• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “СПЕКАнинг асосий мақсади – Марказий Осиё давлатларини глобал иқтисодий жараёнларга интеграция қилиш” – экспертлар

    Жорий йилнинг 23–24 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммити бўлиб ўтди.

    “Дарё” ушбу мавзуда иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул ва сиёсатшунос Ойбек Сирожов билан суҳбатлашди.

    – Суҳбатимиз бошида СПЕКА дастурининг қисқача тарихига тўхталиб ўтсак.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Дунёда халқаро ташкилотлар жуда кўп. СПЕКА ташкилоти 1998 йилда Тошкент декларацияси асосида ташкил этилган бўлиб, у минтақавий ташкилот ҳисобланади. Бу ташкилотда бир нечта муҳим устувор масалалар бор. Биринчиси, минтақада транспорт тизимини шакллантириш. Иккинчиси, сув ва энергия ресурсларини тежаш. Учинчиси, минтақадаги углеводород маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш.

    Яна бир муҳим жиҳати шундаки, БМТ ва БМТнинг Европа комиссияси ҳамда Осиё-Тинч океани иқтисодий комиссияси ва Марказий Осиёнинг 5 та давлат раҳбари СПЕКА декларациясига имзо қўйган. Айнан шу доирада ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бу дастурнинг асосий мақсади – Марказий Осиё мамлакатларини глобал иқтисодий жараёнларга интеграция қилиш ҳисобланади.

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Бу ташкилотнинг асосий мақсади 2 та. Биринчи – Озарбайжон ва Марказий Осиёнинг 5 та давлатини ўзаро интеграция қилиш. Иккинчи – яхлит иқтисодий ҳудудни биргаликда жаҳон иқтисодий жараёнларига қўшиш. БМТ қошидаги Осиё ва Тинч океани минтақаси учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESКАТО) ва Европа иқтисодий комиссияси иштирокчи давлатлар билан биргаликда қўйилган мақсадларни амалга оширишади. Бу икки комиссия СПЕКА дастурида 1998 йилдан бери фаолият юритиб келади ва шу кунга қадар ҳамкорликда 400 дан ортиқ иқтисодий лойиҳалар амалга оширилган.

    – Шу кунга қадар СПЕКА учрашувлари ҳукумат комиссиялари доирасида ташкил этилган экан. Бугун учрашувлар давлат раҳбарлари даражасига кўтарилди. Нега СПЕКА жонланиб қолди?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – СПЕКА дастури доирасида давлат раҳбарларининг учрашувини ташкил этиш Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан бўлди. Шунингдек, бу саммитда меҳмон давлатлар сифатида Венгрия ва Грузия бош вазири ҳамда Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби қатнашди. Мана шу иштирок этган мамлакатлар саммитнинг нуфузини анча оширди.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – СПЕКАнинг жонланишини дунёдаги геосиёсий жараён билан ҳам боғлаш мумкин. Бугун дунёда ўзига хос янги тартибот шаклланмоқда. Мана шу тартибот замирида минтақа давлатлари янги имкониятлар изламоқда. Ҳозир Россияга нисбатан муқобил бўлган транспорт йўлларини шакллантиришдан ҳам Европа, ҳам минтақа давлатлари манфаатдор. Шу нуқтаи назардан, Озарбайжон президентининг ташаббуси билан ушбу дастур давлат раҳбарлари даражасига кўтарди.

    – СПЕКА дастурининг иқтисодий салоҳияти қандай?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Бунинг учун статистик рақамларига мурожаат қилишимиз керак. Чунки статистик рақамлар бирор бир лойиҳанинг қандай кетаётганини кўрсатади. 1998 йилда Марказий Осиё ва Озарбайжоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) бор йўғи 48 миллиард долларни ташкил этган. 2022 йилда эса бу давлатларнинг ЯИМ 477 миллиард долларни ташкил қилган. Яъни ўсиш 10 баробар!

    Яна бир муҳим жиҳати, 1998 йилда СПЕКАга аъзо мамлакатларнинг ўзаро савдо айланмаси 1 миллиард доллар атрофида бўлган. 2022 йилда бўлса, бу аъзо давлатларнинг ўзаро савдоси айланма 52700 миллион долларга кўтарилган. Эътибор беринг, ўзаро савдо 52 баробарга ошган!

    Ўзбекистон сўнгги 8 йил ичида қўшни давлатлар ва Озарбайжон билан ўзаро савдони 2 баробарга кўпайтира олди. Ўзбекистоннинг савдо ҳажми 2022 йил якунларига кўра, 8,5 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Албатта бу Ўзбекистоннинг дунёга очилиши билан боғлиқ.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Ҳар қандай катта лойиҳа сармоя талаб қилади. СПЕКАга аъзо мамлакатларнинг ЯИМ 10 баробарга ошгани кўрсатмоқдаки, бизда шундай катта лойиҳаларни амалиётга тадқиқ этиш учун иқтисодий имкониятлар пайдо бўлган.

    – СПЕКА саммит давомида давлатлар ўзаро қандай келишувларга эришди ва ушбу келишувлар Ўзбекистонга қанчалик манфаатли?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Ўзбекистон президенти СПЕКА саммитида бир қанча муҳим ташаббусларни илгари сурди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев 2030 йилгача аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро савдо айланмасини 100 миллиард долларга чиқариш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича комиссия тузиш ташаббусларини илгари сурди. БМТнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича комиссияси мавжуд. Ушбу комиссия хулосаларига кўра, сув танқислиги туфайли Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда меҳнат унумдорлиги 40 фоизга тушиб кетиши мумкин. Бу кўрсаткич 2 миллиард долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти дегани.

    Ҳозирда минтақада демографик ўсиш юқори суратда кечмоқда. БМТ демография комиссияси Марказий Осиё минтақасида демографик ўсиш 2050 йилга бориб 150 миллионга яқинлашишини тахмин қилган. Бир томондан аҳолимиз шиддат билан ўсмоқда. Аммо бошқа томондан сув танқислиги сабабли озиқ-овқат етишмовчилиги юзага келиши мумкин. Шу сабабдан Ўзбекистон раҳбари СПЕКА қошида озиқ-овқат комиссияси тузиш ва бу комиссиянинг биринчи форумини Самарқанд шаҳрида ўтказиш ташаббусини илгари сурди.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев яшил энергетикани ривожлантириш бўйича ҳам бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Сўнгги вақтларда Ўзбекистон яшил энергетика бўйича жуда яхши ишларни амалга оширмоқда. Кеча ҳам тендерда Ўзбекистон ҳудудида катта электр станция қуриш лойиҳасини Саудия Арабистонининг Аcwа Power компанияси ютиб олди.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Бўлиб ўтган учрашув давомида Боку декорацияси қабул қилинди. Бу декорацияда 9 та устувор масалалар белгилаб берилган. Эътиборлиси, Ўзбекистон раҳбари томонидан 7 та ташаббус илгари сурилган бўлса, шундан 3 таси қабул қилинган декорация киритилди. Масалан, Шавкат Мирзиёев томонидан СПЕКАнинг мақсадли жамғармасини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган эди. Бу ташаббус қабул қилинган декларацияга киритилди.

    Бундан ташқари, давлатлар ўртасида савдо тўсиқларини бартараф этиш ва 2024 йилда транспорт йўналишлари халқаро форумини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи илгари сурилди. Шунингдек, СПЕКА доирасида ишбилармон хотин-қизлар кенгашини тузиш масаласи кўтарилди. Бу ҳам муҳим.

    Бугун минтақавий ташкилотлар жуда кўп. Айримлари бир-бирининг фаолиятини такрорлайди. СПЕКАга аъзо давлатлар иштирокида сўнгги икки ой ичида бошқа платформаларда бир қанча учрашув ва саммитлар бўлиб ўтди.

    – Мен ҳам шу саволни ўртага ташламоқчи эдим. СПЕКАда аъзо давлатлар бошқа ташкилотларга ҳам аъзо. Масалан, туркий давлатлар ташкилоти ва иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти. Шу кўтарилган масалаларни мен санаб ўтган ташкилотларда ҳал қилиб бўлмайдими?

    – Мени назаримда бу ерда 2 та муҳим масала бор. Биринчидан, СПЕКА дастури БМТнинг шафелиги асосида фаолият юритади. СПЕКАнинг шундай ҳуқуқий асослари яратилганки, аъзо мамлакатлар ҳам Европа билан, ҳам Осиё-тинч океани билан иқтисодий ҳамкорлик қилиши мумкин. Ваҳоланки, Туркий давлат ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотида бундай масалалар йўқ.

    Бундан ташқари, туркий давлатлар ташкилотига Тожикистон аъзо эмас, лекин СПЕКАга қўшилган. Венгрия ва Грузия ҳамда Кўрфаз араб давлатларининг СПЕКАда иштирок этаётгани ҳам бу ташкилотнинг нуфузини анча оширади.

    – СПЕКАнинг истиқболини қандай кўрасизлар?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Агар СПЕКА доирасида 2030 йилга қадар олдинга қўйилган мақсадлар амалга оширилса, аъзо мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий савдо айланма яна икки бараварга ошиши мумкин. Бу ерда гап фақат савдо қилишда эмас, балки саноат кооперацияларининг ўсишида. Масалан, Ўзбекистоннинг UzAutoMotors компанияси Қозоғистон ва Озарбайжонда ўз филиалини очган. Яқинда Тожикистонда ҳам очилиши кутилмоқда. Ўз навбатида, Озарбайжоннинг енгил саноати ҳам Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, бир қанча хорижий компаниялар Ўзбекистонга кириб келмоқда. Буларнинг барчаси саноат корпорацияси ҳисобланади. Агар давлатлар ўртасида саноат корпорацияси яхши ривожланиб кетса, СПЕКАнинг истиқболи катта.

     Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Мен СПЕКАнинг истиқболини 2 та муҳим омил билан белгиламоқчиман. Биринчидан, ташкилотнинг келажаги унинг қай даражада институционаллашувига боғлиқ. Бу ўзаро келишувларни бажарилишини таъминлайди. Иккинчидан, Озарбайжондаги Зангезур коридорининг истиқболдаги тақдири бу ташкилот учун муҳим ҳисобланади. Агар шу коридор очилса, СПЕКА аъзоларига транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш имкониятини беради.

    Сардор Али суҳбатлашди

    27.11.2023, 20:50   Изоҳ (0)   8765
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликлар Европага ишга таклиф қилинмоқда. Маош икки минг еврогача

    27.11.2023, 20:30

    Коррупцияга оид жиноятларнинг олдини олиш бўйича янги тизим жорий этилади 

    27.11.2023, 20:20

    Самарқанд вилояти ҳокими шахматдан жаҳон чемпионига айланган қиз билан учрашди 

    27.11.2023, 19:59

    Талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди

    27.11.2023, 18:41

    Миср муфтийси илк бор Ўзбекистонга келди

    27.11.2023, 17:25

    Самарқандда яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

    27.11.2023, 17:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.