• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга урбанизация жараёнларини такомиллаштириш нима учун керак?

    Урбанизация (лотинча urbanus — шаҳарлик) жамият ривожида шаҳарлар, шаҳар маданияти ва шаҳарларга хос бошқа муносабтларнинг ривожланиш жараёни ҳисобланади. Урбанизация қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарларга айланиши, шаҳар атрофи зоналарининг кенгайиши ва қишлоқ аҳолисининг шаҳарларга кўчиб бориши ҳисобига юз беради. Бу ҳақда мустақил эксперт Тимур Мусаев фикр юритган.

    Фото: Trend

    Фото: Trend

    Бу жараён йилдан йилга тезкорлик билан акс этиб бормоқда. Масалан, 1800 йилда дунё аҳолисининг 2 фоизи шаҳарларда яшаган бўлса, 1950 йилда бу кўрсаткич 30 фоизни, ҳозир эса 50 фоизни ташкил қилади. 2050 йилга бориб эса Ер шари аҳолисининг 2/3 қисми шаҳарларда яшаши кутилмоқда.

    Урбанизациянинг ўзига хос ижобий ва салбий хусусиятлари борлиги барчага маълум. Лекин бу — алоҳида мавзу. Шуниси аниқки, урбанизациянинг қай даражада ижобий ёки салбий аҳамиятга эга бўлиши унинг давлат томонидан тартибга солиниши ёки солинмаслиги билан боғлиқ.

    Соддароқ қилиб айтганда, агар урбанизация жараёнлари етарлича тартибга солинмаса шаҳарлар аҳолисининг сони ва у ерда мавжуд инфратузилма, уй-жой, иш ўринлари сони ўртасида катта тафовут пайдо бўлади. Бу эса, шаҳарнинг умумий қиёфасини аянчли аҳволга олиб келиши билан бир қаторда жуда кўплаб ижтимоий ва иқтисодий муаммолар, масалан, ишсизлик, нарх-навонинг ортиши, уй-жой танқислиги, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг етишмаслиги кабиларни келтириб чиқаради.

    Президентнинг «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони айнан ана шу муаммоларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, урбанизация даражасини ҳар томонлама пухта ўйлаб, ақл билан тартибга солиш учун қабул қилинди.

    Янги ташкил этилган Урбанизация агентлигининг асосий вазифаси ҳам айнан шу жараёнларни тартибга солишдан шундан иборат бўлади.

    Ерни хусусийлаштиришдан мақсад нима?

    Президентнинг «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг яна бир муҳим аҳамияти шундаки, 2019- йил 1 июлдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга ўзларига тегишли уй-жойлар, бино ва иншоотлар эгаллаб турган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқи берилади.

    Ер участкаларига нисбатан хусусий мулк биз учун мутлақо янги тушунча эмас. Амалдаги Ер кодексида ҳам савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари хусусийлаштирилаётганда улар эгаллаган ер участлари билан биргаликда хусусийлаштириш мумкинлиги, шунингдек хорижий дипломатик ваколатхоналар мамлакатимизда ер участкаларини хусусий мулк сифатида сотиб олишлари мумкинлиги назарда тутилган.

    Лекин қабул қилинган фармоннинг кўлами жуда кенг. Бунда барча юридик ва жисмоний шахсларга ўзлари эгаллаган ер участларини хусусийлаштириш ҳуқуқи берилади.

    Ерларни хусусийлаштиришдан мақсад нима? Шуни айтиш керакки, бундан кўзланган энг асосий мақсад айрим таҳлилчилар тушуниб-тушунмай айтаётганларидек давлат бюджетини қўшимча даромад билан тўлдириш эмас.

    Биринчи навбатда бу ислоҳот одамларни мулкдор қилишга қаратилган. Яъни фуқаролар ва ташкилотлар ўзлари эгалик қилётган ёки фойдаланаётган ер участкасини давлатдан муайян номинал қийматда харид қилган ҳолда, бозор нархида ундан бир неча баробар қиммат мол-мулкка эга бўлади. Хусусийлаштирилган ерлар фуқаролик оборотига кириши натижасида эса, унинг нархи борган сари ортиб бораверади. Натижасида фуқаролар қўлидаги мол-мулкнинг қиймати, ўз навбатида уларнинг иқтисодий ҳолати ортиб бораверади.

    Ерга нисбатан хусусий мулкни жорий этишдан кўзланган кейинги мақсад мулк ҳуқуқини тўлиқ кафолатлашдан иборат. Ер участкаси мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлгандан кейин унинг ўзи ҳам, уни устида жойлашган бино ҳам тўлиқ дахлсиз бўлади. Бу инвесторлар учун энг муҳим кафолат ҳисобланади.

    Урбанизацияни бошқариш ва ерларни хусусийлаштириш ўртасида қандай боғлиқлик бор?

    Ҳар икки ислоҳот (урбанизацияни бошқаришга ўтиш ва ер участкаларини хусусийлаштириш) алоҳида олганда жуда катта ва мустақил, шу билан бирга, бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ислоҳот ҳисобланади.

    Оддий бир мисол. Урбанизация жараёнлари самарали бошқарилган шаҳарларда шаҳар марказида бизнес-марказлар, меҳмонхоналар, аҳоли дам олиши учун мўлжалланган сайлгоҳлар бўлиши, аҳоли турар жойлари шаҳарнинг нисбатан четроғида ёки шаҳар атрофи бўйлаб жойлашган йўлдаш-шаҳарларда бўлиши, ишлаб чиқариш объектлари эса, шаҳардан имкон қадар олисда бўлиши керак.

    Бундай идеал ҳолатни куч билан ёки бирор мажбуриятни мулкдорлар зиммасига юклаб қилиб бўладими? Асло йўқ. Чунки ҳеч ким ўзи эгаллаб турган жойнинг бузилиши ки кўчирилишига рози бўлмайди.

    Мана шу жойда хусусийлаштириш бизга ёрдамга келади. Биз ер участларини хусусийлаштириш орқали уларнининг мулк сифатидага қиймати оширишига сабаб бўламиз. Ҳар бир фуқаро ёки ташкилот ўз ерига шунчаки қулай жойдаги ҳудуд сифатида эмас, капитал сифатида қарай бошлайди.

    Масалан, сиз Тошкент шаҳрида жойлашган қандолат фабрикаси эгасисиз. Фабрика жойлашган ер участкасини муайян номинал нархда хусусийлаштириб олдингиз. Энди хусусий мулк сифатида унинг нархи ўз-ўзидан ошиб кетаверади. Шунга яраша сиз тўлайдиган мол-мулк солиғи ҳам ортиб боради.

    Шунда сиз ўз-ўзингизга савол берасиз: шу қандолат фабрикасини Тошкентни марказида бўлиши менга керакми? Шаҳар ташқарида турса нимаси ёмон? Кейин калкулаторингизни олиб ҳисоблашга ўтасиз. Сиз эгаллаб турган ернинг бозор нархи 100 миллион сўм бўлсин. Тошкентдан ташқарида, масалан, Бўка туманида ҳудди шу майдондаги ерни 10 миллион сўмга сотиб олса бўлади. Фабриканинг ускуналарини кўчириб қайта ўрнатиш ҳам тахминан 10 миллион сўмга тушади. Қарабсизки, сиз бу кўчиришдан 80 миллион фойда топасиз ва уни ўз бизнесингизга кирицангиз бўлади.

    Сиз сотувга қўйган ер участкасини эса бошқа фабрика эгаси эмас, балки юқори мол-мулк солиғи тўласа ҳам айнан шаҳар марказида жойлашиши шарт бўлган объект, масалан, меҳмонхона, йирик савдо маркази, йирик компаниялар ва банклар учун офис қуриш ниятида бўлган бошқа тадбиркор сотиб қолади.

    Шу тариқа, ҳамма хурсанд, урбанизация жараёни эса бозор қонуниялари орқали тартибга солинган бўлиб чиқади.

    13.01.2019, 12:03   Изоҳ (0)   38037
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Намангандаги байрам тадбирига аскар оналари таклиф этилди

    13.01.2019, 11:42

    Самарқандда «Ҳиндистон — Марказий Осиё» мулоқотининг биринчи сессияси бошланди

    13.01.2019, 11:23

    Ўзбекистонда Бош прокуратура текширувлари натижасида 343 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди

    13.01.2019, 11:09

    «Кесмоқчи эмас, шунчаки бутаб қўймоқчи эдик»

    13.01.2019, 10:10

    Ўзбекистонда ҳарбий қисмлардаги ёшларнинг энг яхши бошланғич ташкилоти танлови ғолиблари аниқланди

    13.01.2019, 09:35

    Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳи мукофотланди

    13.01.2019, 09:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.