Россия Арманистондаги ҳарбий иштирокини кенгайтирмоқда ва Гумри шаҳридаги ҳарбий базасини тўлдиришни тезлаштирмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон разведкаси хабар берди.

Разведка маълумотларига кўра, бу орқали Жанубий Кавказ давлатларига ҳарбий-сиёсий босимни кучайтириш мақсад қилинган. База учун шахсий таркиб Россиянинг Ростов ва Волгоград вилоятлари, шунингдек, вақтинча босиб олинган Қримдан ҳарбий хизматчилар орасидан тўпланади.
“Россия қўшинларининг Арманистонга жойлаштирилиши Кремлнинг глобал хавфсизлик тизимини беқарорлаштиришга қаратилган. Миллатлараро низо келтириб чиқариш билан бир қаторда, Москва Кавказда ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда. Озарбайжон ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви олдиндан режалаштирилган бўлиши мумкин”, деди Украина разведкаси вакили вакили Андрей Юсов.
Озарбайжон 30 июнь куни “Спутник Озарбайжон” агентлигида яширинча ишлаган Россия федерал хавфсизлик хизматининг икки ходими қўлга олинганини эълон қилган. Кейинроқ улар агентликнинг ижрочи директори Игор Картавих ва бош муҳаррир Евгений Белоусов экани маълум бўлган.
Ушбу ҳодиса Россия Федерацияси билан юзага келган можаро фонида содир бўлган. Юнис Пашаевнинг ўлдирилиши бўйича очилмаган жиноий иш доирасида Екатеринбургда озарбайжонлик 50 дан ортиқ киши ҳибсга олинганди.
Изоҳ (0)