• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Тошкент шаҳрида дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак” — тадбиркор Мурод Назаров

    Пойтахтда қурилиш қилаётган тадбиркорларга дарахтларни кесишга чеклов қўйиш нотўғри. Бу ҳақда 17 июль куни ўтказилган қурилиш соҳасига оид йиғилишда тадбиркор Мурод Назаров фикр билдирди.

    Murod Nazarov 
    Мурод Назаров 
    Фото: “Дарё”

    Мурод Назаровнинг айтишича, тадбиркорлар қурилиш жараёнига халал бергани учун айрим дарахтларни кесишга мажбур бўлади.

    “Тошкент шаҳри бош режасига тузатиш киритиляпти. Яқинда чиқиб қолади, кутяпмиз. Бундан буён пойтахтда қурилишлар ё реновация, ё реконструкция ҳудудларида бўлади. Табиийки, бўш жой йўқ. Ҳар бир бино атрофида дарахт бор. Дарахтларни ўйламасдан кесиб ташлашгани учун катта резонансга олиб келиб, мораторий қўйилганди.
    Лекин тан олиш керак, бу жойларда ҳатто реконструкция пайтида техникани қўяман деса ҳам дарахтлар халақит беради. Ва қанақадир йўллар билан барибир ҳам дарахтлар кесиляпти. Чеклов қўйиш керак эмас. Чекловлар коррупцияни кучайтиради. Имтиёзларга ҳам қаршиман”, дейди бизнес вакили.

    Мурод Назаров мазкур масалага ечим сифатида таклиф берди. Унинг фикрига кўра, қурувчи компания зиммасига кесилган дарахтлар ўрнига янгиларини экишни юклаш керак.

    “Ҳар бир қурувчи компания ёки бўлмасам, ҳатто учинчи шахс компания “дарахтлар банки” устида ишласин. Масалан, биз келаси ёки ундан кейинги йилда тахминан қанча қурилиш қилишимизни биламиз. Тахминан нечта дарахт кесилиши мумкинлигини ҳам ҳисоблаймиз. Кесиладиган дарахтлар ўрнига олдиндан янги дарахтларни экиб қўяйлик. Эртага нечта дарахт кесишга тўғри келса, диаметри, кўрсаткичлари белгилаб қўйилсин. Битта катта диаметрга нечта кичкина диаметр тўғри келади аниқ бўлсин. Кейин ҳокимият балансига ўтказиб кетаверади.
    Керак бўлса, учинчи шахслар бу билан шуғулланади. Чунки дарахт экмаган компания бўлса, ўша лимитни учинчи шахсдан сотиб олсин. Натижада дарахт экишга ҳам инвестициядек қарала бошланади. Масалан, Миробод туманида кесадиган бўлсак, янги экилган дарахтларни ўша туман балансига (кесилган дарахт ўрнига) ўтказиб қўяйлик. Чеклов бўлгандан кўра, шунинг механизмини яратиб қўяйлик”, деди тадбиркор.

    “И за это мингта дарахт, он имеет право”, дея тадбиркор фикрини изоҳлади Шерзод Қудбиев. Солиқ қўмитаси раисининг тадбиркор фикрини қуйидагича тушунтирди: “Мирободда 1000 та дарахт эккан қурувчи, масалан бошқа жойда 50 та дарахт кесиши мумкин бўлади”.

    Ўзбекистонда дарахт кесганлик учун жазо чораларини кучайтириш кўзда тутилган қонун 2024 йил 1 мартдан кучга кирган. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 79-моддасига ўзгартириш киритилган. Унга кўра дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун:

    • фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача,
    • мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача жаримага тортилади.

    Аёвсиз кесилаётган дарахтлар

    Тошкент вилоятида икки туп кўп йиллик чинорни кесган шахс табиатга 199 миллион сўм зарар етказгани ҳақида хабар берилганди. Хоразмда тўрт туп павловния дарахтини кесган шахс 27 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилган.

    Сурхондарёда автомобиль йўлларини реконструкция қилишда қарийб 9,5 минг туп дарахт кўчирилиши мумкинлиги айтилганди.

    Шу билан бирга, Тошкент вилоятида тўрт туп ёнғоқ дарахтини кесган шахс табиатга 247 миллион сўм зарар етказган.

    Бундан ташқари, Жиззахда тут дарахтлари кесилиши оқибатида ўсимлик дунёсига 738 миллион сўмлик зарар етказилган. Жиззах вилоятида эса 19 туп дарахт кесилиши оқибатида табиатга 435 млн сўмлик зарар етказилгани хабар қилинганди.

    Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесишга доир мораторий жорий этилгунга қадар бўлган даврга нисбатан бу каби қонунбузарликлар 60 фоизга камайган. 2025 йилнинг ўтган даврида республика бўйича 848 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга жиддий зиён етказилган. Ҳар бир ҳолатда айбдор шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ жазо чоралари қўлланилган.

    17 июл, 21:12   Изоҳ (0)   1087
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16

    Сурияда араб бадавийларининг оммавий қирғини содир бўлди

    Дунё | 17 июл, 23:14

    Пул савдоси: ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?

    Иқтисодиёт | 17 июл, 23:07

    “ЦСКА” собиқ дарвозабонлар мураббийи: “Файзуллаев кетаётганидан афсусдаман”

    Спорт | 17 июл, 21:35

    АҚШ Сенати Трампнинг USAID ташкилоти ва икки ОАВ харажатларини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади 

    Дунё | 17 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.