Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ҳаракатланаётган автомашина устида рақсга тушиш ҳолатлари кўпайди. Ҳолатлар юзасидан айбдорларга тегишли тартибда чоралар кўрилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматинининг маълум қилишича, бу каби ҳолатлар ортидан бугунги кунга қадар бир неча фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасидан 1 йилга маҳрум бўлди, шунингдек, БҲМнинг 25 баробари — 9 375 000 сўм жаримага тортилди.
“Ушбу турдаги қоидабузарлик сизни ҳайдовчилик гувоҳномасидан бир йил муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг 25 баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Трендга эргашиб виждонини, билимини, вақтини сарф қилаётган ёшлар, ўйланг, бу сизни ривожлантиряптими ёки чалғитяптими”, дейилади хабарда.
Куни кеча Тошкентда машина капотини “аквариум”га айлантирган фуқаро 1 миллион 125 минг сўм жаримага тортилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида Labo’га сув тўлдириб, чўмилганларга чора кўрилди.
Узр сўраган “қаҳрамонлар”
- Самарқандда ахлоққа зид ҳаракатлар қилиб, ижтимоий тармоқ “юлдузи”га айланганлар узр сўраб чиқди (видео).
- “Ҳарипсанлар ҳаммаларинг, келишмагин Тошкентга”. Вилоятликларни ҳақоратлаган йигитларга чора кўрилди.
- Сирдарёдаги мактабда ўқитувчини урган аёл узр сўради (видео).
- Қашқадарёлик директор мактаб формаси ҳақидаги гапи нотўғри талқин қилинганини айтиб, жамоатчиликдан узр сўради.
- Тошкентдаги савдо марказларидан бирининг масъули ходимини калтаклади. Савдо маркази раҳбари воқеадан шокда эканини айтиб, узр сўраб чиқди.
- “Хоҳлаганимни гапираман” дея ички ишлар ходимини ҳақоратлаган аёл узр сўради (видео).
Навоийда пойга ўйнаган йигитлар аварияга учраган эди. Ушбу ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилмоқда. “Сал қолишига сал қолди. Бўлди, бошқа пойга ўйнамайман”, деган эди йигитлардан бири.
Изоҳ (0)