• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Афросиёб” поезди ичида одамлари билан ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди (видео) 

    Ижтимоий тармоқларда “Афросиёб” тезюрар электропоездида содир бўлган ёнғин акс этган видео тарқалмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” ҳолат юзасидан маълумот берди.

    Кадр: Telegram

    Унга кўра, ёнғин фақат поездни ташиш бўйича ёрдамчи ишларни бажарувчи манёвр локомотивига таъсир қилган. “Афросиёб” поезди ёнғинга учрамаган ва эртага жўнаб кетади.

    Ёнаётган тепловоз ичида йўловчилар борлиги ҳақидаги даъволар нотўғри. Ўша пайтда поезд йўловчиларни ташимаган.

    Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни бутунлай ўчирди. “Афросиёб” тезюрар электр поездининг барча қатновлари жадвалга ўзгартиришларсиз амалга оширилади.

    “Афросиёб” ҳақида

    “Афросиёб” поездларида 280 дан ортиқ йўловчи ўриндиғи мавжуд. Тошкент—Самарқанд йўналишидаги поездга 80 фоизга тўлиб ҳаракатланган тақдирда ҳам, 5000 АҚШ доллари эвазига манзилга етиб боради.

    Тошкент—Бухоро йўналишидаги чипта нархи қарийб 32 доллар. У ҳам тахминий 80 фоиз сиғимда ҳаракатланса, бир марта боришга салкам 7000 долларга чипта сотади.

    Тошкент—Қарши йўналишидаги чипта нархи эса 338 минг сўм (26 доллар). Поезд ўртача 80 фоиз йўловчи билан ҳаракатланган тақдирда ҳам 5800 доллардан ортиқ даромад қилади.

    Хўш, тезюрар поездлар неча пул сарфлайди? Масалан, Жанубий Кореяда бир йўналишда ҳаракатланиш учун қуйидагича харажат қилинади.

    1. Энергия харажатлари
    • Электр энергияси: КТХ поездларининг энергия сарфи тахминан 4-5 кВт/соат (киловатт-соат) масофага боғлиқ. 300 км масофани босиб ўтиш учун 1,500 - 2,000 кВт/соат энергия сарфланади.
    • Электр энергияси нархи: Кореяда 1 кВт/соат энергия нархи ўртача 0,08 - 0,10 доллар. Шундай қилиб, 300 км учун энергия харажати тахминан 120 - 200 доллар атрофида бўлиши мумкин.
    1. Техник хизмат ва таъмирлаш
    • Техник хизмат харажатлари йилига тахминан 1 млн доллар атрофида бўлиши мумкин. Ҳар бир саёҳат учун аниқ рақамни белгилаш қийин, лекин бу харажатлар чипта нархида акс этади.
    1. Ишчилар ва хизматлар
    • Поезд ҳайдовчилари, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва бошқа ишчилар учун тўловлар ҳам харажатлар ичига киради. Ҳар бир саёҳат учун бу харажат тахминан 1,000 - 3,000 доллар атрофида бўлиши мумкин.
    1. Станция харажатлари
    • Поездлар станцияларида туриш ва хизмат кўрсатиш учун харажатлар ҳам мавжуд. Бу харажатлар ҳар бир саёҳат учун 200 - 500 доллар атрофида бўлиши мумкин.

    Умумий харажат

    Ўртача қилиб, КТХ (Жанубий Корея) поезди учун 300 км масофани босиб ўтиш харажатлари қуйидагича бўлиши мумкин:

    • Энергия харажатлари: 120 - 200 доллар;
    • Ишчилар ва хизматлар: 1,000 - 3,000 доллар;
    • Станция харажатлари: 200 - 500 доллар;

    Умумий харажат: тахминан 1,320 — 3,700 доллар атрофида бўлиши мумкин.

    Германияда бу 300 км масофани босиб ўтиш харажатлари қуйидагича:

    • Энергия харажатлари: 450 - 600 доллар;
    • Ишчилар ва хизматлар: 1,000 - 2,000 доллар;
    • Станция харажатлари: 300 - 600 доллар;

    Умумий харажат: тахминан 1,750 - 3,200 АҚШ доллари атрофида.

    “Афросиёб” харажатлари Европадан икки-уч карра қиммат

    “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг бу борадаги кўрсаткичлари билан ҳам қизиқдик. Мутасаддилар “Дарё”га қуйидаги сметани тақдим этди.

    Тошкент—Самарқанд

    Харажатлар 1 марта ҳаракатланиш учун:

    • Talgo (техник хизмат кўрсатиш) — 2387 доллар;
    • Инфратузилма (йўл, электр энергияси, алоқа, хавфсизлик ва бошқа темирйўл харажатлари) — 3746 доллар;
    • Озиқ-овқат — 662 доллар;
    • Вокзаллар ва чипта расмийлаштириш харажатлари — 663 доллар;
    • Ойлик иш ҳақи, солиқлар, кредитлар, материаллар ва бошқа харажатлар — 480 доллар;

    Жами: 7938 доллар.

    Тошкент—Бухоро

    • Talgo (техник хизмат кўрсатиш) — 3947 доллар;
    • Инфратузилма (йўл, электр энергияси, алоқа, хавфсизлик ва бошқа темирйўл харажатлари) — 6142 доллар;
    • Озиқ-овқат — 662 доллар;
    • Вокзаллар ва чипта расмийлаштириш харажатлари — 783 доллар;
    • Ойлик иш ҳақи, солиқлар, кредитлар, материаллар ва бошқа харажатлар — 520 доллар;

    Жами: 12 054 доллар.

    Тошкент—Қарши

    • Talgo (техник хизмат кўрсатиш) — 3334 доллар;
    • Инфратузилма (йўл, электр энергияси, алоқа, хавфсизлик ва бошқа темирйўл харажатлари) — 5461 доллар;
    • Озиқ-овқат — 662 доллар;
    • Вокзаллар ва чипта расмийлаштириш харажатлари — 701 доллар;
    • Ойлик иш ҳақи, солиқлар, кредитлар, материаллар ва бошқа харажатлар — 500 доллар;

    Жами: 10 658 доллар.

    Авваллари мавжуд ҳолат ҳақида билмаган киши нархлар ошишини кредит учун тўловга йўналтирилаётган сумманинг катталиги билан боғлашар эди. Бизга тақдим этилган сметада кредитни сўндириш харажатлари энг сўнгги ўринда қайд этилганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

    Бир марта йўловчи ташиш учун ҳаракатланган поездга нега ҳар сафар 2-4 минг доллар атрофида техник хизмат кўрсатиш керак? Инфратузилма харажатлари поезд хизматларини кўрсатишда энг кўп суммани ташкил этмоқда. Демак, чипта нархларининг ошишига кредит тўловларини амалга оширишдан ҳам кўпроқ техник хизматлар ва инфратузилма харажатларини қоплаш сабаб бўлмоқда.

    Маълумот ўрнида, олинган 6 та тезюрар поезд учун ташкилот 20 млрд сўм миқдорида йиллик тўловни амалга оширади.

    Европа ва Осиёнинг ривожланган давлатларидаги харажатлар бизникидан кам экани бу тизимда муаммолар борлигини англатиши мумкин. Ушбу харажатларни Ўзбекистонда камайтиришнинг иложи йўқми?

    Мутасаддилар нархни оширишдан бошқа ҳеч қандай ечим йўқ экани ҳақида маълум қилди.

    Даромадни ошириш учун рейслар сонини кўпайтириш, қиммат тоифадаги вагонларни эконом типдагиларга алмаштириш каби йўллардан фойдаланиш мумкин.

    Ҳозирда душанба-пайшанба кунлари 10 та, жума, шанба ва якшанба куни 12 та рейс амалга оширилади. Юқорида маълум қилинган харажатлардаги рақамларга ишонилса, ҳар қўшилган қатнов рейси ташкилот зарарини оширади.

    Бундан ташқари, бугунги кунда темирйўл тармоқларидан максимал даражада фойдаланилмоқда. Қўшимча рейсларни қўшишнинг ҳеч қанақасига иложи йўқ.

    Муаммога ечим сифатида таклиф қилинган бизнес ва люкс таърифидаги вагонларни ҳам эконом таърифига алмаштириш компания мутасаддилари томонидан рад этилди. Айтилишича, ушбу типдаги вагонлар учун доимий мижозлар мавжуд.

    28 май, 22:49   Изоҳ (0)   10378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Афросиёб»#поезд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча “Афросиёб” поезди қатнови йўлга қўйилди 

    20.05.2024, 17:10

    “Дарё” дайжести: 20 майнинг энг муҳим хабарлари

    20.05.2024, 22:15

    Қурбон ҳайити кунлари Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча “Афросиёб” поезди қатнови йўлга қўйилади

    13.06.2024, 09:32

    Тошкент Марказий вокзалидан ҳаракатланувчи кўплаб поездлар бир ой давомида Жанубий вокзалдан қатнайди

    09.07.2024, 21:30

    Тошкентдан Бухорога қўшимча “Афросиёб” поездлари қатнови йўлга қўйилади

    18.07.2024, 08:40

    Самарқанд ва Тошкент ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

    19.08.2024, 11:37

    “Шу пайтгача поезд чиптаси самолёт чиптасидан юқори нархга кўтарилмаган эди” — сенатор темирйўлда хизмат сифатидан аҳоли норози эканлигини билдирди

    02.10.2024, 12:19

    Ўзбекистонда кексаларга поезд ва авиачипталар учун чегирмалар эълон қилинди

    09.10.2024, 15:01

    Тезюрар поездларнинг чипта нархи самолёт чипталари каби ўзгариб туради — “Ўзбекистон темир йўллари” 

    14.10.2024, 20:20

    Хивага “Афросиёб” поезди қатнай бошлагани рад этилди

    04.12.2024, 16:05

    Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча “Афросиёб” поезди йўлга қўйилади

    06.12.2024, 09:22

    Янги электропоездда Ҳожикентга борган президент, афв этилган 483 киши, Тошкент—Самарқанд ўртасида қўшимча йўлга қўйиладиган “Афросиёб”: 6 декабрнинг энг муҳим хаба...

    06.12.2024, 23:05

    Талабалар учун поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

    10.12.2024, 21:37

    Huawei 2 та янги смарт соатлар — Huawei Watch GT 5 серияси ва Huawei Watch D2 ни тақдим этди

    18.12.2024, 16:30

    Ромитандаги каналда чўкиб кетаётган 16 ёшли қиз қутқарилди

    28.12.2024, 13:05

    HUAWEI’дан Янги йил туҳфалари: ҳар бир гаджет учун совға!

    28.12.2024, 19:30

    Ўзбекистонда темирйўл чипталари нархи яна оширилади

    6 январ, 08:58

    Нархи ошириладиган поезд чипталари, Ўзбекистонда аниқланган Хитой вируси, банкларда 13 минг сўмга чиққан доллар: 6 январнинг энг муҳим хабарлари

    6 январ, 23:10

    На халққа, на давлатга фойда келтираётган “Афросиёб”. Тезюрар поезд “ўзбек орзуси”га айланадими?

    14 январ, 16:39

    Тошкентда Epica ёниб кетди

    28 январ, 21:29

    Ўзбекистонда 1 февралдан қандай ўзгаришлар кучга кирди?

    2 феврал, 13:25

    Тошкентда 7 апрелдан 16 майгача ичимлик суви режали ўчирилади (рўйхат)

    26 март, 23:45

    Самарқанд шаҳрига кириш вақтинча чекланади

    31 март, 10:38

    Самарқанддаги саммит сабаб баъзи талабаларга қисқа муддатли ўқув таътили берилади

    31 март, 12:45

    HUAWEI нова 13 ва нова 13 Про серияси: Профессионал даражадаги портрет имконияти

    12 апрел, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.