Украина Озарбайжондан газ етказиб беришни йўлга қўймоқчи ва Бокуга ўзининг ерости газ омборларидан фойдаланишни таклиф қилди. Бу ҳақда Украина энергетика вазири Герман Галушченко маълум қилди.

Галушченко озарбайжонлик ҳамкасби Парвиз Шаҳбозов билан Украинага газ етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилганини айтди. У Украина газ соҳасидаги ҳамкорликнинг янги форматлари учун очиқлигини таъкидлади. Мамлакат газни халқаро миқёсда сақлаш учун ўзининг омборларини таклиф қилмоқда.
12 июль куни Бокуда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Украина-Озарбайжон ҳукуматлараро комиссиясининг 13-йиғилиши бўлиб ўтди. Украина делегациясига Галушченко бошчилик қилди.
2019 йилда Россия ва Украина ўртасида тузилган газ транзити шартномаси 2024 йил охирида ўз кучини йўқотди. Украина ҳукумати “Газпром” билан келишувни узайтиришни истисно этди. Европа Иттифоқи ҳам бундан манфаатдор эмаслигини таъкидлади.
Bloomberg нашри 2024 йилнинг ёзида Европа компаниялари Озарбайжондан газ сотиб олиш ва кейинчалик уни Россия қувурлари орқали экспорт қилишни вариантлардан бири сифатида кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берди.
Изоҳ (0)