• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЖЧ—2021 да камида кумушни нақд қилган Ҳалоков, «Барселона»га қайтиши ҳал бўлган Хави ва 25 ўйиндан бери ютқазмаётган «Ливерпуль». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 4 ноябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Абдумалик Ҳалоков Жаҳон чемпионатида камида кумуш медални нақд қилди

    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    Белград шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳслари 4 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтмоқда.

    1/2 финал босқичида иштирок этаётган Абдумалик Ҳалоков (-60 кг) эронлик Даниял Шоҳбахшга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Аммо эронлик спортчи жароҳат сабаб жангга чиқмади ва Ҳалоков финалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. У ҳал қилувчи жангда франциялик Софиан Оумиага қарши тўқнаш келади.

    Шунингдек, 4 ноябрь куни ярим финал доирасида Мадиёр Саидраҳимов ҳам ўз жангини ўтказади. Унинг жанги Тошкент вақти билан 00:30 дан сўнг бошланади.

    Суперлига 24-тур ўйинларига старт берилди

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ

    Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтди. Унда «ОКМК» ўз майдонида «Андижон» устидан қийин ғалабага эришди. «Бунёдкор» эса пенальтидан гол уриб, «Қизилқум»ни енгди.

    Жаҳон

    Англия терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинларга чақирилган таркиби эълон қилинди

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ЖЧ—2022 саралаши доирасидаги Албания (12 ноябрь) ва Сан-Маринога (15 ноябрь) қарши ўйинлар учун чақирилган таркибни эълон қилди.

    Дарвозабонлар: Сем Жонстон, Жордан Пикфорд, Аарон Рэмсдейл;

    Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд, Бен Чилуэлл, Конор Коуди, Рис Жеймс, Ҳарри Магуайр, Тайрон Мингз, Люк Шоу, Жон Стоунз, Кайл Уокер;

    Ярим ҳимоячилар: Жуд Беллингҳем, Жордан Ҳендерсон, Мэйсон Маунт, Келвин Филлипс, Деклан Райс, Жеймс Уорд-Проуз;

    Ҳужумкор ўйинчилар: Тэмми Абраҳам, Филип Фоден, Жек Грилиш, Ҳарри Кейн, Маркус Рэшфорд, Букайо Сака, Раҳим Стерлинг.

    «Манчестер Юнайтед» футболчилари Жейдон Санчо и Мэйсон Гринвуд эса рўйхатга киритилмади.

    «Барселона» 5 ноябрь куни Хавини жамоа бош мураббийи сифатида эълон қилади

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Ас-Садд» бош мураббийи Хави «Барселона»ни бошқаришга яқин турибди.

    4 ноябрь куни иккала клуб вакиллари музокара ўтказган ва қониқарли натижаларга эришган.

    Diario Sport ва Каталониянинг бошқа ОАВлари «Барселона»нинг Хавини расман жамоа бош мураббийи сифатида 5 ноябрь, жума куни эълон қилишни режалаштираётганини маълум қилган. Мутахассиснинг «кўк-анорранглилар» бошчилигидаги дебюти 20 ноябрь куни «Эспаньол»га қарши ўйинда бўлиши мумкин.

    АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

    Англия Премьер Лигаси октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

    Номзодлар сифатида Юрген Клопп («Ливерпуль», 2 ғалаба, 2 дуранг), Дэвид Моес («Вест Ҳэм», 3 ғалаба ва 1 мағлубият), Томас Тухель («Челси», 4 ғалаба) ва Патрик Виэйра («Кристал Пэлас», 1 ғалаба ва 3 дуранг) кўрсатилган.

    Сентябрь ойида «Арсенал» устози Микель Артета энг яхши мураббий деб топилганди.

    Шунингдек, Лига ойнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлик қилаётган ўйинчилар номини ҳам эълон қилди.

    • Бен Чилуэлл («Челси») — 4 ўйинда 3 гол;
    • Максвелл Корне («Бёрнли») — 3 ўйинда 3 гол;
    • Филип Фоден («Манчестер Сити») 4 ўйинда 3 гол ва 1 голли узатма;
    • Валентино Ливраменто («Саутҳэмптон») — 4 ўйинда 1 гол;
    • Аарон Рэмсдейл («Арсенал») — 4 ўйинда 17 та сейв, 2 та «қуруқ» ўйин;
    • Деклан Райс («Вест Ҳэм») 4 ўйинда 1 гол ва 1 голли узатма;
    • Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») 4 ўйинда 5 та гол ва 4 та голли узатма;
    • Юри Тилеманс («Лестер») — 4 ўйинда 2 та гол.
    Сентябрь ойида «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду энг яхши ўйинчи деб топилганди.

    Левандовски Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Польшалик ҳужумчи «Бенфика»га қарши ўйинда ҳет-трик ва 1 та голли узатма муаллифига айланди.

    Шунингдек, ушбу соврин учун қуйидаги футболчилар даъвогарлик қилганди.

    • Педру Гонсалвеш («Спортинг») — «Бешиктош»га қарши баҳсда (4:0) дубль;
    • Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед») — «Аталанта»га қарши ўйинда (2:2) 2 та гол;
    • Пауло Дибала («Ювентус») — «Зенит»га қарши беллашувда (4:2) 2 та гол ва 1 та ассист.
    «Ливерпуль» 25 та ўйиндан бери ютқазмаяпти

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-турида «Атлетико»ни мағлуб этди (2:0).

    Шу тариқа мерсисайдликларнинг барча мусобақалардаги мағлубиятсиз серияси 25 та ўйинга етди (18 ғалаба, 7 дуранг). Бу клуб рекорди ҳисобланади.

    «Қизиллар» навбатдаги ўйинда 7 ноябрь куни АПЛ доирасида «Вест Ҳэм» билан баҳс юритади.

    Дембеле 3—4 ҳафтага сафдан чиқди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Барселона» ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле яна жароҳат олди.

    Франциялик вингернинг сон суяги шикастланган. Клуб тикланиш вақти ҳақида маълумот бермаган, бироқ As Дембеленинг 3—4 ҳафтага сафдан чиққани хабар қилмоқда.

    Дембеле 2 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси доирасида «Динамо К»га қарши ўйинда июнь ойидан бери илк бор майдонга тушганди.

    04.11.2021, 22:24   Изоҳ (0)   13502
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳларидаги вазият: 4 жамоа муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

    04.11.2021, 21:03

    Суперлига. «ОКМК» 90+4-дақиқада ғалабани илиб кетди, «Бунёдкор» сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига «Қизилқум»ни мағлуб этди

    04.11.2021, 20:30

    ЖЧ—2021. Абдумалик Ҳалоков жанг қилмасдан финал йўлланмасини қўлга киритди

    04.11.2021, 18:11

    ЖЧ—2021. 4 ноябрь куни икки нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун жанг қилади

    04.11.2021, 13:31

    ЕЧЛ. Яхшибоев асосий таркибда тушган ўйинда «Шериф» «Интер»га ютқазди, «Ливерпуль» ва «Ман Сити»да ғалаба, «ПСЖ» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

    04.11.2021, 03:22

    ЕЧЛ. Карим Бенземанинг дубли «Реал»га ғалаба келтирди, «Милан» мавсумдаги дастлабки очкосини қўлга киритди

    04.11.2021, 00:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.