Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатга кўра, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
ўрмон хўжалиги ҳудудларида жип-турларни ташкил этиш учун тегишли инфратузилмани яратиш, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари мурожаатларига асосан жип-турлар маршрути бўйича йўлаклар ташкил этиш, ахборот-йўл кўрсаткичларининг ўрнатилиши;
Туризмни ривожлантириш қўмитаси билан бирга ўрмон хўжаликлари ҳудудларида жип-турлар ташкил этишга соддалаштирган тарзда рухсат бериш тартибини ишлаб чиқиш ва уларнинг тасдиқланишини таъминлаши лозим.
Қўмитага бунинг учун 2 ой муддат берилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)