Жанубий Африкада буқа америкалик миллионер Эшер Уоткинсни ов сафари пайтида шохлаб ўлдирди. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

Воқеа 3 август куни Лимпопо вилоятида содир бўлган. 52 ёшли миллионер оғирлиги қарийб 1,5 тонна бўлган буқани отмоқчи бўлган. Бироқ тўсатдан ҳайвон ҳужум қилиши оқибатида ҳалок бўлган. Буқа кутилмаганда катта тезликда эркак томон ташланиб, шохлари билан бир зарбада уни ўлдирган.
Техаслик миллионер ашаддий овчи бўлган ва бу фаолиятини ёввойи табиатни асрашнинг муҳим қисми деб билган. Унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ўлжалар: пума, антилопа ва ёввойи қушларнинг суратлари билан тўлган. Сафари ташкил қилган компания Уоткинснинг яқинлари ва оила аъзоларига қўллаб-қувватлаш учун барча чораларни кўраётганини билдирди.
Марҳум АҚШда 40 миллион долларгача баҳоланувчи эксклюзив ранчоларни сотадиган компания — Watkins Ranch Group асосчиси ҳисобланган. Мутахассислар таъкидлашича, Капр буқалари айниқса яраланган пайтда тажовузкор бўлади. Улар 500 тагача бўлган катта сурувларда ҳаракатланиши мумкин.
Изоҳ (0)