Ўзбекистон Олимпия жамоаси ҳужумчиси Алишер Одилов фаолиятини Россия Премьер Лигасида давом эттиради.
![](/static/2024/08/27/Kfbdu8mdQg87mskEy2xcTYf4WZhU9H_normal-K1U_BlxC.jpg)
23 ёшли футболчи “Химки” клубига ўтди.
“Пахтакор” тарбияланувчиси сўнгги мавсумни “Олимпик” сафида ўтказди. Ушбу мавсумда Алишер Суперлигада 12 та ўйинда 3 та гол урди.
Алишер Одиловнинг вакиллари Ҳожимат Эркинов тўп тепадиган БААнинг “Ал-Ваҳда” клуби билан фаол тарзда музокаралар олиб борган, аммо охирги паллада футболчининг агентлари Россия клубига қизиқиш билдирган. Футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома 1+1 кўринишида имзоланди.
Одилов Париж Олимпиадасида қатнашди. Икки ўйинда майдонга тушган футболчи Ўзбекистон учун ягона очко олиб келган Доминикан билан баҳсда тўп киритишга эришганди.
“Химки” бу мавсумда РПЛда 6 ўйинда 6 очко тўплаб, 11-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)