ESPN телеканали талқинига кўра Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» вакили Лионель Месси 2020 йилнинг энг яхши ҳужумчиси дея топилди.
Кучли учликка Килиан Мбаппе (ПСЖ) ва Криштиану Роналду («Ювентус») кирган. Топ-10 рўйхатдан, шунингдек, Неймар (ПСЖ), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал»), Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм»), Пауло Дибала («Ювентус»), Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед») ва Йосип Иличич («Аталанта») ҳам ўрин олган.
Йилнинг энг яхши мураббийи сифатида «Ливерпуль» устози Юрген Клопп эътироф этилди. Кучли ўнликдан эса қуйидаги мураббийлар жой эгаллаган: Ханс Дитер Флик («Бавария»), Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Жан Пьеро Гасперини («Аталанта»), Юлиан Нагелсман («Лейпциг»), Марсело Бьелса («Лидс»), Диего Симеоне («Атлетико»), Хулен Лопетеги («Севилья»), Зинедин Зидан («Реал») ва Карло Анчелотти («Эвертон»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)