Италиянинг “Ювентус” клуби “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфордни сотиб олишни истаяпти. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марсио ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, туринлик ҳозирда Рэшфорд билан шартнома тузиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Улар “Манчестер Юнайтед” раҳбариятидан футболчи ҳақида маълумот сўраган. Агар “Ювентус” инглиз клуби билан келиша олса, Маркус янги мавсумни А Серияда ўтказиши мумкин.
Аввалроқ, 27 ёшли ҳужумчи Испаниянинг “Барселона” жамоасига ўтишга рози бўлгани ва Саудия Арабистонидан келган фойдали молиявий таклифни рад этгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Аммо “Барселона” ҳали ҳам бу трансферни амалга ошира олмаяпти. Сабаби — клуб Ла Лиганинг молиявий фейр-плей қоидалари сабаб футболчини рўйхатдан ўтказа олмаслиги мумкин.
Маълумот учун, Маркус Рэшфорд “Манчестер Юнайтед” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида “Астон Вилла”да ўтказди ва клуб сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ёздириб қўйди.
Изоҳ (0)