9 февраль куни Қуёшда энг юқори даражадаги кучли чақнаш қайд этилди. Бу сўнгги беш йил ичида энг йирикларидан бири ҳисобланади.
Бу ҳақда Россия Амалий геофизика институтининг гелиогеофизика хизмати маълум қилди.
“9 февраль куни 3576 (S14E10) рентген диапазонидаги қуёш доғлари гуруҳида 38 дақиқа давом этган чақнаш аниқланди, у юқори частотали радиоалоқа узилиши билан бирга келди”, дейилади хабарда.
Ҳозирги вақтда қуёш рентген нурларининг Ер ионосферасига таъсири, космик об-ҳаво маълумотларига кўра, беш кўрсаткичли шкала бўйича R3 (кучли) даражада.
Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, B, C, М ва Х. Минимал А0.0 класси Ер орбитасидаги радиация қувватига 1 квадрат метрга 10 нановаттга тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнаш натижасида қуёш плазмасининг отилиши рўй беради, бу эса Ерда магнит бўронларини қўзғатиши мумкин.
Изоҳ (0)