• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат хизматчисининг ноқонуний совға олгани учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда — Антикоррупция агентлиги

    Давлат хизматчисининг совға билан боғлиқ талабларга риоя этилмаганлик учун жавобгарлиги масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати “Дарё”га маълум қилди.

    2023 йилнинг март ойида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг буйруғи билан “Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек, уни тасарруф этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлиши қайд этилган. Лекин айнан қандай жазо қўлланиши кўрсатиб ўтилмаган.

    “Дарё” нашри томонидан низом тасдиқлангандан буён қанча давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан чора кўрилгани ҳақидаги сўровга агентлик матбуот хизмати қуйидагича жавоб берди:

    Жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида президент томонидан берилган топшириқ ва вазифалар ижроси юзасидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси доирасида давлат хизматчисининг совға билан боғлиқ талабларга риоя этилмаганлик учун жавобгарлиги масаласи ҳал этилмоқда.

    Давлат хизматчиси совғани қай тартибда олса бўлади?

    Давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.

    Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиши мумкин эмас.

    Давлат фуқаролик хизматчиси оладиган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

    🔹миллий қонунчиликда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;

    🔹совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;

    🔹совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;

    🔹давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;

    🔹манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий омилни келтириб чиқармаслиги.

    Давлат фуқаролик хизматчиси совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига беради ва бунда далолатнома тузилади.

    Совғанинг қиймати аниқ бўлмаса, хўжалик бўлими уни баҳолайди ва унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,5 миллион сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади.

    Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.

    Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), шунингдек, канселярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади.

    Мазкур низом талаблари барча давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурий ҳисобланади.

    23 июн, 14:50   Изоҳ (0)   463
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Давлат хизматчиси#совға#Коррупцияга қарши курашиш агентлиги#Антикоррупция агентлиги#норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар#жавобгарлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонун жамоатчилик муҳокамасига қўйилади 

    5 март, 13:12

    “Коррупция—жамият танасидаги саратон”. Президент мамлакатда коррупцияни енгиш бўйича қандай топшириқлар берди?

    5 март, 21:00

    Давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш — коррупцион хатарлар олдини оладими?

    10 март, 15:20

    Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда 

    19 март, 18:45

    Ўзбекистонда давлат хизматчилари маоши уларнинг иш тажрибаси, натижадорлигидан келиб чиқиб шакллантирилади

    20 июн, 14:31
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия ва Италия АҚШда сақланаётган 45 млрд долларлик олтинни қайтаришга чақирилди

    Дунё | 23 июн, 20:35

    Жаҳон киносининг дурдонасига айланган фильмлардаги жуфтликлар ҳозир қандай кўринишда?

    Кино | 23 июн, 20:25

    АҚШ Эрон уран захирасини қаерга кўчирганини билмайди — NYT 

    Дунё | 23 июн, 20:15

    Беллингем клублар ўртасидаги ЖЧдан сўнг елкасини операция қилдиради

    Спорт | 23 июн, 20:06

    Жиззахда 8 сотих ерни 130 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 20:05

    Қирол, император ва валиаҳд шаҳзодалар ҳақидаги машҳур корейс сериаллари

    Лайфстайл | 23 июн, 19:50

    АҚШ Европа Иттифоқида интернетни ўчириши мумкин

    Дунё | 23 июн, 19:40

    “Эронга қарши тажовуз ҳеч қандай асосга эга эмас” — Путин 

    Дунё | 23 июн, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.