Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида 9-тур ўйинлари 5 июнь, пайшанба куни ўтказилди.

Унда БАА ўз майдонида Ўзбекистон МТЖни қабул қилди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Қатор вазиятлар яратилди, бироқ улардан наф чиқмади.
Иккинчи бўлим эса яна-да қизғин ўтди. Ҳар икки терма жамоада ҳам кўплаб имкониятлар юзага келди. Уларнинг энг хавфлиси 53-дақиқада содир бўлди. Ҳожиакбар Алижоновнинг супер узатмасини Аббосбек Файзуллаев боши билан дарвозага йўллади, аммо тўп дарвозага кирмади.
Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
ЖЧ—2026 саралаши
5 июнь, пайшанба
БАА — Ўзбекистон 0:0
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фарруҳ Сайфиев (13.Шерзод Насруллаев, 65), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одилжон Ҳамробеков (20.Ҳожимат Эркинов, 85), 10.Жалолиддин Машарипов (17.Абдурауф Бўриев, 85), 11.Остон Ўрунов (22.Аббос Файзуллаев, 14), 14.Элдор Шомуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 6.Акмал Мозговой, 8.Жамшид Искандеров, 18.Абдулла Абдуллаев, 19.Азизбек Турғунбоев, 21.Игор Сергеев.
БАА: 17.Ҳолид Эйса, 3.Лукас Пимента, 4.Куадо Куаме, 6.Абдалла Рамазон, 7.Али Солиҳ (20.Яҳё Али, 62), 8.Мажид Ҳассан, 10.Фабио Лима (9.Ҳариб Абдалла, 77), 16.Маркус Винисиус, 18.Каё Лукас, 19.Ҳолид Иброҳим, 21.Луан Перейра 11.Каё Канедо, 77).
Захира: 1.Али Ҳасиф, 22.Ҳамад Абдулла, 2.Саша Ивкович, 5.Муҳаммад Абдулбосит, 12.Ҳалифа Муборак, 13.Бадир Носсир, 14.Абдилраҳмон Солиҳ, 15.Яҳё Нодир, 23.Бруно Де Оливейра.
Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Алиқулов (55), Каё Лукас (74).
Изоҳ (0)