• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ортда қолган ярим йил: Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш тезлашиб, инфляция пасайди

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Дарё”га Ўзбекистоннинг 2025 йил январь—июнь ойларидаги дастлабки макроиқтисодий кўрсаткичларини тақдим этди.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Иқтисодий ўсиш тезлашди

    Вазирликнинг маълум қилишича, биринчи ярим йилликда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 6,7–6,8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда. Бунда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,3 фоиз, бозор хизматлари 13,5 фоиз ўсган деб ҳисобланмоқда. Қишлоқ хўжалиги 4 фоиз, қурилиш ишлари ҳажми 9,7 фоизга ортгани қайд этиляпти.

    “Инфляция даражаси йил бошига нисбатан 4,2 фоизни (2024 йил мос даврида 5,2 фоиз) ташкил этилган. Йиллик ҳисобда эса 8,7 фоиз даражасида шаклланди. Олти ойда давлат бюджети даромадлари 144,2 трлн сўм бўлиб, ўтган йил ярмидагига қараганда 27,8 фоиз ўсди (+31,4 трлн сўм). Ушбу даврда бюджет харажатлари 13,1 фоизга ошди (173,3 трлн сўм)”, дейилади вазирлик ҳисоботида.

    Ярим йил ичида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан жами 1,6 млрд доллларлик ресурслар ажратилган. Мазкур даврда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 265,2 трлн сўмга (ўсиш 8,3 фоиз) етган. Шундан 71 фоизи хорижий инвестициялар ҳиссасига тўғри келган.

    Foto: “Daryo” / Dilbek Toъrayev
    Фото: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Олтин қазиб олиш кўпайган

    Олти ойлик ҳисобларга кўра республика саноат маҳсулотлари ҳажми 460 трлн сўмга етиши кутилмоқда. Жумладан, бунда асосий улуш эгаллаган маҳсулотлардан бири олтин бўлди. Ярим йилда мамлакат йирик корхоналари томонидан 56,7 тонна олтин қазиб олинди. Бу ўтган йил мос давридагига қараганда 3,8 фоизга кўп. Шунингдек, 80 тонна кумуш (йиллик ўсиш 16 фоиз) ишлаб чиқарилган. Бошқа қатор саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳам сезиларли ўсган.

    Ҳисобот даврида республика товар-хом ашё биржаси битимлари 1,3 баробарга (82,7 трлн сўм) кўпайган.

    Ҳудудлар кесимида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Жиззах (11,8 фоиз), Навоий (10,7 фоиз), Хоразм (9,4 фоиз), Наманган (9 фоиз) ва Қашқадарё (7,2 фоиз) вилоятларида юқори ўсиш кузатилган.

    Foto: “Daryo” / Dilbek Toъrayev
    Фото: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Уран ва тилла тақинчоқлар экспорти ортди

    Олти ой давомида Ўзбекистон экспорти ҳажми 16,9 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йил мос давридагидан 33 фоизга ўсди. Бунда товар ва хизматлар экспорти 10,4 млрд долларга етиб (олтинсиз), йиллик ҳисобда 23 фоизга ошди.

    Экспорт ўсишига мева-сабзавотлар (40 фоиз), заргарлик буюмлари (4,6 баравар), уран (23 фоиз), қурилиш материаллари (17 фоиз), ун (42 фоиз), фармацевтика маҳсулотлари (20 фоиз), туризм (54 фоиз), ахборот (93 фоиз) ва транспорт хизматлари (22 фоиз) тушумлари ортиши туртки берган.

    Ҳудудлар миқёсида Тошкент шаҳри экспорти ҳажми энг кўп ўсди — 493 млн доллар (31 фоиз).

     

    Бандлик

    Вазирлик маълумотига кўра, ярим йил ичида жами 3 млн 44 минг аҳоли даромадли иш билан таъминланган. Хусусан, тижорат банклари 1 млн 780 минг кишини иш ўринлари билан қамраб олган. Шундан 661 минг нафари доимий ишга жойлаштирилган, 1 млн 119 минг нафари тадбиркорликка жалб қилинган.

    Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигида 959 минг, қурилишда 137 минг, инвестиция лойиҳалари ҳисобига 168 минг аҳоли бандлиги таъминланган.

     

    Банк-молия соҳаси

    Жорий йил июнда иқтисодиётга кредит қўйилмалари қолдиғи 618,5 трлн сўмни ташкил этди (йиллик ўсиш 18,1 фоиз). Ярим йил давомида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 8,2 млрд доллар бўлди. Бу рақам 2024 йил мос даврига нисбатан 26,3 фоиз юқори.

    “Ярим йил мобайнида тижорат банклари томонидан ташқи манбалардан 3,6 млрд доллар (йиллик режа 6 млрд доллар) жалб қилинди ва 2,3 млрд долларлик 1,3 мингдан ортиқ лойиҳалар (қиймати 100 минг доллардан юқори) молиялаштирилди”, дея маълум қилган вазирлик.

    Ҳисобот даврида бозор хизматлари ҳажми 459,7 трлн сўмга етган. Бунда йиллик ўсиш 13,5 фоизга тенг. Жумладан, алоқа ва ахборотлаштириш (23,2 фоиз), молиявий (18,2 фоиз), транспорт (13,6 фоиз), савдо (9,2 фоиз), таълим (9,1 фоиз), яшаш ва овқатланиш хизматлари (7,5 фоиз) юқори ўсган. Шунингдек, савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар ўтган йил мос даврига нисбатан 25,9 фоизга (246,4 трлн сўм) кўпайган.

    7 июл, 15:41   Изоҳ (0)   1309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #иқтисодий ўсиш#инфляция#ялпи ички маҳсулот#бандлик#олтин#экспорт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Электр энергияси тарифлари ислоҳоти Ўзбекистон молиясига ижобий таъсир кўрсатади — Fitch

    07.09.2023, 16:26

    Қозоғистон ва Ўзбекистон иқтисодиёти таққосланди. Кимники кучли?

    10.12.2023, 21:55

    Мустақилликка эришгандан сўнг Қозоғистон ва Ўзбекистонда ЯИМ ўсишининг қиёсий таҳлили

    26.07.2024, 23:45

    Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти юқори суръатда ўсиб боришини прогноз қилмоқда

    18.10.2024, 00:07

    “Инфляция — камбағалга солиқ”. Нархлар ошиши халқ чўнтагига қандай таъсир қилади?

    07.12.2024, 16:40

    “2024 йилда мисли кўрилмаган нарх инфляцияси кузатилди” — Ортда қолган йил Ўзбекистон иқтисоди учун қандай келди? 

    2 январ, 15:50

    Марказий банк асосий ставкани яна 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

    23 январ, 10:48

    Ўзбекистонда 2024 йили экспорт ҳажми 27 млрд долларга етди

    11 феврал, 21:29

    Кутилма ва таҳлиллар: келгуси уч йилда доллар курси қанчага ошади?

    15 март, 11:00

    Давлат ташқи қарзи: Ўзбекистонга кимлар кредит берган ва пуллар нималарга сарфланмоқда? 

    14 март, 20:00

    Ўзбекистондаги нархлар МДҲ мамлакатлари орасида энг тез ошмоқда — таҳлил

    4 апрел, 20:30

    Moody’s Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди

    14 июн, 11:35

    Дорилар арзонлашиб, дорихоналар назорати кучайтирилади: Фармацевтика агентлиги раҳбари Абдулла Азизов билан суҳбат

    19 июн, 18:12

    Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳукуматлари томонидан имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш учун “йўл харитаси” қабул қилинади

    24 июн, 20:25

    Муаммоли кредитлар, шаффоф бўлмаган амалиётлар ва давлат назоратининг юқорилиги: Ўзбекистон молиявий сектори барқарорлиги таҳлили

    25 июн, 13:10

    Мали ва Россия ўртасида савдо битими имзоланди

    25 июн, 15:30

    ХВЖ: Ўзбекистонда самарасиз божхона имтиёзлари бекор қилинса, иқтисодий ўсиш 3,2 фоизгача ошади

    25 июн, 17:46

    “Ҳукумат молиявий секторда асосий рол ўйнаётгани ёмон”. ХВЖ Ўзбекистон иқтисодий сиёсатини таҳлил қилди

    25 июн, 19:20

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    25 июн, 22:30

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    26 июн, 22:45

    Саида Мирзиёева Fitch Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширгани ҳақида: “Бу — келгусида янада кўпроқ хорижий сармояларни жалб этишга хизмат қ...

    27 июн, 18:33

    “Келаси ой учун 20 млн сўм бериб тур дейди”. Шерзод Кудбиев ўз ходимлари олдиндан солиқ ундираётганини қоралади

    29 июн, 18:35

    Қирғизистон аҳоли даромадлари ўсиши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди

    2 июл, 18:55

    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

    3 июл, 12:00

    “Ўзбекистон иқтисодий ўсиши Қозоғистонга етиб олиши амримаҳол” — Беҳзод Ҳошимов

    7 июл, 09:05
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.