Қуёшда М тоифадаги кучли чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Россия Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги федерал хизмати хабар берди.
Чақнаш 31 дақиқа давом этган. Тадқиқот маркази маълумотларига кўра, чақнаш кучи беш балли шкала бўйича икки баллга етган.
“Сўнгги 24 соат ичида қуёш рентген нурлари портлашларининг Ер ионосферасига таъсири беш индикаторли шкала бўйича R2 (ўртача) даражасида бўлган, бунда Р1 заиф таъсирни, Р5 эса экстремал деган маънони англатади”, — дейилади хабарда.
R2 ўнлаб дақиқалар давомида кемалар ва самолётлар билан радио алоқанинг йўқолишига таъсир қилади. Қуёш чақнашлари, рентген нурланишининг кучига қараб, бешта синфга бўлинади: А, B, C, М ва Х. Қуёшда 9 мартга ўтар кечаси ҳам кучли қуёш чақнаш кузатилиб, у 13 дақиқа давом этган.
Қуёш чақнашлари Ерда магнит бўронларини қўзғатиши, радио алоқаларига, кема ва самолётларнинг жойлашувини аниқлашга таъсир қилиши ҳамда об-ҳавога боғлиқ бўлган одамлар ўзларини ёмон ҳис қилишлари мумкин.
Изоҳ (0)