Қуёшнинг фаол қисмида иккинчи кучли чақнаш қайд этилди. Бу ҳақда Тhе Watchers нашри хабар берди.
21 сентябрь куни М8.7 синфидаги кучли Қуёш чақнаши содир бўлган. Ҳодиса UТC 12:42 (Тошкент вақти билан 17:42) да бошланган ва 13:02 UТC (Тошкент вақти билан 18:02) да тугаган. Бу сўнгги икки кун ичидаги иккинчи М8 қуёш чақнашидир.
Аввалги чақнаш 20 сентябрь куни олти дақиқа давом этганди. Қуёшдан коронал масса ажралиб чиқмаган, бироқ тўлқин Ер томон йўналтирилган. Унинг таъсири Жанубий Америка, Атлантика океани, Ғарбий Европа ва Африканинг катта қисмида сезилиши кутилмоқда.
Чақнаш юз берган қисмда ҳали ҳам етарлича энергия мавжуд. Шунинг учун яқин кунларда Ерга қаратилган янги чақнашни инкор этиб бўлмайди.
Келгуси уч кун ичида Қуёш фаоллиги ўртача бўлиши кутилмоқда. Қуёш чақнашлари хавфли бўлиб, Ер атмосфераси ва технологиясига таъсир қилиши, шунингдек, магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин.
Сентябрь ойидаги магнит бўронлари
Прогнозларга кўра, сентябрь ойи охиригача камида иккита магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда. Бири 26 сентябрда бошланади ва анча кучли бўлади. Тахминан, уч кун, 28 сентябргача давом этади. Охирги магнит бўрони эса 30 сентябрь куни кузатилиши мумкин.
Изоҳ (0)