Ижтимоий тармоқларда қуёшдаги чақнаш сабаб электр ва интернетсиз қолиш мумкинлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар юзасидан Фанлар академияси Астрономия институти олимлари илмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, яқин 3 кун ичида бизнинг кенгламаларда алоқа тизимлари ва электр таъминотида узилишларга олиб келиши мумкин бўлган ўрта ва кучли даражадаги геомагнит бўронлар кутилмайди. Қуёш шамолининг кучайиши ҳам кузатилмайди.
Бироқ 7 февралдан 9 февралгача давр оралиғида Қуёшнинг фаол (доғ кузатиладиган) соҳаларида кучсиз ва ўртача интенсивликдаги чақнашлар содир бўлиши эҳтимоли бор. Ўртача қувватли чақнашлар шимолий минтақаларда радиоалоқанинг қисқа вақт узилишига олиб келиши мумкин.
“Бизнинг маълумотларга кўра, сутка давомида геомагнит вазият тинч ҳолатдан бир оз кучсиз ғалаёнланишга ўзгаради”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)