• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Путин тинчликни истамайди. У уруш ва қотилликларга қарам бўлиб қолган” — Зеленский 

    Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокаралар ўтказиш ҳозирча режалаштирилмаганини билдирди. Бу ҳақда у Римда бўлиб ўтган Украинани тиклаш бўйича конференциядан сўнг маълум қилди.

    Foto:
    Фото: Reuters

    Зеленскийга кўра, Киев, Москва ва Вашингтон ўртасидаги тўлиқ музокаралар фақат Истанбулда эришилган асирлар алмашинуви якунлангандан кейингина амалга ошиши мумкин.

    Иккинчи учрашувда келишилган масалаларни охирига етказишимиз керак. Яъни Истанбулда келишилган алмашинувлар якунланиши зарур. Шундан кейингина делегациялар учрашувга тайёргарликни раҳбарлар даражасида муҳокама қилиши мумкин, деган Украина президенти.

    У урушни ҳақиқатдан тугатиш ва тинчлик музокараларида сезиларли натижага эришиш учун айнан президентлар даражасидаги учрашувга тайёргарлик муҳимлигини таъкидлади.

    Айтганимдек, биз ҳар қандай форматга тайёрмиз. Бироқ энг мақбул вариант бу Украина—Россия—АҚШ раҳбарлари даражасидаги форматдир. Бундай учрашувда фақат сўзлар эмас, балки аниқ кафолатлар янграши керак, деди президент.

    Зеленский музокаралар ўтказиладиган жой ҳақида ҳозирча гапиришга эрта эканини айтди. Шу билан бирга, у ўз ҳудудида учрашув ўтказиш таклифини берган Ватиканга миннатдорлик билдирди. Шунингдек, музокараларни ташкил этиш бўйича Австрия, Швейцария ва Туркиядан ҳам таклифлар келиб тушганини маълум қилди.

    У Россия раҳбари Владимир Путиннинг “урушни чўзишга уринаётгани”ни яна бир бор таъкидлади:

    Биз ва ҳамкорларимизнинг разведка маълумотларига кўра, Россия бу урушни чўзмоқчи. Путин тинчликка эришиш имкониятларидан воз кечмоқда. У уруш ва қотилликларга қарам бўлиб қолган ва фақат куч билан тўхтатилиши мумкин. Шу сабаб мудофаамиз етарлича кучли бўлиши керак, деган Зеленский.

    Украина ҳисоб-китобларига кўра, келаси йили Россия урушга 300 миллиард долларгача маблағ йўналтириши мумкин. Бироқ Зеленский санкциялар босими Кремлнинг бу урушни молиялаштириш имкониятларини тўхтатишига ишонади.

    Истанбулдаги тинчлик музокаралари

    2025 йил 16 май куни Истанбулда Россия ва Украина делегациялари Туркия иштирокида учрашув ўтказган. Бу 2022 йилдан бери икки давлат ўртасидаги илк тўғридан тўғри музокара бўлган. Мазкур учрашув олдидан Путин тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилган.

    Бунга жавобан Зеленский Россия билан музокараларга тайёрлигини тасдиқлаган ва 15 май куни Путинни Туркияда шахсан кутишини айтган. Украина президенти берган ваъдаси устидан чиқиб, музокаралар учун Истанбулга ташриф буюрган. Бироқ Россия президенти музокаралар учун Туркияга бормаган.

    28 май куни Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокида Путин билан учрашишга тайёрлигини билдирган. Бироқ июль ойига келиб, бундай учрашув ҳали амалга ошгани йўқ.

    2 июнь куни Истанбулда музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтган. Учрашувда асирлар ва ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашиш бўйича келишувга эришилган. Туркия ва Украина ташқи ишлар вазирлари президентлар даражасидаги учрашув зарурлигини таъкидлаганди.

    11 июл, 08:32   Изоҳ (0)   4299
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украинадаги уруш#Зеленский

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.