• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда асосий ставка яна 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

    Марказий банк бошқаруви 14 сентябрдаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Регуляторнинг қайд этилишича, иқтисодиётдаги инфляцион жараёнлар бир оз секинлашишига қарамасдан, айрим маҳсулот гуруҳлари нархларига оширувчи босимлар сақланиб қолмоқда. Август ойида инфляцион кутилмаларнинг ҳам ўсиши кузатилган.

    Электр ва газ тарифларини аҳоли учун ўзгаришсиз қолдирилаётгани ҳисобига инфляцияга ушбу гуруҳдан бирламчи таъсирлар мавжуд бўлмайди. Бизнес субъектлари учун тарифлар оширилишининг иккиламчи таъсирлари инфляциянинг прогноз кўрсаткичларида инобатга олинган доирада бўлиши кутилмоқда.

    Ёз ойлари бошидаги маълум пасайишдан сўнг август ойида йиллик инфляция 9 фоизга тенг бўлган. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари гуруҳларида инфляциянинг деярли ўзгармагани шароитида хизматлар соҳасида нархлар ўсишининг 8,2 фоиздан 8,5 фоизгача тезлашиши инфляция ошишининг омилларидан бўлган.

    Базавий инфляция кутилганидан кўра секинроқ суръатда пасайиб, йиллик 10,7 фоизни ташкил этган. Айни пайтда, базавий инфляциянинг пасаювчи тенденцияси барқарор тус олмоқда.

    Аҳолининг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари тренд йўналишини ўзгартириб, 14,2 фоизгача ортган. Тадбиркорлик субъектларининг кутилмаларида ҳам ўхшаш тенденция кузатилиб, 14,4 фоизга тенг бўлган. Респондентлар томонидан кутилмалар ўсишининг асосий омиллари сифатида валюта курси ўзгариши, ёқилғи ва энергия нархларининг ошиши каби омиллар таъкидланган.

    “Глобал инфляция, асосан, энергия ресурслари ва хом ашёлар нархларининг барқарорлашуви таъсирида секинлашмоқда. Шу билан бирга, кўплаб мамлакатларда базавий инфляция сезиларли даражада юқори ва барқарор бўлиб қолмоқда. Меҳнат бозоридаги қатъийлик иш ҳақлари ошишига сабаб бўлиб, хизматлар соҳасида доимий инфляцион босимни юзага келтирмоқда”, — дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, Марказий банк асосий ставкасининг ўзгаришсиз қолиши ва унинг пул бозорига трансмиссияси, қисқа муддатли ликвидлик нархининг реал ҳисобда 3-4 фоизлик ижобий даражада шаклланишига ва шу орқали “нисбатан қатъий” пул-кредит шароитларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

    Ижобий реал фоиз ставкалари депозитлар бозорида фаолликни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Август ойида аҳолининг миллий валютадаги муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 21,7 фоизни, юридик шахсларники эса 17,1 фоизни ташкил этган.

    Натижада 1 сентябрь ҳолатига миллий валютадаги муддатли депозитларнинг йиллик ўсиши 48,3 фоизга, шу жумладан, аҳоли омонатлари бўйича 53,5 фоизга тенг бўлган.

    Жорий ички ва ташқи иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда йил якунига қадар инфляция даражаси 8,5-9,5 фоизлик прогноз коридори доирасида бўлиши кутилмоқда.

    “Асосий ставканинг жорий даражада ўзгаришсиз қолдирилиши, инфляциянинг йил якунига қадар прогноз доирасида шаклланиши учун зарур бўлган шароитларни яратиб боради ва нархларга монетар омилларнинг таъсирини олдини олиш учун зарурий чора ҳисобланади”, — дейилади хабарда.

    Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 26 январда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилганди. 2023 йил 16 мартда асосий ставкани йиллик 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгиланди. 27 июль куни асосий ставка 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилганди.

    14.09.2023, 12:02   Изоҳ (0)   4419
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иш ҳақлари ошган, аҳолига кўп кредит берилган, хориждан тушумлар кам — Марказий банк раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

    27.07.2023, 21:38

    Ўзбекистон олтин-валюта захираси кетма-кет бешинчи ой камайди

    13.09.2023, 09:10

    “Ўзбекистонда юқори малакали 5–7 минг нафар ҳайдовчига эҳтиёж бор” —  халқаро автомобиль транспорти анжуманидан репортаж

    14.09.2023, 11:37

    Марғилонда қизни мажбурлаб машинага солмоқчи бўлган йигитга қандай чора кўрилиши маълум қилинди

    14.09.2023, 11:26

    “Битта партада 3 нафар ўқувчи ўтирибди”. Яккабоғдаги мактабда ўқувчиларга жой етишмаётгани хабар берилди 

    14.09.2023, 11:07

    Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди 

    14.09.2023, 10:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.