Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Саудия Арабистонида йиғинлар ўтказади. Сречко Катанец ушбу йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси 24 март куни Боливия билан ўйнайди, 28 мартда эса Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Март йиғини учун қуйидаги футболчилар танлаб олинган:
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”), Валижон Раҳимов (“ОКМК”), Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”);
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов (“Навбаҳор”), Фаррух Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов (иккиси “Пахтакор”), Ҳусниддин Алиқулов, Алибек Давронов, Умар Эшмуродов, Шерзод Насруллаев (барчаси “Насаф”), Абдулла Абдуллаев (“ОКМК”), Саидазамат Мирсаитов (“Навбаҳор”);
Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев, Сардор Собирхўжаев (барчаси “Пахтакор”), Азиз Ғаниев (“Шабаб ал-Аҳли”), Отабек Шукуров (“Фотиҳ Карагюмрюк”), Остон Ўрунов (“Навбаҳор”), Жамшид Искандаров (“Навбаҳор”), Жалолиддин Машарипов (“Ан-Насср”), Ҳожимат Эркинов (“Торпедо”);
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Рома”), Жасур Яхшибоев (“Навбаҳор”), Бобур Абдухолиқов (“Ордабаси”).
Изоҳ (0)