• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Мутлақо махфий, кириш тақиқланган”. Россия атом бомбалари ва бошқа хавфли қуролларни қаерда сақлайди?

    Бугун Россия дунёдаги ядро қуролларига эга бўлган кам сонли давлатларнинг бири ҳисобланади. Ядро қуролларини ишлаб чиқариш, уларни сақлаш, ядровий чиқиндиларни утилизация қилиш мутлақо махфий тутиладиган ишлар ҳисобланади. Шу сабабли бугун Россияда кириш тақиқланган махфий шаҳарлар анчагина. Ушбу материалда улар ҳақида гаплашамиз.

    СССР даврида атом қуроллари, баллистик ракеталар ишлаб чиқариладиган, сақланадиган, турли ядро тадқиқотлари ўтказиладиган аксарият махфий объектлар Россияда жойлашганди. Бундай жойларга ҳамма ҳам қўйилмайди, худди ҳарбий қисмларда бўлгани каби фақат махсус рухсатномага эга кишилар кира олади.

    СССР парчаланиб кетгач, Россия ёпиқ шаҳарларнинг мақомини сақлаб қолди ва уларнинг аксарияти бугун ҳам махфий ҳисобланади. Махфий объектларнинг бир қисми шаҳарча кўринишида бўлиб, у ерда турли корхоналарда меҳнат қилувчилар ва ҳарбийлар яшашади.

    Қуйида Россиядаги атом бомбалари ҳамда бошқа хавфли қуроллар ишлаб чиқариладиган ва сақланадиган энг ёпиқ шаҳарларнинг бир нечтаси билан таништирамиз.

    Североморск (Мурманск вилояти)

    Североморск шаҳри Россия шимолий-ғарбида, Кола яриморолида, Мурманск шаҳридан 25 км узоқликда жойлашган. Баренс денгизи қирғоғида қурилган бу шаҳарда 40 минг атрофида аҳоли яшайди.

    Североморск ўтган асрнинг 50 йилларигача кичик бир қишлоқ бўлган ва Ваенга деб аталган. 1951 йилда у шаҳар мақомини олган ва номи Североморск деб ўзгартирилган.

    Бу шаҳардаги илк ҳарбий объектлар ўтган асрнинг 30 йилларида пайдо бўлган. Аввалига Ваенга қишлоғида ҳарбий аэродром ва кичик порт қурилади. Кейинчалик шаҳарда йирик ҳарбий база ташкил этилади.

    СССР даврида Североморск шаҳрида атом сувости кемалари базаси бўлган. Шунингдек, бу ерда атом бомбаларини олиб юрувчи кўплаб ҳарбий кемалар сақланади. Ўша пайтларда шаҳарчага бегоналарнинг кириши мутлақо тақиқланганди.

    Кейинчалик СССР парчаланиб кетгач, Россия Мудофаа вазирлиги шаҳарнинг ёпиқлик мақомини сақлаб қолди. Ҳозирда у ерда Россиянинг Шимолий флотига тегишли асосий ҳарбий-денгиз базаси жойлашган.

    Ҳозирда Североморскка оддий одамлар кира олмайди. Ҳарбийлар ёки бу ерда яшайдиганлар ва уларнинг яқин қариндошлари махсус рухсатнома билан кириши мумкин.

    Железногорск (Красноярск ўлкаси)

    Железногорск шаҳри Красноярск ўлкасида жойлашган бўлиб, бу шаҳар 1950 йилда ядро тадқиқотлари ўтказиш учун махсус ташкил этилган.

    Шаҳарни ГУЛаг қамоқхоналарида сақланган маҳбуслар қуриб битказишган. Кейинчалик шаҳарда плутоний ишлаб чиқарадиган завод барпо этилади. Шундан сўнг халқ тилида шаҳар номи Атомград деб номланади.

    1950 йилларнинг иккинчи ярмида шаҳар четидаги тоғ остида махфий бункер қурилади. Сўнг унга тушиш учун ички темирйўл тортилади. Бомбапаноҳ вазифасини ҳам бажаришга мослашган бункер ер сатҳидан 200 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, у кучли атом бомбаси портлашига ҳам бардош беради.

    Шунингдек, шаҳарча остида бир неча минг тонна озиқ-овқатни сақлаш мумкин бўлган омборхона ҳам қурилади. Омборхона шифтининг баландлиги 55 метрга етади.

    1964 йилда Железногорскда нурланган уранни қайта ишлайдиган яна бир корхона тикланади. 1985 йилда Енисей дарёси остидан 40 метр чуқурликда радиоактив чиқиндиларни олиб чиқиб кетадиган туннел қурилади.

    СССР парчаланиб кетгандан сўнг Россия Железногорск шаҳрининг мақомини сақлаб қолади ва у ердаги корхоналардан, омборлардан фойдаланишда давом этади.

    Ҳозирги кунда шаҳар мутлақо ёпиқ ҳудуд ҳисобланади. У ерга махсус рухсатнома билан фақат ўша ерда хизмат қилаётган ҳарбийлар, корхоналар ходимлари ва шаҳарча аҳолиси кириб чиқиши мумкин. Бошқаларга шаҳарга киришга рухсат берилмайди.

    Саров (Мордовия Республикаси ва Нижегород вилояти)

    Саров шаҳрининг ярми Мордовия Республикаси, қолган қисми Нижегород вилоятида жойлашган. Шаҳар 1954 йилда ташкил топган. Унгача, 1946 йилда бу ерда ядро қуроллари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган корхона қурилади.

    Совет даврида шаҳарнинг махфийлигини таъминлаш мақсадида унинг номи бир неча марта ўзгаради. Аввалига уни Саров деб аташади. 1954 йилда Кремлёв номини олади. 1960 йилда Arzamas-66 деб аталади. 1966 йилдан бошлаб Arzamas-16 га ўзгартирилади.

    СССР парчаланиб кетгандан сўнг Россия бу шаҳарнинг махфийлик мақомини сақлаб қолади ва у ердаги корхоналар ишлашда давом этади. Шунингдек, шаҳар номи 1994 йилда яна Кремлёв номини олади. 1995 йилда шаҳарга эски номи – Саров қайтарилади.

    Ҳозирги кунда Саров шаҳрида Россия федерал ядро маркази ва Россия физика илмий-синов институти жойлашган. Бу ерда ҳамон ядро қуроллари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, Саровда дунёдаги ноёб музейлардан бири – Ядро қуроллари музейи жойлашган.

    Шаҳарча тўлиқ ёпиқ ҳисобланади. Бошқа ёпиқ шаҳарлар каби Саровга ҳам у ерда яшовчи ва ишловчилар, шунингдек ҳарбийлар махсус рухсатнома билан кириб чиқа олади. Бошқаларнинг кириши мумкин эмас.

    Знаменск (Астрахан вилояти)

    Знаменск Астрахан вилоятида жойлашган. Бу шаҳарда Капустин Яр деб аталадиган ҳарбий полигон бор. Капустин Яр Қозоғистондаги Бойқўнғир космодроми қурилгунча СССРнинг олис масофаларга учувчи ракеталарни синовдан ўтказувчи асосий полигони бўлган.

    Бойқўнғирдаги полигон қурилгач, СССР Капустин Ярдан ҳам фойдаланишда давом этган. Таниқли ёзувчи Тоҳир Малик Капустин Яр яқинидаги ҳарбий қисмда муддатли хизматни ўтаган ва асарларидан бирида полигон ҳақида ҳам маълумот берган.

    Знаменскдаги ҳарбий шаҳарча 1948 йилда қурила бошланган ва 1962 йилда шаҳар мақомини олган. Совет даврида шаҳар ёпиқ мақомда бўлган ва унга махсус рухсатнома билан кириб чиқиш мумкин бўлган. СССР парчаланиб кетгач, Россия унинг ёпиқ мақомини сақлаб қолади.

    Знаменск шаҳри Астрахан вилоятида жойлашган бўлса ҳам Волгоград шаҳрига яқин. Ундан Волгоградгача бўлган масофа 100 км, Астрахангача эса 350 км.

    Межгорие (Бошқирдистон)

    1978 йилда Жанубий Уралда қўриқхона ташкил этиш ҳақида қарор қилинади. Ўшанда советлар қўриқхона баҳонасида махфий ҳарбий база ташкил этишади.

    Ҳарбий база Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳридан 200 км узоқликда жойлашганди. 1979 йилда ҳарбий базада шаҳарча ташкил этилади ва унга Межгорие деб ном берилади.

    Кейинчалик СССР парчаланиб кетгач, Россия махфий ҳарбий база ҳақидаги маълумотларни махфийликдан чиқаради. Бироқ шаҳарчанинг ёпиқ мақоми сақланиб қолади. 1995 йилда Межгориега шаҳар мақоми берилади.

    Межгориеда ҳарбий объектларнинг аксарияти ер остида жойлашган. Жумладан, у ерда уранни бойитиш ва ядро қуроллари ишлаб чиқариш корхоналари ҳам жойлашган.

    Шунингдек, Межгориеда жуда катта бомбапаноҳ ҳам бор. Шаҳарга фақат махсус рухсатнома билан кириб чиқиш мумкин.

    Лесной (Свердловск 45)

    1947 йилда Свердловск вилоятида уранни қайта ишлаш заводи ташкил этилади. Орадан бир ой ўтгач, завод ёнида шаҳарча қуришга киришилади.

    Шаҳарча ва заводни асосан ГУЛаг қамоқхоналарида сақланган маҳбуслар тиклашади. 1950 йилда завод қурилиши битади ва дастлабки маҳсулот – уран-235 изотопи ишлаб чиқарила бошланади.

    1951 йилда бу ерда атом бомбалари ишлаб чиқарадиган яна бир завод қурилади. Кўп ўтмай шаҳарчага Свердловск-45 номи берилади.

    СССР парчаланиб кетгач Россия шаҳарчанинг ёпиқ мақомини сақлаб қолади. 2006 йилда унинг номи “Лесной” деб ўзгартирилади. Ҳозирги кунда 50 мингдан ошиқ одам яшаётган шаҳарчага фақат махсус рухсатнома билан кириш мумкин.

    Озёрск (Челябинск вилояти)

    1954 йилда Челябинск вилоятида яна бир махфий кимёвий завод қурилади. Сўнг завод ишчилари учун шаҳарча тикланади. Бошқалари каби бу шаҳарчани ҳам маҳбуслар қуриб битказишади.

    Кейинчалик асосан радиоактив моддалар ишлаб чиқарадиган заводлар ва уларда ишлайдиган ишчилар сони мунтазам ошиб боради. Шаҳарча яқинидаги заводлар умумий ном билан “Маяк” кимё бирлашмаси деб аталади.

    Озёрск шаҳри турли маълумотларида 1994 йилдан бошлаб шаҳар сифатида кўрсатила бошланади. Унгача ҳатто борлиги ҳам сир тутилган бу шаҳар махфий ҳужжатларда Челябинск-65 номи билан аталган.

    1957 йилда “Маяк” бирлашмасидаги ядро чиқиндилари сақланадиган ерости сиғимида портлаш содир бўлади. Оқибатда минглаб ишчилар, заводларни қўриқлаб турган ҳарбийлар радиация билан заҳарланишади.

    Ўшанда “Маяк” бирлашмасидаги корхоналар вайрон бўлса-да, ҳукумат заводларни ёпмайди ва одамлар радиация билан заҳарланган ҳудудларда ишлашда давом этишади.

    Ҳозирги кунда Озёрск шаҳрида 80 минг аҳоли яшайди ва улар турли махфий корхоналарда меҳнат қилади. Шаҳарга фақат махсус рухсатнома билан кириб, чиқиш мумкин.

    Трехгорний (Челябинск)

    Грехгорний шаҳри 1952 йилда ташкил топган. Бу ерда асосан ядро қуроллари ишлаб чиқариладиган корхоналар жойлашган. Трехгорнийда илк атом бомбаси – РДС-4 “Татьяна” 1955 йилда ишлаб чиқарилган.

    Шаҳарнинг шартли номи дастлаб Златоуст-20 бўлган. Кейинроқ Златоуст-36 деб ўзгартирилган. СССР парчаланиб кетгандан сўнг 1993 йилда унга Трехгорний номи берилган.

    Ҳозирги пайтда шаҳарда 30 мингдан ошиқ аҳоли яшайди ва уларнинг аксарияти бу ердаги корхоналарда ишлайди. Шаҳардаги асосий заводлар ҳозир ҳам ядро қуроллари ишлаб чиқаради. Трехгорнийга ҳам махсус рухсатнома билан кириб, чиқиш мумкин.

    Вилючинск (Камчатка)

    Вилючинск шаҳри 1968 йилда ташкил этилган. 1970 йилгача унинг номи Совецкий, 1994 йилгача Приморский бўлган. 1994 йилда унга Вилючинск номи берилган.

    Бу шаҳар совет даврида ёпиқ бўлмаган. СССР парчаланиб кетгач, 1992 йилда Россия шаҳарни Узоқ Шарқдаги муҳим ҳарбий базага, яъни ёпиқ ҳудудга айлантиради.

    Вилючинск ҳарбий денгиз базасида асосан турли қуроллар билан жиҳозланган атом сувости кемалари сақланади. Ҳозирги пайтда шаҳарда 20 мингдан ошиқ одам яшайди. Шаҳарга фақат махсус рухсатнома билан кириб чиқиш мумкин.

    Краснознаменск (Москва вилояти)

    Краснознаменск шаҳрига 1950 йилда асос солинган. Шаҳарнинг дастлабки номи Голисино-2 бўлган. 1994 йилда унга Краснознаменск деб ном берилган.

    Шаҳар атрофида узоқ масофаларга учувчи баллистик ракеталар сақланадиган махфий ҳарбий база жойлаштирилган. Шаҳар аҳолиси асосан ҳарбийлардан иборат ва унга фақат махсус рухсатнома билан кириб чиқиш мумкин.

    Краснознаменск илк қурилганда ундаги ҳарбийлар яшайдиган уйлар ёғочдан тикланган эди. Кейинчалик бу ерда кўп қаватли уйлар қурилади. Шаҳарда ҳозир 40 мингдан ошиқроқ одам яшайди.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади

    15 июл, 19:30   Изоҳ (0)   1634
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Мутлақо махфий#Россия#атом бомбалари#қуроллар#Мурманск

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.