Ўзбекистон Ceoworld Magazine журналининг соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича мамлакатлар рейтингида дунёдаги 110 та давлат орасида 36,26 индекс билан 64-ўринни эгаллади, деб ёзмоқда Ranking.

Индекс 100 га қанчалик яқин бўлса, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими шунчалик яхши деб ҳисобланади.
МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон рўйхатнинг ўртасидан жой олди:
- Россия (42-ўрин);
- Озарбайжон (57-ўрин);
- Беларусь (61-ўрин);
- Ўзбекистон (64-ўрин);
- Украина (76-ўрин);
- Қозоғистон (78-ўрин);
- Туркманистон (95-ўрин).
Тайван, Жанубий Корея ва Австралия соғлиқни сақлаш тизимлари энг яхши деб тан олинди, Салвадор, Гондурас ва Непал соғлиқни сақлаш тизимлари эса — энг ёмони деб.

Соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича индекс
Ушбу индекс соғлиқни сақлаш тизими умумий сифатининг статистик таҳлилини ўз ичига олади. Жумладан, соғлиқни сақлаш инфратузилмаси, тиббиёт мутахассисларининг (шифокорлар, ҳамширалар ва бошқа тиббиёт ходимлари) малакаси; тиббий хизматлар нархи (жон бошига АҚШ долларида), сифатли дори воситаларини олиш имконияти ва ҳукуматнинг бу борадаги ишларда қанчалик тайёрлиги инобатга олинади. Атроф-муҳит ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси каби бошқа омиллар ҳам ҳисобга олинади.
Ranking эълон қилган бошқа рейтинглар
Ranking Ўзбекистон 2025 йил бошида озиқ-овқат нархлари индексида 139 мамлакат орасида 18-ўринни эгаллаганини маълум қилганди. Ўзбекистон ресторанларидаги нархлар МДҲда энг арзони деб топилганди. 2025 йилга мўлжалланган ресторан нархлари индекси бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 139 та давлат орасида 17-ўринни олганди. Сутли қаҳва ичимлиги — капучино арзонлиги бўйича Ўзбекистон дунёда 126 та давлат орасида 15-ўринни эгаллаганди.
Ўзбекистон жинсиларнинг арзонлиги бўйича дунё бўйича 98 та мамлакат ичида 21-ўринни, эркаклар чарм пойабзали бўйича — 72, кроссовкалар бўйича — 84, ёзги кўйлаклар бўйича — 75-ўринни эгаллаганини ҳам маълум қилганди.
Изоҳ (0)