

    Наманганда ўқитувчи ўқувчини аёвсиз калтаклади. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди

    15.10.2022, 09:40

    Ўзбекистон энг кўп маҳсулотни Хитойдан импорт қилмоқда

    15.10.2022, 09:15

    Тошкентда техник инспектор 400 доллар олганда ушланди

    15.10.2022, 08:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.