Ҳожимат Эркинов фаолиятини Москванинг «Торпедо» клуби сафида давом эттиради.
«Пахтакор» ярим ҳимоячини Россия клубига трансфер қилди. Рус клубининг ёзишича, Ҳожимат билан 3 мавсумга мўлжалланган шартнома имзоланган.
Эркинов «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоа сафида ҳозиргача барча мусобақаларда 60 ўйин ўтказиб, 10 гол муаллифига айланган. У «шерлар» билан Ўзбекистон чемпионига айланган, шунингдек, мамлакат кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучган. Аввалроқ футболчи «Пахтакор» билан хайрлашганди.
2021/22 йилги мавсумда «Торпедо» Россия қуйи лигасида 1-ўринни эгаллади ва Премьер Лига йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳожимат фаолияти давомида «Пахтакор»дан ташари, «Қўқон-1912» ва «ОКМК» каби жамоаларда тўп сурган. Жорий мавсум «шерлар» сафида 11 та ўйинда иштирок этиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳожимат Эркинов президент Шавкат Мирзиёев фармони билан «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди. Шунингдек, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори, ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов ва ҳужумчи Ҳусайн Норчаев ушбу совринга лойиқ кўрилди.
Изоҳ (0)