• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес Фарзанд

    Экран вақтини даромадга айлантириш: алфа авлод смартфонлар орқали қандай қилиб пул топмоқда?

    2025 йилда тахминан 15 ёшга тўладиган ўсмирлар аллақачон пул топмоқда — улар буни олдинги авлодлардан ва ҳатто зумерлардан фарқли равишда смартфон ва планшетлар орқали амалга оширишмоқда. Даромад топишнинг бундай осон усули нафақат ўсиб келаётган авлодга, балки бизнес ва умуман жамиятга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

    Ёш тадбиркорлар

    Янги авлод — Gen Alpha (2010-2024 йилда туғилганлар) интернетдан нафақат кўнгил очиш, балки пул топиш учун ҳам тобора фаол фойдаланмоқда. Whop тижорат платформаси ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, зумер ва алфаларнинг ярмидан кўпи смартфон ва планшетлардан нафақат вақт ўтказиш ва дўстлар билан мулоқот қилиш учун, балки пул ишлаш учун ҳам фойдаланади.

    Зумeрлар учун бундай даромад шакли ҳайратланарли эмас, чунки улар аллақачон вояга етган ва масофавий иш шароитида фақат телефон керак бўлган касбларни осонлик билан ўзлаштиришмоқда. Бироқ 2025 йилда тахминан 15 ёшга тўладиган алфа ёки “планшетлар авлоди” вакиллари учун бундай эрта ишлаш уларнинг шахсияти, пул ва карьерага бўлган муносабатини шакллантиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

    Тадқиқотга кўра, алфалар онлайн тарзда қуйидаги йўллар билан пул топади:
    • Винтаж ва ишлатилган буюмлар савдоси - 20,1%;
    • Ўйинларни жонли эфирда ўйнаб кўрсатиш - 14,1%;
    • Киберспортда қатнашиш - 13,1%;
    • Ижтимоий тармоқларда контент яратиш ва клиппинг (катта видеолардан қисқа вирусли роликлар тайёрлаш) - 10,5%;
    • Брендлар ҳомийлик қилиши - 9,1%.

    Whop тадқиқотларига кўра, америкалик алфа авлоднинг 47,1 фоизи аллақачон интернет орқали даромад топмоқда — масалан, эски буюмларни сотиш, ижтимоий тармоқларда пост жойлаш ёки жонли эфирлар ўтказиш орқали. Бу ўтган йилга нисбатан 15 фоизга кўп, умумий ҳисобда эса замонавий ўсмирларнинг 72,3 фоизида интернетда пул ишлаётган тенгдошлари бор.

    Қизиғи шундаки, уларнинг 1 соатлик даромади АҚШдаги энг кам иш ҳақидан ҳам юқори: 7,25 доллар ўрнига 13,92 доллар, йилига тахминан 28 000 долларни ташкил этади — бу тўлиқ ставкали иш билан деярли бир хил миқдор.

    Энжой Camp асосчиси Александр Медведевнинг айтишича, замонавий рақамли технологиялар анъанавий “ўқи – тажриба орттир – ишга жойлаш” моделини бузмоқда. Энди болалар ўз ҳоббилари ёки истеъдодлари орқали даромад топиб, ҳатто оила аъзоларидан кўпроқ пул ишлашлари мумкин ва бу жамиятда тобора одатий ҳолга айланмоқда.

    Яқин келажакда глобал меҳнат бозори жиддий ўзгаришларга юз тутади. Алфалар иш танлаётганда қуйидаги жиҳатларга катта эътибор беради: ўз вақтида маош тўланиши, даромад шаклланишининг очиқлиги, аниқ вазифалар ва натижалар (KPI). Пул энди оддий ойлик сифатида эмас, балки онлайн кузатиб бориладиган мослашувчан оқим сифатида қаралмоқда. Яна бир муҳим талаб — тез ва қулай тўлов тизимлари (банк танлаш имконияти, рақамли ҳамёнлар ва ҳ.к.).

    Ёшлар қўшимча даромад олиш, бир нечта лойиҳа асосида ишлашни афзал кўрмоқда. Бу уларни “реал вақтда” бюджет тузишга, узоқ муддатли режалардан кўра ҳар бир лойиҳа асосида пулни бошқаришга ўргатмоқда. Энжой Camp асосчиси Александр Медведев эса шундай дейди: 

    Олдинги авлодлар бир умрга битта касб танлаб, барқарор иш излаган бўлса, алфа авлод вақтни ресурс сифатида кўради — турли лойиҳаларда ўзини синайди, бир нечта йўналишда ишлайди ва қайси бири яхшироқ натижа беришини излайди. Улар келажакда қатъий меъёрларга бўйсунмай, ўз иш шаклини ўзлари белгилашади. Бир вақтнинг ўзида бир нечта рақамли йўналишда ишлашга ўрганган алфа авлод глобал бозордаги ўзгаришларга тез мослаша олади.

    Медведевнинг кузатишича, алфа авлоднинг энг кучли жиҳатларидан бири — уларнинг халқаро муҳитда эркин ишлай олишидир. Бугунги 11 ёшли бола чет эл мижозларига хизмат кўрсатиши, тўловни криптовалютада қабул қилиши, рақамли ҳамёнга сақлаши ва инвестицияни блокчейнга жойлаштириши мумкин. Инглиз тили улар учун дарс эмас — бу кундалик мулоқот воситаси. Алфа авлод инглиз тилида бемалол фикр билдиради, лойиҳаларда қатнашади ва ўз ғояларини ишонч билан тақдим этади.

    Бироқ бу эрта даромад ортида хавфли жиҳатлар ҳам бор. Курбатовнинг айтишича, доимий онлайн бўлиш талаби иш ва дам олиш орасидаги чегарани йўқотади, бу эса чарчоқ ва руҳий босимга олиб келади. Медведев ҳам бу хавфга урғу беради: доимий эътибор учун кураш, аудитория талабига жавоб бериш ва бирдан “ёқимсиз” бўлиб қолиш хавфи — булар ёш онг учун оғир юк. Шунингдек, болалар фирибгарлар ва хавфли контент тузоғига ҳам тушиб қолишлари мумкин.

    Бу масалада катталар ҳам ёш авлодга йўл-йўриқ кўрсатиш зарур: молиявий ва руҳий хавфлар, фирибгарлик ҳақида огоҳлантириш, шунингдек, мазмунли ва сифатли контент яратишга ўргатиш керак.
    15 июл, 19:40   Изоҳ (0)   557
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #алфа авлод#смартфон#гаджет#фарзанд#даромад

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фотогалерея: Қайта туғилган 10 та автомобиль

    15.05.2017, 13:16

    Япониядаги энг яхши машина уч йил ичида биринчи марта Европа модели бўлди

    13.12.2017, 08:16

    Алишер Усмонов муваффақиятининг сири нимада? (3-қисм)

    21.06.2018, 09:02

    Фото: Италян дизайнига эга тўққиз Aston Martin

    02.05.2020, 11:37

    АҚШдаги омборларнинг биридан ноёб Maserati топилди. У 2 мингдан камроқ нусхада ишлаб чиқарилган

    10.07.2020, 08:52

    «Болам яшаса бўлгани». Ўзбекистонлик бу болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин, фақат миллиардлар эвазига

    21.06.2021, 15:40

    Олмаота шаҳрида иккинчи Халқаро PLUS-форум бўлиб ўтди

    13.11.2021, 18:00

    СССРдан самолётда қочишга уринган грузин ёшлари, гугурт туфайли юз берган Лондон метросидаги ёнғин ва ХХ асрнинг энг йирик ўз жонига қасд қилиш ҳолати. Кун хроноло...

    18.11.2022, 09:30

    “Баъзида нега айнан мен тирик қолдим, деб ўйлаб қоламан. Нега мен ҳам шу лаънати зомбиларга ўхшаб касалланмадим? Бунча азоб бўлмасмиди…” — “Мен афсонаман” фильми ҳ...

    03.11.2023, 22:00

    Asaka Motors International компанияси Ўзбекистонда Opel бренди тақдимотини ўтказди

    25.04.2024, 09:00

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    Лайклар кўп, яқинлик кам: ижтимоий тармоқлар қандай қилиб ёлғизлик ҳиссини кучайтиради?

    27 июн, 16:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.