Мамлакатда пул массаси тарихий рекорд қайд этди. Бу ҳақдаги маълумот Марказий банк томонидан эълон қилинди.

Жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги пул массаси 312,5 трлн сўмга етди. Мазкур миқдор республика иқтисодий тарихида биринчи марта қайд этилди.
Май ойи якунида пул массаси ҳажми илк марта 300 трлн сўмдан ошганди. Июнь ойида мамлакатдаги умумий пул ҳажми 12,3 трлн сўмга кўпайди (охирги бир йилда эса 76 трлн сўмга ўсди).
Бунда асосий ўсиш миллий валюта ҳисобига (10,6 трлн сўм) юз берди. Ўтган ой якунида сўмдаги пул массаси 250 трлн сўмга етган.
Июнь ойида муомалада бўлган нақд пуллар 3,9 трлн сўмга кўпайиб, жами 59,1 трлн сўмни ташкил этди.
2013 йил 1 февралда Марказий банк илк бор Ўзбекистондаги пул массасини эълон қилган. Ўшанда мамлакатдаги умумий пул ҳажми 24,4 трлн сўм бўлган. 2020 июнига келиб бу кўрсаткич 100 трлн сўмдан, 2023 йил ноябрда эса 200 трлн сўмдан ўтган.
Изоҳ (0)