• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳалок бўлган қиз кундалиги: фашизм даври тарихига айланган Анна Франк ва унинг оиласи тақдири

    “Ҳар бир урушдан кейин шундай дейишади: бу бошқа ҳеч қачон қайтарилмайди, уруш — такрорланишидан ҳар қандай йўл билан қочиш керак бўлган даҳшатдир. Мана, одамлар яна бир-бири билан урушмоқда ва бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Инсон зоти нафас олар экан, улар мунтазам баҳслашиши керак, бир оз тинчлик бошланса, улар баҳсга яна баҳона қидира бошлайди”. Ушбу сатрлар тақдирига Иккинчи жаҳон урушидан омон чиқиш ёзилмаган қизча — Анна Франкнинг кундалигидан олинган.

    Анна Франк
    Фото: Wikipedia Cоmmons

    Анна 1929 йил 12 июнда, нацистларнинг ҳокимият тепасига келишидан тўрт йил олдин дунёга келган. Истеъфодаги офицер Отто Франк унинг отаси эди, у кейинчалик тадбиркорлик билан шуғулланган, онаси — Эдит Холлендер Франк бўлса уй бекаси бўлган.

    Аннанинг Марго исмли тўнғич опаси ҳам бор эди. Франклар оиласининг ҳаёти бир маромда кетар, қўшнилари билан уларнинг келиб чиқиши ва миллатидан қатъи назар дўстона алоқалар ўрнатганди. Франклар яҳудий эди, аммо диний маросимларга оид масалаларга дунёвий инсон сифатида қарардилар.

    Бироқ 1933 йилда Гитлернинг партияси Германияда ҳокимият тепасига келгач, яҳудийлар хавф остида қола бошлади. Отто Франк тақдир билан ҳазиллашиб ўтирмасдан, мамлакатни тарк этишга қарор қилади. У Амстердамга кўчиб ўтади, бу ерда у “Опекта” акциядорлик жамияти бошқарувчиси лавозимини қўлга киритади.

    Анна бўлса онаси ва опаси билан Германияда қолганди — улар Франкфуртдан бувиси яшайдиган Ахенга кўчиб ўтади. Бир неча ойдан кейин Франклар оиласининг барчаси отасининг ёнига, Нидерландияга йўл олади.

    Ҳаёт ўз маромида кетарди. Анна улғайиб, мактабга чиқади. Отаси эса Гитлернинг ҳарбий тайёргарлигини ваҳима билан кузатар эди. Барчаси Европада катта уруш бошланишидан дарак берарди ва Отто Франк оиласини Америкага олиб кетишга қарор қилади. Аммо у виза ололмайди.

    1940 йил 10 май куни Отто қўрқиб келган воқеа содир бўлади — немис қўшинлари Нидерландияга бостириб киради. Орадан тўрт кун ўтиб, нидерландлар қўмондонлиги таслим бўлиш ҳақида эълон қилади. Бу вақт ичида эвакуация ишларини амалга ошириш имконсиз эди, бунинг устига Франкнинг борадиган бошқа жойи ҳам қолмаганди. “Нидерландия” рейхскомиссариатида уларнинг янги ҳаёти бошланади.

    “Афтидан, кундалик юритиш — умуман менга тўғри келмайдиган машғулотга ўхшайди. Чунки шу вақтгача миямга бундай фикр келмаган ва энг муҳими, келажакда, жумладан, менинг ўзимга ҳам 13 ёшли мактаб ўқувчисининг ёзганлари қизиқ бўладими? Нима бўлган тақдирда ҳам мен ёзишни яхши кўраман, ўз ғам-ташвиш ҳамда муаммоларингни оққа кўчирганда одам енгиллашади”.

    “Менинг дугонам Анна” фильмидан кадр

    Оккупацион ҳукумат яҳудийларни таъқиб қила бошлайди. Уларга янгидан янги чекловлар ўрнатиларди, концентрацион лагерларга юбориш бошланади. Ўз оиласини ҳам шу каби тақдир кутиб турганини пайқаган Отто Франк бошпана ҳозирлашга тушади.

    Яширин бошпана

    “Опекта” компанияси жойлашган Принсенграхт-263 уй ўзига хос ички тузилишга эга эди: бино иккинчи қаватда алоҳида икки қисмга ажраларди — соҳил бўйига олиб чиқиладиган биринчи қисмини “Опекта” офиси эгаллаган бўлса, иккинчиси кўп ҳолларда бўш ётарди.

    Отто Франк дўстлари билан бинонинг 3, 4 ва 5-қаватларини бўш бўладиган иккинчи қисмини яшаш учун яроқли ҳолатга келтиради. Бинонинг асосий қисми билан боғлаб турувчи учинчи қаватдаги ягона ўтиш жойини ҳужжатлар тахланган шкаф билан маскировка қилишади.

    Оила 1942 йил 16 июль куни бинога кўчиб ўтмоқчи бўлади, аммо режаларни ўзгартиришга тўғри келади. 5 июль куни Аннанинг опаси Марго Яҳудийлар иммиграциясининг марказий бюросидан “повестка” олади — унда қиз Вестерборкдаги концентрацион лагерга юборилиш учун гестапога етиб келиши айтилганди.

    Кўчишни ортга суриб бўлмасди. 6 июль куни Франклар янги бошпанасига кўчиб ўтади. 13 июлда уларга Герман ван Пелс рафиқаси ҳамда ўғли билан келиб қўшилади. Бундан олдинроқ эса ван Пелс Франклар Швейцарияга қочиб кетди деган миш-мишни тарқатишга улгуради. Бу гестапони чалғитиши керак эди.

    Анна яшаган уй ва унинг хотирасига атаб ўрнатилган ҳайкал
    Фото: Wikipedia

    Кундалик

    Отто Франк қизи 13 ёшга тўлганида матоли муқовага эга дастхатлар учун кичик альбомни совға қилади — фарзандининг ўзи уни танлаганди. Ўшандан бошлаб, 1942 йилнинг июнида у ўз кундалигини юритишни бошлайди.

    “1942 йил 28 сентябрь. Ҳеч қачон кўчага чиқа олмаслигимизни англаб етиш тобора қийинчилик туғдирмоқда. Бизни топиб олиб, отиб ташлашлари борасидаги қўрқув ҳам. Одамни хурсанд қилмайдиган истиқбол!”.

    Яшириниб яшашдан ўзга илож йўқ эди. Озод бўлиш умиди ҳам номаълум — ҳеч ким қанча кутишга тўғри келишини билмасди. Ҳар куни эшикни кимдир тақиллатиб қолишидан ва гестапочилар кириб келишидан қўрқиб яшашга тўғри келарди.

    Анна оиласи билан жон сақлаган бошпана
    Фото: AP Photo

    Отто Франкнинг ҳамкасблари ушбу ҳолатни сир сақлар ва яширин бошпанадагиларга ёрдам кўрсатиб келарди. Аммо уларнинг қўлидан ҳамма иш ҳам келмасди.

    “1942 йил 9-октябрь. Яҳудий танишларимизни гуруҳ-гуруҳ сифатида ҳибсга олишмоқда. Гестапода уларга ғайриинсоний муносабатда бўлишяпти экан: қорамоллар учун мўлжалланган вагонларга чиқариб, Вестерборкка олиб кетишмоқда. Мип у ердан қочишга муваффақ бўлган одам билан гаплашибди. У даҳшатли нарсаларни гапириб берди! Маҳбусларга деярли овқат ва сув беришмаяпти экан. Крандан сув кунига бир соат очилиб, минглаб одамлар битта ҳожатхонага навбат кутишаркан. Ҳамма бир-бирига ёпишиб ерда ётармиш: эркаклар, аёллар... Аёллар ва болаларни сочларини кал қилиб олиб ташлашмоқда. У ердан қочиш деярли имконсиз: маҳбуслар қирилган бошлари ва яҳудийларга хос ташқи кўриниши орқали қўлга тушиб қолмоқда. Нидерландияда маҳбусларга шундай муносабатда бўлишмоқда, улар сургун қилинаётган жойларда вазият қандай? Инглиз радиоси газ камералари ҳақида гапиряпти, бу тез ўлдиришнинг осон йўли”.

    “Ўн йилдан кейин уруш тугаганида биз яҳудийлар бу ерда яшаганимиз, овқатланганимиз, суҳбатлашганимиз ҳақида айтиб беришармикан?”

    1942 йил 16 ноябрда бошпанада ҳисоб бўйича саккизинчи ва охирги одам — тиш доктори Фрис Пфеффер пайдо бўлади.

    Уч кундан кейин Анна кундалигига қуйидагича ёзган: “Кечалари ҳар ерда ҳарбийларнинг яшил ёки кулранг машинаси юрибди. Улардан тушган полициячилар ҳар бир уйни тақиллатиб, у ерда яҳудийлар бор-йўқлигини суриштириб чиқяпти. Кимдир топилгудек бўлса, оиласи билан бирга олиб кетилмоқда. Ўз вақтида яширинишга улгурмаса, ҳеч ким тақдирдан қочиб қутула олмаяпти... Кечалари тез-тез бегуноҳ инсонлар ортилган колонналар ҳаракатланаётганини кўраман, баъзилари калтакланиб, қийноққа солинади, айримлари ерга йиқилиб тушади. Ҳеч кимга шафқат йўқ: қариялар, болалар, гўдаклар, беморлар, ҳомиладорлар — ҳамма ўлим томон кетмоқда”.

    Шу зайлда кунлар, ҳафталар ва ойлар ўтади... 1942 йил якунлади, 1943 йил ҳам тугайди. Бошпанада яшаётганлар қулоғига гитлерчилар мағлубиятга учраётгани, иттифоқ кучлари тез орада Францияга кириб келиши ҳақида гап-сўзлар чалина бошлайди. Умид тобора ортиб боради.

    Анна Франк
    Фото: Wikipedia

    “1944 йил 29 март. Вазир Болкенштейн радио орқали чиқиши давомида ҳарбий хотиралар, кундаликлар ва мактублар кейинчалик катта аҳамиятга эга бўлиши ҳақида айтди. Шундан кейин, албатта, ҳамма менинг кундалигим ҳақида гапира бошлади. Ахир ‘Бошпана’ ҳаёти ҳақида роман чоп этиш нақадар қизиқ. Биргина номидан ҳам одамлар буни қизиқарли детектив дея қабул қилади.

    Жиддий айтадиган бўлсам: ўн йилдан кейин уруш тугаса, биз яҳудийлар бу ерда яшаганимиз, овқатланганимиз, суҳбатлашганимиз ҳақида айтиб берсакчи? Сенга кўп нарса ёзаётган бўлсам-да, бу ҳаётимизнинг кичик қисми холос. Масалан, хонимларимиз портлаш овозларидан жуда қўрқишларини билмайсан, якшанба куни 350 та инглиз самолёти Эймейден узра ярим миллион килограмм бомбаларни ташлади, шунда уйлар шамолдаги барг каби зир титради...”

    Хоинлик

    1944 йил июнда иттифоқчилар Нормандияга келади. Анна ўз кундалигида ота-онаси йил охирига қадар озодликка чиқишлари мумкинлиги ҳақида гаплашгани ҳақида ёзган.

    “Менинг дугонам Анна” фильмидан кадр

    Барчаси 1944 йил 4 августда барбод бўлади. Шу куни Принсенграхт-263 даги уйга немис офицери Карл Зилбербауэр бошчилигидаги нидерланд полициячилари ва гестапо ходимлари келади. Бошпанада жон сақлаганлар ва уларга ёрдам кўрсатган барча ҳибсга олинади.

    Маълумотларга кўра, Франкнинг оиласи ва унинг дўстларини номаълум шахс сотиб берган. Унинг шахси борасида баҳслар ҳанузгача давом этади. Карл Зилбербауэр урушдан кейин яҳудийларни қўлга олиш бўйича буйруқни бошлиғи Юлиус Феттмандан олганини айтган. У эса “ишончли манба” маълумот берганини билдирган. Деттман нацистлар мағлубиятидан кейин ўз жонига қасд қилгани боис, ундан кўрсатма олишнинг имкони йўқ эди.

    Уч кунлик қамоқдан кейин яширин бошпанада жон сақлаганлар Вестерборкдаги конслагерга юборилади, у ерда эса энг оғир ишларга жалб этилади. 1944 йил 3 сентябрда Анна Франк, унинг оила аъзолари ва дўстлари Освенсимга жўнатилади. Бу нидерландиялик яҳудийларни “ўлим лагери”га олиб кетган охирги эшелон эди.

    “Менинг дугонам Анна” фильмидан кадр

    Эшелонда бўлган 1 019 кишининг 549 нафари дарҳол газ камераларига киритилган. Улар орасида 15 ёшдан кичик бўлган болалар ҳам бор эди. 15 ёшли Анна муқаррар ўлимдан омон қолган энг кичик асир эди.

    1944 йил 30-октябрь куни Анна опаси Марго билан бирга Берген-Белзен лагерига юборилади. Гитлерчилар назорат қилган ҳудуд борган сари кичраяр, бу лагерга ҳам иттифоқ кучларидан озод этилиши кутилаётган конслагерлардан асирлар олиб келинарди. Берген-Белзен лагерининг бу қадар кўп одамга мўлжалланмагани терлама касаллигининг тарқалишига олиб келади.

    Аннанинг отасини омон қолиши

    1945 йил февралда опа-сингил Франклар бетоб бўлиб қолади. Лагердан омон қолган асирлар Аннанинг сўнгги кунлари ҳақида гапириб берган: ота-онасини ўлди деб ўйлаб, бошқа яшашни истамасди. Маргонинг ўлимидан бир неча кун ўтиб, у ҳам вафот этади. Аниқ санасини ҳеч ким айта олмайди.

    “Менинг дугонам Анна” фильмидан кадр

    Анна Франк адашган эди — отаси тирик бўлади. Отто Франк Принсенграхт-263 да ҳибсга олиниб, омон қолган саккизта оиланинг ягонаси эди. У 1945 йил 27 январда, Освенсим эгаллангач, озод этилади.

    Анна Франкнинг кундалиги отасининг ҳамкасби Мип Гиз томонидан сақлаб қолинган. Қизнинг ўзи атайдан, ёки тасодифан уни ўзи билан олиб кетмаганди, Мип эса уни яшириб қўйишга улгуриб қолган. Уруш якунлангач, Мип кундаликни Отто Франкка топширади. 1947 йилда Аннанинг кундалиги илк бор чоп этилади ва даҳшатли даврнинг гувоҳи бўлган тарихий ҳужжатга айланади.

    Жазога тортилмаган гестапочи

    Анна Франкни ҳибсга олган Карл Зилбербауэр урушдан кейин Германия Федерал разведка хизматида ишлайди. 1963 йилда уни нацистлар овчиси Симон Визенталь таниб қолади. Бу вақтда гестапонинг собиқ ходими Австрия полициясида жиноий ишлар бўйича инспектор лавозимида ишларди.

    Анна Франк
    Фото: Wikimedia Commons

    Зилбербауэр яширин бошпанада яшаганларни шахсан ўзи ушлаганини тан олганди, бироқ унга қарши ҳеч қандай айблов илгари сурилмайди. Кўриб чиқилаётган ишга жалб этилган Отто Франк гестапо ижрочиси эмас, балки хоинни айбдор деб топиш керак деб ҳисоблаган. Натижада Зилбербауэр нафақат қўйиб юборилади, балки полициядаги ишига ҳам қайта тикланади.

    Карл Зилбербауэр 1972 йили Венада вафот этади. Отто Франк эса умрининг қолган қисмини қизининг кундалигини чоп этишга бағишлайди ва 1980 йилда Базелда оламдан ўтади.

    15.08.2023, 17:10   Изоҳ (0)   15624
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Британия тарихидаги энг яхши разведкачи”. Араб дунёсини парчалаган “Арабистонлик Лоуренс” аслида ким эди?

    27.07.2023, 09:47

    “Олма воқеаси жияни учун эртак эди”. Илм-фан соҳасидаги биринчи рицар ва охирзамон башоратчиси — Нютоннинг мунозарали ҳаёт йўли

    03.08.2023, 10:05

    “Қандай буюк артист вафот этмоқда”. Телба императорлиги билан ном қозонган Нерон ростдан ҳам Римга ўт қўйганмиди?

    08.08.2023, 12:04

    Диана: афсонанинг бошқа томони. 26 йил олдин вафот этган “халқ маликаси” ва унинг атрофидаги миш-мишлар

    11.08.2023, 15:46

    Жанубий Корея президенти Япония ва АҚШ билан яқиндан ядровий маълумотлар алмашишга чақирди

    15.08.2023, 16:46

    Жанубий Корея Шимолий Кореяга ёрдам эвазига ядро қуролидан воз кечишни таклиф қилмоқда

    15.08.2023, 16:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.