Бразилиянинг “Палмейрас” клуби ярим ҳимоячиси Ричард Риос фаолиятини “Рома”да давом эттириши мумкин. Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, Рим клуби 25 ёшли футболчи билан шартнома бўйича келишувга эришган.

Маълумотларга кўра, Риос “Рома” билан 2030 йил ёзигача мўлжалланган битим имзолайди ва йилига 2,6 миллион евро маош олади. “Рома” трансфер учун “Палмейрас”га 23–25 миллион евро атрофида таклиф бермоқда.
Transfermarkt портали Ричард Риоснинг бозор қийматини 16 миллион еврога баҳолаган. Аввалроқ колумбиялик футболчига “Манчестер Юнайтед” ва “Интер” клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, Риос яқинда “Палмейрас” билан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб борди. Турнир давомида у 5 ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Агар музокаралар якунланса, Ричард Риос “Рома”нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий харидларидан бирига айланиши мумкин.
Изоҳ (0)