Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида ҳожатхонага тушиб кетган болани қўшни йигит қутқарди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Маълум қилинишича, 17 июнь куни соат 14:10 да Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани “Бунёдкор” маҳалласи Иззат кўчасидаги уйларнинг бирида яшовчи аёл ҳовлисидаги ҳожатхонага фарзанди тушиб кетганини кўриб, баланд овозда ёрдамга чақирган. Қўшнисининг овозини эшитган йигит дарҳол ҳодиса жойига етиб бориб болани бир неча сония ичида қутқариб олиб, ҳаётини сақлаб қолган.
Бундан хабар топган Тошкент вилояти ФВБ раҳбарияти инсон ҳаётини сақлаб қолган фуқарога миннатдорлик билдирилиб, ташаккурнома ва эсдалик совғасини топширди.
Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқов “Жасорат” медали билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди. Пойтахт ҳокимлиги мукофотни топшириш маросимида марҳумнинг турмуш ўртоғига 50 млн сўм берилганини маълум қилган.
Шунингдек, Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди.
Изоҳ (0)