Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Душан Влаҳович ёзги трансфер ойнаси якунига қадар жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, сербиялик футболчи клубнинг келажакдаги режаларига киритилмаган. “Ювентус” раҳбарияти юқори маош олаётган ўйинчилар сонини қисқартиришни режалаштираётгани сабабли, Влаҳович билан хайрлашишга тайёр. Шу сабабли, 24 ёшли футболчи ёз охиригача клубни тарк этиши мумкин.
Романо берган маълумотларга кўра, Влаҳович Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубига таклиф этилган. Ҳозирча томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланмаган, бироқ “қизил иблислар” футболчининг хизматларига қизиқиш билдирса, трансфер амалга ошиши эҳтимоли юқори.
Эслатиб ўтамиз, Влаҳовичнинг “Ювентус” билан тузилган амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида якунига етади. Ҳужумчи клуб билан янги келишув имзолашни истамаяпти. Шундай экан, “Ювентус” раҳбарияти уни эркин агент сифатида қўйиб юбормаслик учун янги мавсум олдидан трансфер қилишга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)