20 декабрь куни эрталаб Қуёшда кучли даражадаги иккита портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “ТАСС”га Амалий геофизика институти маълум қилди.
Маълумотларга кўра, қуёшдаги доғлар гуруҳидаги рентген диапазонида 15 дақиқалик М2.1 чақнаши қайд этилган. Шунингдек, 3928 (С14E68) рентген диапазонида етти дақиқалик М2.5 чақнаши кузатилган.
Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб беш синфга бўлинади: А, B, C, М ва Х.
Минимал А0.0 класси Ер орбитасида квадрат метр учун 10 нановатт нурланиш қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг ажралиши билан бирга содир бўлади. Бунинг оқибатида Ерда магнит бўронлари юзага келади.
Август ойида Қуёшнинг Ерга қараган томонида Х даражали кучли чақнаш содир бўлганди.
“Қуёш-Ер чизиғида космик кузатув маълумотлари ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, энг юқори даражадаги янги портлаш қайд этилган. Портлаш даражаси Х1.1 ни ташкил қилади”, деган Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев.
Бу даража Ердаги энергия тизимларида муаммолар, жумладан, хавфсизлик тизимларида нотўғри сигналлар пайдо бўлиши мумкинлигини англатади.
Изоҳ (0)