Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни қабул қилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва “яшил” энергетика соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтирисҳ масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон энергетика соҳасини тўғридан тўғри инвестициялар ва илғор технологиялар асосида модернизация қилишда фаол иштирок этаётган етакчи АCWА Power компанияси билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.
Ўзбекистонда шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, шунингдек, “яшил” водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва корхоналар энергия самарадорлигини ошириш жараёнларига Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб этиш юзасидан келишувга эришилди.
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 11 ноябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди. Ўзбекистон етакчиси навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибига мувофиқ, Ғазо ва Ливандаги кескинликни тез фурсатда камайтириш, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш масалалари кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)