Ўзбекистонлик футболчи Ҳожимат Эркинов фаолиятини БААда давом эттиради.
Ҳожимат “Ал-Ваҳда” жамоаси билан шартнома имзолади. Клуб футболчини ярим йилга ижарага олди. Эркинов янги жамоасида 15-рақам остида тўп суради.
“Ал-Ваҳда” БАА чемпионатида 53 очко билан 3-ўринда бормоқда.
22 ёшли футболчининг сўнгги клуби Мосванинг “Торпедо”си эди. Ҳожимат фаолияти давомида “Пахтакор”, “Қўқон-1912”, “ОКМК” каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
Эркинов Ўзбекистон терма жамоаси билан биргаликда Осиё Кубогининг чорак финалига қадар етиб борди.
Изоҳ (0)