Турли мамлакатларга саёҳат қилиш нафақат диққатга сазовор жойлар билан танишиш, балки у ердаги кундалик ҳаёт, маданият ва одатларни яқиндан кўриш имконини беради. Қуйида келтирилган суратлар орқали дунёнинг турли бурчакларида одамларнинг қандай яшаши, уларнинг турмуш тарзидаги ўзига хосликлар билан танишишингиз мумкин. Бу фотолавҳалар кўплаб йўлкўрсаткичлардан кўра кўпроқ маълумот беради.
Кореядаги болалар майдончасида оёқдаги қумни тозалаш учун махсус чангюткичлар бор

Истанбул метросида мана шундай қўриқчиларни учратиш мумкин

Швейцарияда Цюрих бош вокзалининг полида олтин шар кўмилган

Лиссабон 7 қават тепаликдан иборат. Аҳоли ва сайёҳлар учун ҳаракатни енгиллаштириш мақсадида эскалаторлар ўрнатилган

Италияда қаҳва таъмидаги кола сотиб олиш мумкин

Греция меҳмонхоналаридан бирида меҳмонларга ёғоч велосипедлар тақдим этилади

Таиландда овқатни пластик пакетларга солиб олиб кетишади

Бу кўчада бир вақтнинг ўзида икки мамлакатда бўлиш мумкин: ғиштли йўлак — Монако ҳудуди, қолган жой эса Францияга тегишли

Японияда ўғрилик даражаси шу қадар пастки, айрим маҳсулотлар сотувчисиз тураверади

Франциядаги бозор расталаридан бирида улкан редиска тўплами

Замонавий Исландия уйларининг тротуарлар остида геотермал иситиш тизими мавжуд. Шу сабабли бу ерда қишда қор тозалашга ҳожат йўқ

Австралия трамвайида сёрфинг доскалари учун махсус жой бор

Грецияда метро йўли қадимий харобалар орасидан ўтади

Истанбулдаги автотураргоҳ

Кальяри аэропортида 17-рақамли чиқиш йўқ, чунки Италияда бу рақам омадсиз ҳисобланади

Испаниянинг бир шаҳрида Саҳара чўлидан келган чанг туфайли осмон тўқ сариқ рангга кирган

Изоҳ (0)